27
(иш, хизмат)ларга ҳаражатлар” субсчёти билан боғланган ҳолда акс
эттирилади.
06 “Бошқа товар-моддий захиралар” счёти
Бу счётда қурилиш
материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-
дармонлар ва ярани боғлаш
воситалари, ёнилғи, ёқилғи-мойлаш
материаллари, хўжалик шартномалари асосида
илмий-текшириш ишларини
амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган, илмий-
текшириш ишларида узоқ вақт фойдаланиладиган материаллар ва бошқа
товар-моддий захиралар ҳисобга олинади.
06 “Бошқа товар-моддий захиралар” счёти ҳисобда қуйидаги
субсчётларга бўлинган ҳолда акс эттирилади:
060 “Қурилиш материаллари”;
061 “Озиқ-овқат маҳсулотлари”;
062 “Дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари”;
063 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари”;
064 “Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари”;
065 “Машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари”;
069 “Бошқа товар-моддий захиралар”.
4-§. Номолиявий активларга қўйилмалар
Мазкур бўлимда қуйидаги счётлар бўйича
номолиявий активларга
қўйилмалар ҳисоби келтирилади:
07 “Асосий воситаларга қўйилмалар”;
08 “Номоддий активларга қўйилмалар”;
09 “Бошқа номолиявий активларга қўйилмалар”.
07 “Асосий воситаларга қўйилмалар” счёти
Бу счётда ташкилотларнинг асосий воситаларга қўйилмалари қуйидаги
субсчётларга бўлинган ҳолда ҳисобга олинади:
070 “Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар”;
071 “Тугалланмаган қурилиш”;
072 “Асосий воситаларга бошқа ҳаражатлар”.