Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и


 “Номоддий активларга қўйилмалар” счёти


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1429733
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida

08 “Номоддий активларга қўйилмалар” счёти 
Ушбу счёт 080 “Номоддий активларга ҳаражатлар” субсчётидан иборат 
бўлиб, унда номоддий активларни ҳарид қилиш ёки ташкилотнинг ўзида 
яратилиши билан боғлиқ барча ҳаражатлар ҳисобга олинади. Номоддий 
активларнинг қиймати бўйича (сотиб олиш ва бошқа кўшимча ҳаражатларни 
ҳисобга олган ҳолда) кирим қилиниши 030 “Номоддий активлар” 
субсчётининг дебетида ва 080 “Номоддий активларга ҳаражатлар” 
субсчётининг кредитида акс эттирилади. 
09 “Бошқа номолиявий активларга қўйилмалар” счёти 
Ушбу счётда бошқа номолиявий активларга қўйилмалар қуйидаги 
субсчётларга бўлинган ҳолда келтирилади: 
090 “Товар (иш, хизмат)ларга ҳаражатлар”; 
091 “Товар-моддий захираларга бошқа ҳаражатлар”. 
090 “Товар (иш, хизмат)ларга ҳаражатлар” субсчётида ишлаб чиқариш, 
ёрдамчи қишлоқ ва ўқув-тажриба хўжаликларининг буюм ва маҳсулотларни 
тайёрлаш, босма маҳсулотларни нашр қилиш ва хизмат кўрсатиши учун 
режалаштириладиган ҳаражатлар, юридик ва жисмоний шахслар билан 
тузилган шартномалар асосида илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини 
бажаришга доир ҳаражатлар, экспериментал қурилишларни тайёрлаш 
ҳаражатлари, шунингдек, бошқа бажарилган ишлар ва кўрсатилган 
хизматлар учун қилинган ҳаражатлар ҳисобга олинади. 
II боб. Молиявий активлар 
Ташкилотлар бу бобнинг счётларида бюджет бўйича (тасдиқланган 
ҳаражатлар сметасига асосан) молиялаштирилган маблағларни, касса ва 
бюджет (бюджетдан ташқари) ҳисобварақларидаги пул маблағларининг 
ҳаракатини ҳамда аккредитивлар, пул эквивалентларини, чет эл 
валютасидаги ва бошқа пул маблағларини ҳисобга оладилар. Молиявий 
активларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида қуйидаги счётлар 
белгиланган: 
10 “Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари”;


29 
11 “Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар”;
12 “Касса”; 
13 “Бошқа пул маблағлари”; 
14 “Молиявий қўйилмалар”. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling