Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1429733
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida

I боб. Номолиявий активлар 
Номолиявий активлар Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли 
номолиявий активлар, Ноишлаб чиқариш активлари, Товар-моддий 
захиралар, Номолиявий активларга қўйилмалар каби 5 та параграфдан таркиб 
топган. 
1-§. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий 
активлар. 
Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активларнинг 
қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби келтирилади: 
01 “Асосий воситалар”; 
02 “Асосий воситаларнинг эскириши”; 
03 “Бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар”. 
01 “Асосий воситалар” счёти 
01 “Асосий воситалар” счётида ташкилотларнинг барча асосий 
воситалари, шу жумладан, ижарага берилган асосий воситаларнинг ҳолати ва 
ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар умумлаштирилади. 
Асосий воситалар - қонунчиликка мувофиқ зиммасига юклатилган 
вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкилот томонидан узоқ вақт 
давомида (бир йилдан ортиқ) фойдаланадиган, шунингдек, ижарага бериши 
мумкин бўлган моддий активлардир. 
01 “Асосий воситалар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади: 
010 “Тураржой иморатлар”; 
011 “Нотурар жой иморатлар”; 
012 “Иншоотлар”; 
013 “Машина ва жиҳозлар”; 


25 
015 “Транспорт воситалари”; 
018 “Кутубхона фонди”; 
019 “Бошқа асосий воситалар”. 
02 “Асосий воситаларнинг эскириши” счёти 
Ташкилотлар асосий воситаларининг эскириши қонунчиликка мувофиқ 
бюджет ташкилотлар асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрларидан 
(кейинги ўринларда эскириш меъёрлари деб юритилади) келиб чиққан ҳолда, 
ҳар йили аниқланади ва ҳар ойда шу ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботида акс эттирилади. 
02 “Асосий воситаларнинг эскириши” счёти ҳисобда қуйидаги 
субсчётларга бўлинган ҳолда акс эттирилади: 
020 “Тураржой иморатларнинг эскириши”; 
021 “Нотурар жой иморатларнинг эскириши”; 
022 “Иншоотларнинг эскириши”; 
023 “Машина ва жиҳозларнинг эскириши”; 
025 “Транспорт воситаларининг эскириши”; 
029 “Бошқа асосий воситаларнинг эскириши”. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling