Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Download 1.24 Mb.
bet19/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Юришнинг учинчи даври – Анқара яқинидаги жангда турк қўшинининг тор­мор этилиши. Шарқлик тарихчиларнинг маълумотларига қараганда (бўрттирилган бўлиши мумкин), Амир Темурнинг қўшини 250 мингдан 350 мингтагача жангчиларни ва 32 та жанговар филларни, турк қўшинлари 120–200 минг жангчини ташкил этган. Ҳозирги тарихчиларнинг маълумотларига қараганда Амир Темурнинг қўшини 140–160 минг кишини, 32 та жанговар филларни, турк қўшинлари эса–70 минг атрофида жангчини ташкил этган.
1402 йил 20 июлда Анқара яқинида султон Боязиднинг турк қўшинлари ва Амир Темур қўшини ўртасида ўрта асрнинг энг йирик жангларидан бири бўлиб ўтди. Амир Темур армиясининг жанговар тартиби ўнг ва чап қанотлардан, уларнинг авангардлари ва марказдан ташкил топди. Уларнинг олдида бир нечта қаторда камончилар ва 32 та жанговар филлар олов улоқтирувчилар билан сафланди. Марказнинг ортида шахсан Амир Темурнинг қўмондонлиги остида сараланган қўшиндан ташкил топган захира сафланди. Амир Темурнинг қўшини қудратли қанотларга ва кучли захирага эга эди.
Боязид I ўз қўшини жанговар тартибининг фронт ортини тоғларга тақаб, ўнг қанотга чекинишга мос қилиб яратди. Туркларнинг ўнг қаноти осиёликлар қисмларидан, жумладан татарларнинг қўшинларидан ташкил топди, уларнинг орасида султоннинг сиёсатидан норози кишилар талайгина эди. Султон қўшининг чап қанотини серб қироли Лазарнинг жангчилари эгаллади. Бу жангчилар бошларидан оёқларигача рицарлик совутлари билан ҳимоя қилинган эдилар. Қўшинни иккинчи қаторининг ортида фронт ортининг марказида султоннинг ўзи раҳбарлигидаги захира жойлашди. Усмонийлар қўшини жанговар тартибининг маркази кучли, қанотлари эса кучсиз бўлди (12-расм).
Жангнинг биринчи даври – жанговар тартибнинг қанотларидаги жанглар. Боязиднинг қўшини сафардан толиққанидан фойдаланиб, Соҳибқирон биринчи бўлиб енгил отлиқлар билан зарба берди, кейин эса ўнг қанот авангардининг сербларнинг қаторига қилган ҳужуми муваффақиятсиз бўлди. Шундан кейин бутун ўнг қанот жангга киритилди ва сербларнинг қаторларини чап қанотдан ва фронт ортидан ўраб олди, лекин серблар аёвсиз қаршилик кўрсатишда давом этдилар. Чап қанот авангарди бошида муваффақиятни қўлга киритди, чунки 18 минглик ёлланган тотор отрядлари Амир Темур томонига ўтди. Боязиднинг ўғли Сулаймон қўмондонлигидаги турк қўшинининг ўнг қаноти чекинишни бошлади. Шу пайтда Амир Темур, серб рицарларини туркларнинг асосий кучларидан ажратиб қўйиш учун иккинчи чизиқдаги қўшинларни жангга киритди, лекин серблар ёриб ўтишга ва яничарлар отряди билан бирлашишга муваффақ бўлдилар.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling