Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги
йил 15 апрелда Терек дарёси бўйида
Download 1.24 Mb.
|
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма
1395 йил 15 апрелда Терек дарёси бўйида (ҳозирги Шедринский ва Шёлковский қишлоқлари ўртасида) Амир Темур ва Тўхтамишнинг армиялари ўртасида жанг бўлиб ўтди. Жангдан олдин, жангга тайёрланиш қоидаларига биноан, Амир Темур лагерни мустаҳкамлашга ва қўриқлашга, ғанимнинг тунги ҳужумларини қайтаришга тайёр туришга буйруқ берди. Лагернинг атрофида хандақлар қазилди, ерга ходалар одам ўтиб бўлмайдиган қилиб кўмилди (манду), тўсиқлар ўрнатилди. Асосий хандақлар олдинда қизилган хандақлар билан тўсиб қўйилди. Лагернинг ичида беҳуда ҳаракатланиш таъқиқлаб қўйилди.
Бу гал ҳам Амир Темур ўз қўшинини етти қисмга бўлди. Марказда қўл (қўшиннинг маркази) жойлашди, қўлнинг олдида асосий авангард (хираул), ортида чағдавул (арьергард) сафланди. Қўшиннинг қанотларида баранғор ва жуванғорнинг авангардлари жойлашди. Асосий авангард қанотдаги авангардларга нисбатан олдинроқда жойлашди ва душманнинг жанговар тартибини ёриб ўтиш вазифасини олди. Чағдавул (арьергард) захира ролини бажарди ва Олий Бош қўмондон қароргоҳини қўриқлаш вазифасини бажариш учун қўлланилди. Шундай қилиб, Амир Темур қўшинининг жанговар тартиби учта чизиқни ўз ичига олган: биринчи – авангард, иккинчи – асосий кучлар ва учинчи – захира (10-расм). Биринчи чизиқни енгил қуролланган жангчилар ташкил этиб, улар жангни бошлаганлар, душманнинг жанговар тартибини тарқатиб юборганлар ва унинг сафида парокандаликни келтириб чиқарганлар. Иккинчи чизиқ қўшинлари оғир қуроллар билан қуролланганлар ва улар душманнинг ҳужумини қайтаришлари керак бўлган. Марказда сафланган қўл қўшиннинг асосини ташкил этган ва кўп ҳолларда жангнинг тақдирини ҳал қилган. Енгил пиёдалар бўлинмалари асосий авангарднинг, марказнинг, чап ва ўнг қанотлардан олдинда жойлашган. Ўнг ва чап қанот авангардлари, ҳамда арьергард фақат отлиқ қўшинлардан иборат бўлган. Бу қисмларнинг ҳаммаси мустақил равишда ҳаракатланган ва фақат Олий Бош қўмондонга бўйсунган. Қўшинни бундай сафлаш қуйидаги устунликларни яратган: Душманга отлиқ ва пиёда қисмлар билан узлуксиз ва ёппасига ҳужум қилиш; Қўшиннинг асосий қисми қаравул ва арьергарднинг (чағдавул) ҳимояси остида бўлганлиги, бу ўз навбатида мудофаанинг барқарорлигини оширганлиги ва душман томонидан қанотлар ва фронт ортини қамраб олинишига тўсқинлик қилганлиги; Тўхтамиш 1391 йилги жангдаги тажрибалари бўйича Амир Темур қўшини жанговар тартибининг устунлигига ишонч ҳосил қилиб, ўз қўшинини Соҳибқирон қўшининг жанговар тартибидек тартибда сафлади. Жанг Олтин Ўрдаликларнинг Амир Темур қўшинининг жуванғорига қудратли ҳужуми билан бошланди. Чап қанотда юзага келган мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, Амир Темур ўша томонга ўз захирасидан мадад кучларини жўнатди. Етиб келган жангчилар душан ҳамласини қайтардилар ва ўзлари уни таъқиб этишни бошладилар. Муваффақиятга берилиб кетган алоҳида бўлинмалар асосий кучлардан ажралиб анча узоқлашиб кетдилар. Душманининг тактик жиҳатдан йўл қўйган хатосидан фойдаланган Тўхтамиш ўз қўшини жанговар тартибини тиклади ва таъқиб қилиб келаётганлар сафини тўзғитиб юборди. Кутилмаганда бевосита Соҳибқироннинг қўл остида бўлган қўшин душманнинг қуршовига тушиб қолди. Шиддат билан бостириб келаётган душман тўдалари амир Шайх Нуриддиннинг қисмлари билан тўхтатиб қолинди, улар ўз отларидан тушиб ғанимни шижоат билан камонлардан ўққа тутдилар. Амир Темурнинг атрофида аравалардан қуран барпо этилди (немисчада вагенбург – араваларни бир бирига боғлаб яратилган тўсиқ). Амир Темур ёппасига мудофаани яратди. Соҳибқирон қўшини марказининг жангга киритилиши вазиятни мўътадиллаштирди. Жангнинг иккинчи куни яна Тўхтамишнинг ҳужуми билан бошланди. У ҳужумга ўз жуванғорини киритди. Тўхтамишнинг қўшини Амир Темур қўшинининг авангардини ағдариб ташлаб, баранғорга ҳужум қилди. Соҳибқироннинг баранғоридаги қўшиннинг бир қисми тарқалиб кетди, иккинчи қисми отлардан тушиб душманга камонлардан ўқ ёмғирини ёғдиришда давом этди. Қўшиннинг ушбу қисми Соҳибқироннинг бошқа қисмлари томонидан қўллабқувватланди. Жангнинг иккинчи куни ҳам томонларнинг ҳеч бирига ғалаба келтирмади. Тўқнашувнинг охирги – учинчи кунида жанг яна олтинўрдаликларнинг ҳамлалари билан бошланди. Марказ ва қанотларни кучайтирган Тўхтамиш фронтал ҳужумга ўтди. Тўхтамишнинг жуванғори ҳам жангга киритилди. Тўхтамиш қўшинини мана шу қисмининг кучсизланиб қолганини сезган Амир Темур, асосий зарбани душманнинг жуванғорига берди. Тўхтамишнинг жуванғори тўлиғича тормор этилди. Амир Темур ҳамма участкаларда ҳал қилувчи ҳужумга ўтди. Уч кунлик жанглар давомида ҳолдан тойган Олтин Ўрда қўшини қаршилик кўрсатиш учун ўзида куч топа олмади ва натижада қақшатқич мағлубиятга учради. Тўхтамиш ўз тан соқчилари қуршовида жанг майдонини ташлаб қочди ва Булғор ўрмонларида яширинди. Бу гал Амир Темур жангнинг натижаси билан қаноатланмасдан, Олтин Ўрда хонлигининг асосий ҳарбий қудрати манбаларини янчиб ташлашга қарор қилди. Душманни таъқиб қилишда давом этиб, Амир Темур армияни Днепр дарёсига бошлади, бу ердаги Минкерман қалъаси бузиб ташланди. Днепрдан қайтиб Амир Темур Рус томонга йўналди ва Елец шаҳригача борди. Шундан кейин Амир Темур Кавказолдини забт этди, кейин Олтин Ўрданинг асосий базалари–ҲожиТархон ва Саройга йўналди. 1396 йилнинг баҳорида Соҳибқироннинг ғолибона қўшини Озарбайжонга етиб келди. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling