Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


йилнинг 18 июнида Кондурча дарёси бўйида


Download 1.24 Mb.
bet11/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

1391 йилнинг 18 июнида Кондурча дарёси бўйида (Россия ҳудудидаги ҳозирги Самара вилояти) Амир Темур ва Тўхтамиш қўшини ўртасида жанг бўлиб ўтди. Ушбу жангда ҳар иккала томондан тахминан 400 минг жангчи қатнашди ва бу жанг ўша даврнинг энг йирик жангларидан бири бўлди.
Тўхтамиш эски мўғул тактикаси тамойилларга амал қилди, унга кўра жангнинг оқибатини отлиқ армиянинг қанотдан берадиган зарбаси ҳал қилар эди. Амир Темур аксинча, ўзининг тажрибали, оқил ва донишманд саркарда эканлигини кўрсатиб, қўшинни етти қўлдан иборат мураккаб тартибда сафлади.
Амир Темур армиясининг ушбу жангдаги жанговар тартиби Низомиддин Шомий ва Шарофиддин Али Яздийнинг асарларида тўлиғича акс эттирилган. У Соҳибқироннинг шахсан ўзи томонидан тузилган эди. Амир Темур биринчи бўлиб жанговар тартибни «етти қўл», яъни корпуслар усулида ташкил этди, шу вақтгача ҳеч ким бундай жанговар тартибни қўлламаган эди. Шарофиддин Али Яздий бу тўғрисида шундай ёзади: «Ҳукмдор ўзи юриб қўшинни етти қўл тартибида сафлади. Шу пайтгача ҳеч бир подшонинг қўшинни бундай сафлаганини эшитмаганман». Шундай тартибда сафланган қўшин ғанимнинг қанотлардан берадиган зарбасига ёки унинг айланиб ўтишига муваффақиятли қарши тура олар эди. Яна унинг маълумот беришича ғанимнинг қўшини Амир Темурнинг қўшинига қараганда бир нечта кошунга (500 кишига эга бўлган ҳарбий бўлинма) кўп эди. Ундан ташқари Соҳибқирон ўрдаликлар отлиқларининг манёврларига тўсқинлик яратилган шароитда (дарёнинг соҳилида) жангга кирди.
Амир Темур қўшинининг жанговар тартиби қуйидагича эди (9-расм). Марказда сафланган қўлга амир Сулаймоншоҳ қўмондонлик қилди. Бу қўлнинг ортидан мирзо Муҳаммад Султон бошчилигидаги иккинчи қўл саф тортди. Баранғорда Мирзо Мироншоҳнинг қўли сафланди, Хўжа Сайфиддиннинг қўли қонбул ролини бажариб ўнг қанотда сафланди. Жуванғор мирзо Умаршайхнинг қўшинидан ташкил топди. Қонбул сифатида – чап қанотда Бердибек Сарибугининг қўли жойлашди. Қўшин жанговар тартибининг маркази манглай (авангард) томонидан тўсиб турилди. Қўлнинг фронт ортида Олий Бош Қўмондон Амир Темурнинг қароргоҳи билан чағдовул жойлашди. У қўшини сафидан 20 минглик қудратли захира яратди, ушбу захира кучлари жангнинг натижаси учун ҳал қилувчи роль ўйнади. Шундай захира керакли вақтда Тўхтамишда йўқ эди.
Қарама­қарши томонда Тўхтамиш ўз қўшинини беш қисмга бўлди, уларга кўзга кўринган саркардалар ва Дашти Қипчоқнинг баҳодирлари қўмондонлик қилдилар.
Тўқнашувдан олдин Амир Темур барча етти қўлларни жангга киритишга ҳозирланди, лекин кутилмаганда ҳужумдан воз кечиб туриб, ҳайратда қолган душманнинг кўз ўнгида чодирлар тикишга буйруқ берди. Бу душмандан ҳеч қандай ҳайиқиш йўқ эканлигининг белгиси бўлиб, хоҳлаган пайтда душманга ташланиши мукинлигини билдирар эди. Душманнинг хурофот туйғусига таъсир ўтказиш ва ўз қўшинида душманга нафрат уйғотиш учун у набираси Мирзо Абубакир отрядига чодирларнинг олдида қозонларда овқат пиширишга буйруқ берди. Бундай руҳий ҳужум душманни шундай эсанкиратиб қўйдики, у турган жойида қотиб қолди. Биринчи бўлиб жангга киришга ботинолмай турган Тўхтамиш, охир-оқибат қўшинни пала-партиш жангга киритди. Бу билан Соҳибқирон икки мақсадга эришди: душманнинг руҳиятига таъсир ўтказди ва унинг ўзи учун ноқулай жойдан ҳужумга ўтишига эришди.
Жанг уч кун давом этди. Аввал амир Хўжа Сайфиддин Тўхтамишнинг жуванғорига ҳужум қилди ва уни чекинишга мажбур этди. Олтин Ўрдаликларнинг бошқа қисмлари амир Хўжа Сайфиддиннинг ҳамласини тўхтатди ва уни қўшинини сиқиб кела бошлади. Душманнинг режасини англаб етган амир Жаҳоншоҳ ўз қўшини билан Тўхтамиш қўшинининг ўнг қанотини тўхтатиб қолди.
Мирзо Умаршайх душманнинг баранғорига қарши ҳужумга ўтди. Тўхтамиш Соҳибқирон қўшинининг марказига ҳужум қилишга ботина олмади ва асосий зарбани Амир Темур қўшинининг чап қанотига беришга қарор қилди. Унинг шахсан ўзи бу ҳужумга бошчилик қилди. Жангнинг охирида Олтин Ўрдаликларнинг қўшини Соҳибқирон қўшинининг чап қанотини ёриб ўтди ва фронт ортидан қуршаб олиш хавфини туғдирди. Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб Амир Темур ўзининг қисмлари–захирани жангга киритди ва у жангнинг натижасини Соҳибқироннинг фойдасига ҳал қилди. Амир Темурнинг захираси ёриб кирган Олтин Ўрдаликларни тор­мор этди. Қўшинининг зарбдор қисми яксон этилди.
Марказда жанг қилаётган мўғуллар Тўхтамишни кўздан йўқотди, уни ҳалок бўлди деб уйлади, унинг байроқдори катта штандартни эгилтириб, мотам белгисини кўрсатди, мўғул аскарлари орасида ваҳима келтириб чиқарди.
Тўхтамиш даҳшат билан ўз армиясининг мағлубиятини чеккадан кузатиб турди, қўлга тушмаслик учун чўлга яширинди.
Минглаб мўғуллар жангда ҳалок бўлди. Аммо Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича Амир Темур учун ҳам бу ғалаба осон бўлмади.


Тор­мор этилган Тўхтамишнинг қўшинини таъқиб этиш учун Амир Темур ҳар бир ўнликдан еттитадан жангчини ажратишга буйруқ берди. Таъқиб Волга дарёси бўйларигача олиб борилди ва шундай шижоат билан тез олиб борилдики, Тўхтамишнинг қўшини ўз байроғи қаерда эканлигини кўрмай, қаерда йиғилишни билмай тарқалиб кетди, унинг бир қисми қурол зарбидан ҳалок бўлди, иккинчи қисми дарёга чўкиб кетди.


Жанг Амир Темур тайёрлаган сценарий бўйича кечди, жанг учун жойни Соҳибқироннинг ўзи танлаган эди. Бунда у бўлажак жанг учун танланган жойнинг қуйидаги шароитлари бўлишига эътибор берди:

  1. Амир Темур армияси қанотлари тик қирғоқлар ёки ботқоқликлар билан тўсилган бўлиб, душманнинг мобил отрядлари у ерлардан ўтиб фронт ортига зарба бера олмас эди.

  2. Соҳибқирон 400 минг киши жойлаша оладиган, дарёнинг ирмоғи билан чегараланган катта далани танлади. Дала тепаликларсиз, нисбатан текис бўлган, аммо далада кичик дўнгликлар бўлиб, улар ўрдаликларнинг отлиқларига от чоптиришга, ҳаракатланиш суръатини оширишга халақит берган.

  3. Жанг майдони яқинида йирик ўрмонлар бўлмаган.

26 кун мабайнида Амир Темур Волганинг ўрта оқими бўйида турди. Айрим маълумотларга қараганда, ўрдаликларнинг зулмидан азият чеккан маҳаллий аҳоли осиёликларга кўмаклашган. Армиянинг сафида Олтин Ўрдага қарши чиққан волгабўйи ва Кавказ жангчилари ҳам хизмат қилган. Шунинг учун Амир Темур юришини халоскорлик юриши ҳам деб айтиш мумкин.
Амир Темур қўмондонлигидаги армия душманни яксон қилиб, жануби-Сибирь кузи совуқлари тушиши билан ортга қайтди ва октябр ойида Ўтрорга етиб келди ва шу ойнинг охирида Самарқандга етиб келди.
Жангнинг оқибатини қудратли захиранинг жангга киритилиши ва қанотлардан берилган кучли зарба ҳал қилди. Чекинаётган душманни таъқиб қилиш шундай тезкорлик билан олиб борилдики, у эсанкираб қолди, бўлакларга бўлиниб кетди ва қириб ташланди.
Жангда эришилган буюк ғалабага қарамасдан ҳали Олтин Ўрданинг қудрати тўлиғича яксон этилмаган эди. Тўхтамишхон ўз кучини тиклаб олиш учун ҳали катта захираларга эга эди. Ҳал қилувчи жанг ҳали олдинда эканлигига ҳеч қандай шубҳа қолмади.
1391 йилда Тўхтамишга қарши қилинган биринчи ҳарбий юришни ва олиб борилган жанговар ҳаракатларни таҳлил қилиб қуйидаги асосий натижалар ва таълимни кўрсатиш мумкин:

  1. Амир Темур қўшини оғир ва мураккаб шароитларда режалаштирилган юришни амалга оширди, бунда фақат чўл ҳудудларидан босиб ўтилган йўл 2500 километрдан ошиб кетди.

  2. Амир Темур қўшини сафарнинг оғир ва ҳаракатланиш қийин бўлган участкаларидан душманга сездирмасдан ўтди.

  3. Ўзининг моҳирона манёврлари билан Амир Темур Тўхтамишнинг қўшинини, Азов бўйларидан қўшимча мадад кучлари келиши эҳтимоли бўлган жануб томондан кесиб қўйди.

  4. Соҳибқирон ўзининг моҳир ҳаракатлари туфайли Тўхтамишни катта жангга киришга мажбур этди ва шу билан уни оғир сафарни амалга оширган Амир Темур қўшинини ҳолдан тойдиришга қаратилган кичик урушларни олиб бориш имкониятидан маҳрум этди.

  5. Сафар чоғида Амир Темур армияси катта ва кичик сув тўсиқларидан кечиб ўтди. Бунда саёз кечув жойларидан (бродлар), кўприклардан ва сузиб ўтиш усулидан фойдаланилди.

  6. Қондурча жангида Амир Темур биринчи бўлиб ўз қўшинини етти қисмга бўлишдек янги жанговар тартибни қўллади. Қудратли захира ҳам ажратилди.

  7. Жангдан олдин Соҳибқирон душманнинг руҳий маънавиятига путур етказишга қаратилган руҳий ҳужумни ўтказди.

  8. Жангнинг натижасини захирани жангга киритилиши ва Амир Темурнинг қанотдан берган қудратли зарбаси ҳал қилди.

  9. Душманни таъқиб этиш шундай шиддат билан олиб борилдики у бир жойга йиғилишга улгурмасдан тарқалиб кетди ёки тор-мор этилди.

Россиялик М. Арнольдов, “Кондурча жангининг сири. Амир Темурнинг Тўхтамиш билан унитилган жанги Руснинг тақдирини ҳал қилди” мақоласида қуйидагича ёзади “Нима учун Кондурча жанги тўғрисида совет ва Россия матбуотида ҳеч нарса ёзилмаган? Бунинг жавоби қуйидагича бўлиши мумкин, “бу бизнинг жангимиз эмас, унинг Россияга ҳеч қандай алоқаси йўқ.“ Биз бундай фикрларга қаршимиз. Россия бир неча маротаба Олтин Ўрдага қарши чиқди (қарши чиқди, лекин унга қарши жанг қилган эмас), аммо Ўрда бу орада ўз-ўзидан йўқолиб кетди, бундан чиқди бизни кимдир, бизнинг иштирокимизсиз озод қилибди. Лекин ким? Айнан мана шу Амир Темур бизни озод қилди, аниқроғи, Ўрданинг емирилишига замин яратди. Кондурча жангидан кейин Олтин Ўрда давлат сифатида ўз аҳамиятин йўқота бошлади. Эътибор қилинг: Куликово жангидан кейин эмас, Кондурча жангидан кейин”.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling