Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги
Қўшинни йиғиш ва таъминлаш. Қўшинни бошқариш
Download 1.24 Mb.
|
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма
1.5. Қўшинни йиғиш ва таъминлаш. Қўшинни бошқариш.
Амир Темур қўшинида тўхтовсиз таккомиллашиб бораётган мунтазам армиянинг кўпгина хусусиятлари мужассамдир: қўшиннинг аниқ сони, жанговар тартиб (ёсол) белгиланган. Кавалерия қисмлари кўп ҳолларда бир бирларидан нафақат кийимбошлари, байроқлари ва анжомларининг ранглари билан, балки отларининг ранги билан ҳам фарқ қилган. Бундай фарқ қилишлик жанг пайтида қўшинни бошқаришда катта роль ўйнаган. Душманга нисбатан устунлик, отлиқларнинг юқори ҳаракатчанлиги ва Амир Темур томонидан уларни моҳир манёвр қилиниши билан таъминланди. Турли усуллар билан душманнинг мудофаа тизимини яксон этиш, ғанимнинг йирик ва яхши мустаҳкамланган объектларига тўсатдан ҳужум қилиш, душман томонининг ҳукмдорлари ва таниқли ҳарбий бошлиқларини асирга олиш, қуршаб олинган шаҳарқалъаларни узоқ вақт қамал қилиш, бирмабир қишлоқлар, туманлар, шаҳарлар ва вилоятларни забт этиш, душманни тўлиқ тормор этилгунигача таъқиб этиш, забт этилган ҳудудларни бошқариш учун ўзининг содиқ кишиларини тайинлашдек стратегик мақсадларни кетмакет амалга ошириш Амир Темурга кўплаб ғалабалар келтирди. Ҳарбий ишни ривожлантиришдаги унинг қўшган катта ҳиссаси, буткул янги кўринишдаги кавалерия қисмларини (радандозлар) жорий этгани бўлиб, у нафақат ўз қанотларини ҳимоя қилиш учун, балки душман қанотларини айланиб ўтиш ва фронт ортига зарба бериш учун ҳам белгиланди. Отлиқ қўшин армиянинг зарбдор қисмини ташкил этган ва енгил ва оғир отлиқларга бўлинган. Ёйлар, ўқдонлар, қиличлар билан қуролланган енгил отлиқлар разведка билан шуғулланганлар, қўриқлов хизматини олиб борганлар ва керак бўлган ҳолларда душманнинг илғор отрядларига қарши жангга кирганлар. Сараланган жангчилар ва зодагонлардан тузилган оғир отлиқлар душманнинг асосий зарбдор кучларига қарши жанг олиб борган. Чавандозлар найза, дубулға, зирҳ, қилич, ёй, ўқлар солинган садоқ билан қуролланганлар. Ҳарбий юришдан олдин Амир Темур одатда ҳарбий кенгаш (машварат) чақирган, унда ҳарбий бошлиқлар, беклар ва амирлар иштирок этганлар. Давлатнинг турли қисмларидан, Олий Бош Қўмондоннинг адъютанти (тавачи) етказган махсус буйруққа (мучалкага) биноан қўшин йиғилган. Жангчиларни йиғишдан ташқари тавачиларнинг мажбуриятларига қўшинни жойлаштирилишини, унинг ҳаракатланиши ва жанговар тартибини назорат қилиш ҳам кирган. Амир Темур ўз қўшинини, жангни олиб бориш учун ҳамма керакли нарсалар билан таъминланишига, лагерларда жойлашишига алоҳида эътибор берган. Соҳибқироннинг буйруғига биноан вилоятлар ҳукмдорлари, туманлар ва шаҳарлар беклари, қалъалар бошлиқлари (даруға) рўйхат бўйича кўрсатилган муддатда ўз қўшинлари, анжомлари, озиқовқатлари билан олдиндан кўрсатилган ерга (миод ери) етиб келганлар. Тўхтамишга қарши ДаштиҚипчоққа ҳарбий юришни уюштиришдан олдин (1390–1391) Амир Темур ўзининг ўринбосарларига қўшинни узоқ даврга етадиган озиқовқат, қуроляроғ ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлашга буйруқ берган. Ҳар бир жангчи битта ёйга, ўттизта ўққа, битта камондонга, битта қалқон ва битта захира отга эга бўлган. Сафар чоғида ҳар ўнта жангчига битта чодир, иккита белкурак, кирка, ўроқ, арра, болта ва юзта игна берилган. Ҳар бир жангчи бундан ташқари ўзи билан арқон, тери ва қозон олиб юрган. Оддий жангчилар сафар чоғида ўн саккиз кишига битта чодир олиб юрганлар. Уларнинг ҳар бири ёнида иккита отни етаклаб юрган, ўзи билан ёй, зирҳ, қилич, ўқдон, қоп, ўнта игна, болта, арра ва теридан тикилган қоп олиб юриши керак бўлган. Жангчилар чодирларда бештадан бўлиб жойлашганлар. Кўзда тутилган таъминот бўйича уларнинг ҳар бири дубулға, зирҳ, қилич, ёй, ўқдон ва от билан таъминланган. Ўн беги алоҳида чодирга жойлашган. У зирҳ, қилич, ёй, камондон билан қуролланган. У ўзи билан бешта қўшимча отни олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган. Юз бегига ҳам алоҳида чодир берилган. Унинг қуроляроғларини қилич, ёй, зирҳ, ўқдон, гурзи, тўқмоқ ва колчугалар (симдан тайёрланган ҳалқачаларни бир бирига ўтказиб тўқилган кўйлак) ташкил этган. Юз бегига қўшимча ўнта от берилган. Минг беги чодирдан ташқари соябонга эга бўлиб, қуроляроғлари найза, қилич, ўқёй, дубулға, зирҳ (чах, оройна), колчугалардан иборат бўлган. Пиёдалар ҳарбий юришлар пайтида қилич, ёй ва керакли сондаги ёйнинг ўқлари билан қуролланиб ҳаракатланганлар (7-расм). Қўшин билан биргаликда бир жойдан иккинчи жойга қассоблар, ошпазлар, қовурилган ва қайнатилган гўшт сотувчилар, новвойлар, арпа, мева сотувчилар кўчиб юрганлар. Жангчиларга кўчма ҳаммомлар хизмат кўрсатган. Юришларда нафақат жангчилар, балки қўшинга хизмат қилувчи кўпсонли маъмурият ҳам иштирок этган. Бу ерда темирчилар, қуролсозлар, дурадгорлар, терига ишлов берувчилар, ер қазувчилар, хўжалик ишларини бажарувчилар ва бошқалар бўлган. Амир Темур қўшини сафарларида ҳаракатланаётган жанговар қўшин корпуси ортидан йирик қуролсиз омма ҳаркат қилган. Қўшинни йиғиш тўғрисидаги қарор чиққанидан кейин, жангчилар ўз оилалари, анжомлари, озиқовқатлари билан биргаликда белгиланган жойга етиб келганлар. Лагернинг (ўрдагоҳнинг) марказида Олий Бош Қўмондоннинг ставкаси жойлашган бўлиб, турлитуман қисмлар ва бирлашмаларнинг чодирлари–оддий жангчиларнинг чодирларидан тортиб йирик ҳарбий бошлиқнинг чодиригача бўлган, ҳар бир киши ўзининг жойлашган жойини жуда яхши билган. Лагерда Олий Бош Қўмондоннинг рангбаранг байроқлар билан безатилган чодири (баргоҳ) ўрнатилган. Кўрсатилган вақтда (миод вақти) лагерга етиб келган жангчилар, жорий этилган тартибга кўра ўз жойларини эгаллаганлар ва қўшиннинг кўригига тайёргарлик кўрганлар. Керакли сондаги жангчилар йиғилганидан кейин, ҳарбий лагерда камончилар, арбалетчилар, тош улоқтирувчилар, найзачилар, тўпчилар ва бошқалардан ташкил топган улкан қўшиннинг кўриги бўлган. Қўшинда ёнувчи аралашма (нефт) солинган хурмачаларни улоқтириш учун махсус аскарлар бўлиб, улар ўт отувчи орудияларнинг тўхтовсиз ишлашларини таъминлаганлар. Олий Бош Қўмондоннинг буйруғига кўра жангчилар ҳимоя совутларида, тўлиқ қуроляроғлари билан сафланганлар. Кўрик ўтказиладиган майдонда турли қисмларга тегишли бўлган яшил, қизил, сариқ, бинафша, қора, кўк байроқлар ҳилпираб турган. Ҳарбий оркестр садоси остида Амир Темур навбатманавбат жангчилар шеренгалари олдидан ўтган. Жангчилар найзаларини баланд кўтариб, бўлажак жангга тайёр эканликларини намоён этиб баланд овозда наъра (сурон) тортганлар. Жангчиларнинг жанговар руҳи ва тайёргарлигини аниқлаш учун юришлар ва жанглардан олдин ҳарбий параднинг ўтказилиши Темурийлар даврида ҳам анъана бўлиб қолди. Кўрикда нафақат қўшин бирлашмалари, балки асосий кучларнинг ортидан ҳаракатланадиган таъминот аравалари ҳам иштирок этган. Лагернинг атрофи чуқур хандақлар билан ўралган ва қўриқлов заставалари ва постлари билан пухта қўриқланган. Лагерда ўрнашган пайтларда қўшин қўриқлов хизматини олиб борган. Қўриқлов қисмлари лагердан 5–6 км олдинга чиққан, ундан постлар, постлардан соқчилар ажратилган ва олдинга юборилган. Амир Темур қўшинни бошқаришга катта аҳамият берган. Соҳибқироннинг буйруғи бўйича донгдор командирлардан тўрттаси биринчи даражали қўмондон – бекларбеги лавозимига тайинланган. Битта ҳарбий бошлиқ бош қўмондон амир ул уламо вазифасига тайинланиб, у бевосита Олий Бош Қўмондонга бўйсунган. Ҳарбий қисмларни бошқариш учун яна ўн иккита ҳарбий бошлиқлар тайинланган. Биринчи бек мингта чавандозлардан ташкил топган биринчи гуруҳга, иккинчи бек–икки минг кавалериячилардан иборат иккинчи гуруҳга қўмондонлик қилган, учинчи бек уч минглик кавалериячиларга бошчилик қилган. Худди шу тартибда ўн иккинчи бек ўн икки минглик отряднинг тепасида турган. Қуйи тоифадаги ҳарбий бошлиқ, тоифаси бўйича юқори бўлган ҳарбий бошлиққа сўзсиз бўйсунган. Амир Темур қўшинининг турли қисмлари ва бўлинмаларига уч юз ўн учта беклар қўмондонлик қилган, улардан юзтаси – ўн бегилар, юзтаси – юз бегилар ва юзтаси – минг бегиларни ташкил этган. Йирик қўшин бирлашмалари Амир Темурнинг ўғиллари, набирали ва Шайх Нуриддин, Хўжа Сайфуддин, Шоҳмалик, Оллоҳдод, Жаҳоншоҳдек машҳур саркардалар томонидан бошқарилган. Рағбатлантиришни қўллаш кенг қўлланилди: мақтов, маошга қўшимчалар, совғалар, лавозимлар, унвонлар (ботир, баҳодир ва бошқалар), қисмлар учун байроқлар. Уддабуронликлари ва жасоратлари билан ўзларини кўрсатган сараланган жангчилар муносиб тақдирланганлар ва ўн беги даражасига кўтарилганлар, кейинги жасоратлари учун юз беги, ундан кейин эса минг беги лавозимини эгаллаганлар. Жасур жангчилар ва баҳодирлар жангда кўрсатган жасоратлари учун юқори лавозимларни эгаллаганлар ва жамиятнинг эътиборли кишилари тоифасига кирганлар. Улар гурзи, чодир, махсус белбоғ, қилич ва жанговар найзалар билан тақдирланганлар. Ғанимнинг отрядини қириб ташлаган минг беги Iдаражали амир унвонини олган. Душманнинг йирик отрядини мағлуб этган Iдаражали амир IIдаражали амир унвонига сазовор бўлган. Жанг майдонида мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатган оддий жангчининг ойлик маоши оширилган. Жанг майдонидан қочган жангчилар ўлжани тақсимлаш маросимига қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар, жангларда кўплаб ярадор бўлган жангчиларга ғамхўрлик ва катта эҳтиром кўрсатилган. Бирор бир давлатни забт этган ёки душман қўшинини тормор этган ҳарбий бошлиқ баҳодир фахрий унвонига сазовор бўлган ва унга бурғу ва ноғора берилган. Бирор бир ғаним шаҳзодасининг йирик қўшини устидан қозонган ғалабаси учун беклар ҳам худди шундай ҳурматэътиборга сазовор бўлганлар. Душман қўшинини қочишга мажбур этган ўн беги шаҳар гарнизонининг бошлиғи (доруға) этиб тайинланган, худди шундай қаҳрамонлиги учун юзбеги–вилоят ҳокими, минг беги–вилоят амири (вали) лавозимига эга бўлган. У ёки бу давлатни забт этган амирга ушбу давлатнинг ери имтиёзли асосда бошқариш учун суюрғол (совға) сифатида берилган. Амир Темур ва Темурийлар даврида суюрғол ерни бошқаришнинг оммабоп усули бўлиб, авлоддан авлодга ўтиб келган. Юқорида кўрсатиб ўтилган 12 амир ноғора ва жанговар байроқ олган. Бош қўмондон ноғора ва жанговар байроқдан ташқари бурғу ва иккита штандартга (тумантуғга, чортуғга) эга бўлган. Мингбеги байроқ ва карнай (кўрага) олган, юзбеги ва ўнбегига ноғора берилган. Қўшин қўмондонининг байроғи, ноғораси ва бурғуси бўлган. Кастилия қироллигининг элчиси – Клавихонинг гувоҳлик беришича, ҳарбий бошлиқ тинчлик даврида кўк рангдаги, зардан тикилган кўйлак кийиб юрган. Улар бошларига телпак (бурк) кийиб юрганлар. Бош кийимларининг остидан уч қатор кокиллари кўриниб турган бўлиб, бу белги Амир Темур армиясининг жангчилари эканликларини билдириб турган. Душманнинг ҳарбий кучлари ва унинг мудофаа иншоотлари тўғрисида, ғаним давлатининг ички аҳволи ҳақида аниқ маълумотларни олиш учун Амир Темур ўзининг энг яхши разведкачиларини (жосусларни) жўнатган. Фақатгина керакли маълумотларни олгандан кейингина қўшин ҳарбий юришни бошлаган. У маҳаллий аҳоли вакилларидан йўлбошчиларни (кажарчи, качарчи) танлашга ҳам жиддий эътибор берган. Амир Темур ўзининг тўсатдан берадиган зарбалари билан машҳур бўлган. Душман қўшинининг сони маълум бўлганидан кейин унинг армияси тун қоронғисида душманнинг лагерига яширинча яқинлашган ва тонгда ҳужумга ташланган. Унинг қўшини қаттиқ интизоми, юқори ҳаракатчанлиги, чидамлилиги ва жангларда жасорати билан ажралиб турган. Жанг арафасида шаклланадиган жанговар тартибга катта аҳамият берилган. Қўшин ҳеч томонга бурилмасдан ва кўрсатилган йўлдан оғишмасдан олға ҳаракатланган. Тинчлик даврида ов (чарға) асосий машғулотлардан бири бўлган, овга урушга тайёрловчи мактаб сингари аҳамият берилган ва у кўплаб уюштирилган. Унинг қўшини нафақат текисликларда жанг олиб бориш санъатига эга бўлган, балки тоғларда ҳам моҳирлик билан ҳаракатланган. Соҳибқироннинг қўшини ҳарбий юришларни баҳорда, ёзда ва кузда амалга оширган. Қишни ўз ўтовларида ўтказишни афзал кўрганлар. Ҳарбий юришга отланиш муддати яқинлашуви билан жангчилар ҳамма керакли қуроляроғлари ва анжомларини тартибга келтирганлар. Белгиланган вақтда қўшин саф тортиб йўлга тушган. Унинг ортидан ҳамма керакли нарсалар ортилган аравалар (уғруқ) ҳаракатланган. Шарофуддин Али Яздийнинг маълумот беришича, белгиланган сафар тартибида (мурчил) ҳар бир ўнбеги, юзбеги, мингбеги ва туман беги (10 минглик қўшин қўмондони) ўз мавқеси ва даражасига кўра, интизомга қаттиқ риоя қилган ҳолда ҳаракатланган. Тартибни бузганлар қаттиқ жазоланган, уларга ҳатто ўлим жазоси ҳам берилган. Дам олиш учун тўхталганда, одатда занжирлар ва арқонлар билан боғланган аравалар билан қўшин ўраб олинган. Хандаклар қазилиб, брустверларнинг олдида тўсиқлар ўрнатилган. Ғаним қўшинининг пайдо бўлиши билан жангчилар ўз позицияларидан чиққанлар ва жанговар тартибга ёйилиб душманга қарши ҳаракатланганлар. Амир Темур қўшини сафар пайтида қуйидаги тартибда ҳаракатланган: бош кучлардан анча олдинда аванпост (қаравул), унинг ортидан авангард (хиравул), ўнг қанот (баранғор), чап қанот (жуванғор), марказ (қўл), арьергард (чағдовул) ҳаракатланган. Уларнинг ортидан керакли нарсалар ортилган аравалар ҳаракатланган. Асосий жойларнинг бирида сувдан кечиб ўтиш учун жой ҳозирланган. Кечув қўриқлов постлари билан қўриқланган. Қўшин дарёдан қисмлар ва бўлинмалар таркибида кечиб ўтган. Кечув пайтида жангчилар қайиқлардан, мешлардан фойдаланганлар ёки понтон кўприклари ясаганлар. Амир Темур армиясида ўлжани тақсимлаш даврида мобадо кимдир ўзбошимчалик қилса у қаттиқ жазоланган, ҳатто у Соҳибқироннинг яқин кишиси бўлса ҳам. Унинг бутун молмулки мусодара қилиниб, ўзи эса қатл этилган. Фақат рухсат берилганидан кейин юришнинг ҳар бир иштирокчиси, унинг тоифаси ва даражасига қарамасдан ўлжанинг тенг тақсимланган қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлган. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling