Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Армиянинг ташкил этилиши ва тузилиши. Жанговар тартиб ва жанг тактикаси


Download 1.24 Mb.
bet5/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Армиянинг ташкил этилиши ва тузилиши. Жанговар тартиб ва жанг тактикаси

Ҳарбий қурилиш борасида Амир Темур ўз замондошларидан ўзиб кетди, армияни яратиш ва такомиллаштириш тизимини ишлаб чиқди ва амалга оширди.


Соҳибқирон қўмондонлик сафига юқори талабларни қўйган. У қўмондонлик сафида ўзларининг жанговар, маънавий психологик сифатларини доимо такомиллаштиришини кузатиб борган.
Амир Темурнинг шахсан ўзи саркардаларни танлаган ва тарбиялаган. Ўн бегилар, юз бегилар, минг бегилар ва туман бегиларни тўғри танлаш армиянинг жанговар муваффақиятини аниқлаб берган. Амир Темур тажрибали жангчиларга алоҳида эътибор берган (2-расм).
Кўпгина йирик жангларда иштирок этган ва ҳарбий ҳаракатларни ўзининг асосий машғулоти деб билган тажрибали жангчилар сафардан олдин бир жойга йиғилган. Улар алоҳида давлат маошларини олувчилар рўйхатига киритилган.
Қўшин ўнликка, юзликка, мингликка ва ўн мингликка (туманга) бўлинган. Истеъдодли ҳарбий бошлиқларни танлашга катта эътибор берилган.

Амир Темур турли унвондаги ҳарбий бошлиқлардан жасурлик, сезгирлик, топқирликни талаб қилган.


Ҳар бир ҳарбий бошлиқ ўзининг ўринбосарига эга бўлган. Агар ҳарбий бошлиқ сафдан чиқса унинг ўрнини ўринбосари (ноиби) эгаллаган.
Амир Темур катта жасоратлари учун турли хил рағбатлантиришлардан фойдаланган. Унинг «Тузукот»ида: «Мен, душманнинг подшолигини забт этганлиги ёки унинг армиясини тор-мор этганлиги учун амирларга уч турдаги мукофотни ўрнатдим, унга «қўрқмас» унвонини бердим... Мен уни ўзимнинг кенгашимга киришига рухсат бердим ва кейинчалик чегарбўйи вилоятларидан бирини бошқаришни топширдим».
Ҳар қандай шаҳзоданинг қўшини устидан ғалаба қозонган амир худди шундай мукофотга сазовор бўлади.
Амирдан унвони кичик бўлган бошқа командирлар учун ҳам ҳар хил моддий ва маънавий мукофотлар белгиланган.
Бошлиқларни танлашга Амир Темур катта эътибор берган. «Ҳукмдорлиги – деган эди у қамчи ва таёқдан паст бўлган бошлиқ унвонга муносиб эмас». Ўнликлар ўн бегилар томонидан танланган, юзликлар, мингликлар ва юқори бошлиқлар қўмондон томонидан тайинланган.
Амир Темур қўшинининг асосини кўчманчи қабилалар ташкил этиб, улар отлиқлар ва камончиларни етказиб берган. Ўтроқ халқ армияга пиёдаларни ва ёрдамчи хўжаликлар учун ишчиларни ва шаҳарларни қамал қилиш учун жангчиларни, яъни катапулталарни ишлатувчи, таранларни урувчи, ёниб турган камон ўқларни ва нефть аралашмасидан тайёрланган ёнувчи гранаталарни отувчи аскарларни етиштириб берган.
Амир Темур армиясидаги жангчиларга доимий маошлар тўланган. Маошнинг ҳажми хизматни қандай олиб борилишига боғлиқ бўлган. Оддий аскар 2 тадан 4 тагача отнинг баҳосига тенг бўлган маошни, ўн беги – ўз ўнлигининг маошига тенг миқдордаги маошни олган (шунинг учун у ўз жангчиларининг юқори маошга эришишларидан манфаатдор бўлган); юз бегига олтита ўнликнинг маошига тенг миқдордаги маош тўланган ва ҳоказо. Интизомий жазоларнинг турларидан бири маошнинг ўндан бир қисмини ушлаб қолиш бўлган.
А рмияда енгил пиёдалар ҳам бўлиб, улар сафарда отларда ҳаракатланганлар, жанг олиб боришда эса, арабларга ўхшаб камондан нишонни бехато уриш учун отлардан тушиб пиёда ҳолда жанг қилганлар. Пиёда жангчи қилич, 30 та ўққа эга бўлган камон билан қуролланган (3-расм).
Енгил пиёдалар баланд пастликларда ҳаракатланиш ва шаҳарларни қамал қилиш учун қўлланилган. Бундан ташқари Амир Темур тоғларда ҳаракатланиш учун махсус отрядни (тоғ пиёдаларини) ташкил этган.
Қўшин қатъий ташкилий тизимга ва аниқ сафланиш тартибига эга бўлган. Ҳар бир жангчи ўз ўнлигидаги жойини билиши, ҳар бир ўнлик юзликдаги жойини билиши керак бўлган. Ҳарбий қисмлар сафларда яхши ҳаракатлана олганлар ва анжомлари, кийим­бошлари ва байроқларининг ранги билан бир­бирларидан ажралиб турганлар.
Айрим отрядлар отларининг ранги билан ҳам фарқ қилган. Амир Темур даврида ҳарбий юришдан олдин кўриклар ўтказиш тўғрисидаги қонун оғишмасдан бажарилган.
Жанг учун катта ва текис майдон танланган, бунда сувнинг ва отлар учун ем­хашакнинг яқин бўлишига, қуёшнинг ўз жангчиларининг кўзига тушмаслигига катта эътибор берилган. Жанговар тартиб фронт, айниқса чуқурлик бўйлаб ёйилган. Марказни кучсизлаштириш ҳисобидан, душманни қуршаб олиш воситаси ҳисобланган қанотлар кучайтирилган. Ҳал қилувчи зарбани бериш учун Амир Темур кучли захирани яратган.
Йирик жанглар даврида ранг­баранг жанговар байроқлар билан безатилган Бош Қўмондоннинг чодири (баргоҳ, саропарда) жангни бошқариш осон бўлиши учун баландликда ўрнатилган. Одатда Бош Қўмондоннинг чодири олдида ҳарбий оркестр узлуксиз чалиб аскарларнинг жанговар руҳларини кўтарган.
Жангни қўриқлов хизматини бажараётган енгил отлиқлар, ёки аванпостда турган енгил қўшинлар ўқларни отиб, дротикларни улоқтириб бошлаганлар, кейин авангард жангга кирган. Уларни қўллаб­қувватлаш керак бўлган пайтда жангга ўнг қанот авангарди (шақовул), кейин чап қанот авангарди (чаповул) кирган; агар яна мадад кучлари керак бўлиб қолса жангга ўнг қанотнинг чап томон ярми ва чап қанотнинг ўнг томон ярми киритилган; уларнинг кучлари етарли бўлмаса жангга иккала қанотнинг қолган қисмлари киритилган ва вазият тўғрисидаги ахборот Амир Темурга етказилган. Агар мана шу кучлар ҳам етарли бўлмаса қўмондоннинг шахсан ўзи (амири лашкар) бош кучлари (қўл) билан, яъни захира билан, тўққизинчи ҳужум ғалаба келтиришига комил­ишонч билан жангга ташланиши керак эди. «Тўққизинчи ҳужум – деган эди Амир Темур – ғалаба келтиради» (4-расм).
Жанг майдонидан душманнинг чекиниш аломатлари сезилса, уни таъқиб этиш ва тўлиғича тор­мор қилиш учун чавандозлар отряди ажратилган.
Амир Темур қўшини тўғри сафга ва бир нечта жанговар чизиққа эга бўлиб, улар бирин­кетин жангга киритилган, ва охирида кетма­кет ҳужумлар билан душман ҳолсизлантирилганидан ва кучсизлантирилганидан кейин энг яхши жангчилардан ташкил топган, доимо ғалабани таъминловчи қудратли захира жангга киритилган.
Чекиниб, мустаҳкамланган иншоотларда яширинган ғаним қамал қилинган. Қалъаларнинг қалин деворлари олдида девор бузувчи (манжаниқ) ва тош улоқтирувчи (аррода) тўплар ўрнатилган. Тўплар (раъд) ҳаракатга келтирилган. Деворлар ва минораларнинг остидан ертўлалар ковланган. Деворларда бўшлиқлар (коваклар) ҳосил қилинган. Шу бўшлиқлардан жангчилар қуюндек қалъа ичига бостириб кирган. Штурм даврида ҳимоя қалқонларидан (тўра), шотилар, ҳалқалар, арқонлар ва бошқалардан фойдаланилган.

Амир Темур армиясида кавалерия ҳужумининг ташкил этилиши ва унинг стратегия ва тактикаси ўзининг такомиллашган даражасига етди.


Амир Темур армиясида муҳандислик қисмлари ва бўлинмаларининг биринчи намуналари бўлиб, уларга катапульталар, нефтдан тайёрланган ёнувчи моддани улоқтирадиган ва қалъа деворларини портлатувчи мосламалар кирган. Унинг армиясида ўша вақтнинг энг замонавий техникалари–қамал қилиш техникаси, ёниб турган нефть тўлдирилган хурмачаларни улоқтирувчи баллисталар қўлланилган. Амир Темур қўшинида дарёлардан кечиб ўтишни таъминловчи мутахассислар–понтончилар ҳам бўлган. Фан ва техниканинг ютуқлари, айниқса Хитой техникасининг ютуқлари кенг фойдаланилган.
Амир Темур ўз армиясининг ташкилий­штат тизимини такомиллаштирган. «Тузокот»да қўшиннинг жанговар тартиби ёритиб берилган: «Агар душман армияси ўн икки мингдан ошса, лекин қирқ мингга етмаса, қўшинга қўмондонлик бахтли ўғилларимдан бирига топширилиши мумкин ва унинг қўл остига иккита қўмондон, юз кишилик, ўнг минг кишилик отрядлари билан бир нечта амирлар белгиланиб, қўшиннинг умумий сони қирқ мингга етказилади».
Соҳибқироннинг қоидасига кўра, яхши бошлиқ, ғаним отрядининг сонини билгач, унга қарши ўз отрядларини қарши қўя олиши, душман ҳаракатларини кузатиши, унинг ўқчилари, найзачилари, қиличчиларининг ҳолати қанақа эканлигини, улар тезкорлик биланми ёки суст ҳужум қиляптими, ҳаммаси биргаликда ҳужумга ўтдими ёки қисмларга бўлинибми, буларнинг ҳаммасини билиши керак, жанг майдонига ҳужум учун кириш йўлларини, керак бўлганда чекиниш йўлларини билиши ва душманнинг мақсадини англаб етиши ва унинг жанговар тартибига ёриб киришга ҳаракат қилиши керак. У пистирмага тушиб қолмаслиги учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши, жангнинг бутун моҳиятини тушуниши, душманнинг ниятини англаши ва унинг режаларини бузиб ташлаш учун ҳамма воситаларни ишга солиши керак.
“Қирқ минг чавандозларни сардор ўн тўртта қисмларга қуйидаги тартибда тузиши керак бўлган: у ўз жанговар чизиғини тузади ва уни марказ деб номлайди. Учта қисм арьергардни ташкил этади (ёки ўнг қанот корпуси).
Учта қисмдан бири илғор номини олади (мана шу арьергарднинг илғори). Чап қанотни ташкил этган уч қисмнинг бири унинг учун илғор бўлиб ҳисобланади. Худди шундай учта бошқа қисмлар ўнг қанот арьергардининг олдида жойлашган бўлиб, унинг фронти бўлади, бу учта отрядлардан бири чап қанот фронти учун авангард бўлиб хизмат қилади. Чап қанот ҳам худди шундай сондаги қўшиндан иборат бўлади ва улар унинг фронтини ташкил этади. Битта қисм, олдингига ўхшаб чап қанот авангарди бўлиб хизмат қилади. Кейин у асосий отрядини марказ қўшинлари олдида сафлаган. Авангарднинг сафига: камончилар, қиличлар билан қуролланган жангчилар, найзачилар, душман авангардида тартибсизликларни келтириб чиқариш учун баланд овозда бақириб жанг қиладиган жасур ва тажрибали жангчилар киритилиши керак”–деб ёзилган “Тузокот”да (5-расм).
Яна “Тузокот”да – “Бош қўмондоннинг эътиборидан душманнинг ҳеч бир ҳаракати четда қолмаслиги керак, ўзига бино қўйган ҳарбий бошлиқ буйруқсиз олдинга ҳаракат қилишни бошласа жазоланиши керак”– деб таъкидланган. Аввал жангга авангард кирган, кейин ўнг ва чап қанот авангардлари, ундан кейин ўнг ва чап қанотда турган отлиқ бўлинмалар кирган, уларнинг ортидан ўнг қанотнинг иккинчи отряди ва чап қанотнинг биринчи отряди ҳаракатланган.
Агар жанг олиб бораётган жанговар чизиқни иккинчи чизиқ қисмлари билан тўлдириш етарли бўлмаса ва ўн учта ҳужум жангнинг оқибатини ҳал қилмаса, унда бош қўмондон иккиланмасдан жангга сараланган жангчилардан ташкил топган ўз захираларини киритиши керак бўлган. Агар шунда ҳам ғалабага эришилмаса, бош қўмондон ўзи дадиллик билан жангга кириши ва шахсий намуна кўрсатиб жангчиларнинг руҳларини кўтариши керак эди. Бош байроқ назардан четда қолмаслиги керак бўлган.


Авангарднинг илғор қисми







Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling