Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Download 1.24 Mb.
bet21/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Якуний қисм

Амир Темур давлат арбоби сифатида, тарқоқ улусларни бирлаштирди, қудратли давлат барпо этди.


Амир Темурнинг ҳарбий юришларининг асосий мақсади – ўз давлати ва халқини ташқи душмандан ҳимоя қилиш, аҳолининг тинч ҳаётини таъминлаш ва маказлашган қудратли давлат барпо этишдан иборат эди. Унинг ғалабали ҳарбий юришлари қатъий марказлашган бошқарув тизимига эга бўлган, савдо йўлларининг хавфсизлиги ва халқининг осуда ҳаёти таъминланган йирик давлатнинг ташкил этилишига олиб келди.
Амир Темур ўз тактикаси ва стратегиясини ишлаб чиққан буюк саркардалардан биридир. У шубҳасиз ўзида давлат арбобининг донишмандлигини ва ҳарбий бошлиқнинг истеъдодини мужассамлаган ўз замонасининг атоқли саркардаси эди.
Унинг қўшини стратегияси ва тактикаси қатъий характерга эга эди. Курашнинг стратегик асосини - фаол ҳужумкор ҳаракатлар ва уруш олиб боришнинг шакл ва усулларини чуқур билиш ташкил қилди.
Амир Темур ўз қўшинини тактик сафлашда ижодий ёндашиб, керак бўлган ҳолларда жанговар тартибга ўзгаришлар киритди.
Амир Темур жанг майдонида тўлиқ устунликни қўлга киритиш учун тактик даражада ўз қўшинини тез-тез манёвр қилди. Унинг ҳарбий санъатида, кўп маротаба мағлубиятдан асраб қолган ва кўп маротаба ғалабаларга олиб келган тезкор манёвр тактикаси муҳим ўрин эгаллайди. Шу билан бирга урушда муваффақиятга эришишда, стратегик ва тактик режаларни амалга оширишдаги муҳим шарт - бу барча қисмлари ягона қўмондонликка бўйсунган армиянинг қатъий марказлашган бошқарувида деб ҳисоблади буюк саркарда.
Амир Темур олиб борган жангларнинг айримлари жаҳон ҳарбий санъати стратегияси ва тактикаси ривожига катта таъсир кўрсатди.
Буюк Соҳибқирон оламдан ўтган кундан олти асрдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, унинг саркардалик истеъдоди ва ҳарбий санъати жаҳон тарихи саҳифаларини ёруғ юлдуз бўлиб ёритиб турибди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



  1. Конституция Республики Узбекистан. - Т.: 2003.

  2. Каримов И.А.Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тарихчи олимлар ва журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбат. Тошкент - 1998 й. Шарқ.

  3. Темур тузуклари Тошкент - 2005 й. Шарқ.

  4. Урушлар ва ҳарбий санът тарихи. ЎР ҚК Академияси. Тошкент -2007 й.

  5. Ҳамдам Содиқов. Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати. Тошкент-2018 ART FLEX.

  6. Пиримқул Қодиров. Амир Темур сиймоси. Тошкент - 2007 й. Ўзбекистон.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling