Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Download 1.24 Mb.
bet15/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

1398 йил 18 декабрда Деҳли султони Маҳмуд шоҳ жангга кириш учун Деҳлидан чиқди. У 10 мингта яхши қуролланган отлиқларга, 40 мингта пиёдаларга, камон ўқлари, найзалар ва қиличлар зарбаларидан қалин тўқимлар билан ҳимояланиб, тишларига заҳар суркалган катта пичоқлар боғланган 120 та жанговар филларга эга эди. Филларнинг устида арбалетлар билан қуролланган жангчилар жойлашган минорача ўрнатилди. Филларнинг атрофида ёнувчи аралашма солинган хурмачаларни ва темир учли ракеталарни отувчи жангчилар ҳаракатландилар (11-расм).

А мир Темур филларнинг олдида жангчиларининг ошиб кетган ташвишини билиб, олдиндан қуйидаги чора­тадбирларни кўрди: темир тиғлар ўрнатилган тахтани олдиндан тайёрлаб филлар ҳужум бошлаган пайтда уларнинг оёқлари остига ташлашни буюрди; филларни қўрқитиш ва уларнинг орасида парокандаликни келтириб чиқариш учун туяларнинг бошларига ва ён томонларига тиканли дарахтларнинг шох­шаббалари ва сомонлар боғламларини боғлаб, уларни ёқиб туяларни филларга қарши юборишни амр қилди; ғаним жангчиларига камон ўқлари билан, филларга найзалар билан талофат етказиш ва қиличлар билан филларнинг хартумларини чопиб ташлашни буюрди. Бу чора­тадбирларнинг ҳаммаси жангчиларга ботирлик хислатларини уйғотди ва катта муваффақиятга етаклади.


11-расм. 1398 йил 18 декабрда Деҳли яқинидаги жангда


томонларнинг жанговар тартиби

Султон Маҳмуд қўшинининг жанговар тартиби ўнг қанот, марказ, чап қанот ва қўшиннинг олдида сафланган жанговар филлардан иборат эди. Амир Темурнинг қўшини одатдагидек иккита чизиқ ва захирадан ташкил топди. Иккала томондан ҳам пишаль–тўплар қўлланилди.


Жанг қўшинларнинг қанотларида бошланди. Душман билан оғир жангларни олиб бораётган ўз авангарди (хараули) ва чап қанотини (жуванғорини) қўллаб­қувватлаш учун Амир Темур марказдан (қўлдан) кучларни ажратди. Соҳибқирон томонидан ўз вақтида кўрсатилган мададдан руҳланган жангчилар ташаббусни ўз қўлларига олдилар. Шиддатли жанглардан кейин Амир Темур жангчилари филларнинг хартумларига талофатлар етказиб, душманни чекинишга мажбур этди ва шу билан унинг орасида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Филлар ўз қўшинларининг иккала қанотларига ташланди ва уларни ағдариб ташлади. Душманнинг орасидаги парокандаликни сезган Амир Темур, ўз қўшинининг марказини илгари сурди, у билан филларнинг чизиғига ёриб кирди, уларнинг кўп қисмини ўлдирди ва ғанимни қочишга мажбур этди. Душманни таъқиб этиш Деҳлининг деворларигача давом эттирилди. Кейинги тунда султон Маҳмуд шаҳардан қочди. Деҳли жангсиз таслим бўлди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling