Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


Download 1.24 Mb.
bet6/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

Бош авангард

Ўнг қанот
авангарди


Чап қанот авангарди


Ўнг қанот

Чап қанот






Арьергарднинг илғор қисми
Арьергарднинг илғор қисми

Арьергарднинг илғор қисми



Арьергард

Арьергард

Қўл

5 расм. 40 минг жангчидан иборат 14 та бўлинманинг сафланиш тартиби


Агар ғанимнинг армияси қирқ минг кишидан ошса, унга қарши Амир Темурнинг ўзи қўшинни бошлаган (6-расм).


Бу вақтда унинг қўшини жангни олиб бориш учун қуйидаги тартибда бўлинган: қирқта отряддан ташкил топган армиядан у ўн иккита отрядни танлаган ва уларга ажралиб турувчи белги (тамға) берган; улар қирқта аймоқларга бўлинган. Улардан энг сараланган ўн иккитаси биринчи жанговар чизиқни, қолган йигирма саккизтаси эса –иккинчи ва учинчи чизиқларни ташкил этган. Ўғиллари ва набиралари қўмондонлигидаги қўшинлар ўнг қанотнинг ортига, қариндошлари ва иттифоқчилари бошчилигидаги қўшинлар – чап қанотнинг ортига сафланган. Бу ҳамма қўшинлар захирани ташкил этган ва қаерга ёрдам керак бўлса ўша ерга етиб келган.

6 расм. 40 бўлинмадан иборат қўшиннинг сафланиш тартиби



Олтита аймоқ ўнг қанотнинг асосини ёки иккинчи чизиғини ва биттаси – унинг авангардини ташкил этган, шунча аймоқлар, худди шу тартибда чап қанотнинг асосини ташкил этган; иккинчи чизиқнинг иккала қанотлари олдида, шу тартибда ва шунча сондаги аймоқлар биринчи чизиқнинг фронти олдида шунча аймоқлардан иборат, тажрибали қўмондонлар ва жасур жангчилардан иборат катта авангард қўйилган; бу авангарднинг олдида, ўзининг шахсий авангарди ҳисобланган яна битта аймоқ, дозор ва разъездлар сифатида иккита енгил қўшин отряди жойлашган, улар армияни тўсатдан бериладиган зарбалардан ҳимоя қилган ва душманни кузатган. Енгил қўшинлар ва илғор авангард жангни бошлаган; бош авангарднинг бошлиғи уларни кучайтирган ва ўз қўшинларини жангга киритган, агар ёрдам керак бўлса бирин­кетин жангга биринчи, кейин иккинчи чизиқни киритиб ҳужумни кучайтирган. Агар бу ёрдам ҳам етарли бўлмаса, унда ўнг ва чап қанот захиралари, яъни Амир Темурнинг ўғиллари, набиралари, қариндошлари ва иттифоқчилари бошлиқ қўшин жангга кирган. Уларнинг асосий вазифалари, душманга талофат етказишдан иборат бўлиб, ғанимнинг бош қўмондонига ва унинг байроғига эътиборни қаратишлари, уни асирга олишлари ва байроғини ағдариб ташлашлари керак эди. Агар бу уринишлар ҳам ғалаба келтирмаса, унда қўшиннинг қолган қисми жангга кирган ва қатъий ҳужумни амалга оширган. Шундай қилиб, кучларни ошира бориб кетма­кет зарбаларни бериб, Амир Темур қўшини душманни ҳолдан тойдирган, кучли заҳиралар эса душманни тор­мор этишни охирига етказган.
Амир Темур тузган қўшин ўзининг ташкилий­штат тизими бўйича Чингизхоннинг қўшини тизимига яқин бўлсада, қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб турган:

  1. Амир Темур армияси халқ лашкарлари ҳисобланса ҳам, Чингизхон даврида бўлгани каби умумий характерга эга бўлмаган.

  2. Чингизхон даврида қўшиннинг асосини кўчманчилар ташкил этган. Амир Темур даврида кўчманчилар отлиқлар ва камончиларни етказиб берган. Лекин шу билан бирга ўтроқ аҳоли ҳам қўшиннинг катта қисмини ташкил этган. Шундай қилиб, ҳарбий хизматга чорвадорлар билан бирга, урушларнинг тез­тез бўлиб туриши ва кўламининг ошганлиги муносабати билан деҳқонлар, ҳунармандлар ва ўтроқ аҳолининг бошқа тоифалари ҳам чақирилган.

  3. Амир Темур қўшинида армиянинг асосини ташкил этган отлиқлар билан бирга пиёдалар ҳам катта роль ўйнаган. Чингизхон даврида тўлақонли пиёдалар бўлмаган.

  4. Амир Темур Шарқда биринчилардан бўлиб армиясига артиллерия қуролини (раъд) киритди. Янги турдаги ўқ отар қуролининг жорий этилиши артиллерия бўлинмаларини яратишга имкон берди. Тўпчилар (раъдандозлар) сони бир неча минг кишига етди. Артиллерия орудиялари душманнинг тирик кучлари ва техникасини тор­мор этиш ҳамда қалъалар ва цитаделларни қамал қилиш учун мўлжалланган. Улар қамал чизиғининг ўта муҳим участкаларида ўрнатилган.

  5. Тоғли жойларда моҳирлик билан ҳаракатланувчи махсус пиёда қўшинлар ташкил этилган.

  6. Амир Темур жанговар тартибини моҳирлик билан тузган ва уларни чаққонлик билан манёвр қилган, душман қанотларига ва фронт ортига отлиқлар билан кутилмаган зарбаларни берган, вазиятдан келиб чиқиб ўз қўшинини тўққиз ва етти қисмларга (қўлга) бўлган.

  7. Армияда аёллардан ташкил этилган қисмлар жорий этилган бўлиб, улар жанг пайтида эркаклар билан бир сафда турганлар ва шон­шуҳрат ва жасорат намуналарини кўрсатганлар.

Амир Темур армияси сафига Мовароуннахрдан, Дашти­Қипчоқ, Хуросон, Эрон, Бадахшон, Мўғулистон, Мазандарон ва Жетедан олиб келинган жангчилар кирганлар.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling