Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш


Download 269.63 Kb.
bet7/9
Sana09.06.2023
Hajmi269.63 Kb.
#1473023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Фаррух рэфэрат

1.3. Мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш
Мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва турмуш шроитларини яхшилаш ҳисобланади. Чунки ижтимоий соҳада, ҳаётда кескинликнинг вужудга келиши мамлакат иқтисодий хавфсизлиги учун хавф-хатар туғдириши шубҳасиздир.
Ижтимоий соҳадаги мамлакат иқтисодий хавфсизлигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг энг муҳимларини қуйидагилардан иборат:
Ижтимоий зиддиятлар ўз моҳиятига кўра ҳамиша сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларни ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Ўзгаришларнинг қай тарзда бориши ёки бўлмаса, кескин шаклларга кириши: ижтимоий норозиликлар, стихияли портлашлар, фуқаролар урушлари ва инқирозлар тусини олиши тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларнинг қай даражада кескинлигига, ҳукмрон тузилмаларнинг бу муаммоларни ҳал қила олиши ёки ҳал қила олмаслигига боғлиқ.
Ислоҳотларнинг моҳиятига тўраларча путур етказиш, ижтимоий адолатни бузиш, ҳокимиятнинг турли поғоналаридаги коррупция аҳолининг танг аҳволини янада ёмонлаштиради ва оқибатда жиддий, ижтимоий зиддиятларга олиб келиши ҳам мумкин.
Кенг кўламдаги узоқ муддатли ислоҳ қилиш жараёнининг дастлабки босқичини энг қийин, ижтимоий портлаш хавфи бўлган босқич деб атаган. Чунки ўтиш даври кўп ҳолларда бир қанча ҳал этилмаган ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради ва улар замиридаги ларзага соладиган кучни ўзида сақлаб туради.
Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида кишиларнинг эскича ва янгича фикрлашлари ўртасидаги, ўтмиш ва ҳозирги замондаги қадриятлар тизими ўртасидаги зиддиятлар янада кескинлашади. Аҳоли даромадлари ўртасидаги фарқларга қуйидаги ҳолатлар таъсир кўрсатмоқда:
иқтисодиётнинг турли соҳаларида, мамлакатнинг турли минтақаларида даромад олиш имкониятларининг баробар эмаслиги;
мамлакатнинг 60 %дан ортиқ аҳолиси яшаётган қишлоқ жойлардаги яширин ишсизлик ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг етарли даражада ривожланмаётганлиги салбий таъсир кўрсатмоқда. Оилаларнинг пул даромадлари таркибида 47%га яқини турли шаклдаги тадбиркорлик ва хусусий меҳнат фаолиятига тўғри келмоқда.
Аҳоли турмуш даражаси барқарор ўсмоқда. Шу боисдан Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасига ва ҳаёт шароитлари билан боғлиқ ижтимоий таҳдидлар бирмунча камайди1. Яна бир муҳим ижтимоий таҳдид реал ишсизлик ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳоли ичида ишсизлик даражаси 10%дан ошиб кетса, у иқтисодий таҳдидни вужудга келтиради. Ишсизликнинг вужудга келиши бозор иқтисодиёти қонуниятларидан биридир. Аммо ишсизлик туфайли камбағаллик, ҳатто қашшоқлик, жиноятчилик, наркомания ва шунга ўхшаш ижтимоий офатлар, ижтимоий норозиликнинг келиб чиқиши табиийдир. Аммо аҳоли турмуш даражасини оширишда маълум муаммоларни ҳал етиш тақозо етилади. Жумладан, турли иқтисодиёт тармоқлари бўйича ишчи ва хизматчиларнинг ўртача иш ҳақлари кескин фарқланмоқда. Қишлоқ хўжалигида банд бўлган ходимлар иш ҳақлари ўртача республика даражасига нисбатан 60%дан ортиқни ташкил етиб, саноатдаги ўртача иш ҳақига нисбатан бир неча баробарга кам. Бундай тафовут кескин бўлиб, маълум иқтисодий таҳдидни келтириб чиқаради. Шунингдек, ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида, яъни соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва санъат соҳаларидаги ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақлари ўртача республика даражасининг 60-80% ини ташкил етмоқда. Ваҳоланки, ушбу тармоқларда ходимларнинг билим, касб-малака даражалари бошқа тармоқлардагиларга нисбатан анча юқоридир.
Яна бир муҳим ижтимоий таҳдид реал ишсизлик ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳоли ичида ишсизлик даражаси 10% дан ошиб кеца, у иқтисодий таҳдидни вужудга келтиради. Ишсизликнинг вужудга келиши бозор иқтисодиёти қонуниятларидан биридир. Аммо ишсизлик туфайли камбағаллик, ҳатто қашшоқлик, жиноятчилик, наркомания ва шунга ўхшаш ижтимоий офатлар, ижтимоий норозиликнинг келиб чиқиши табиийдир.
Ушбу иқтисодий таҳдиднинг яна бир хусусияти республика қишлоқ хўжалигида ортиқча бандликнинг мавжудлиги ҳисобланади. Чунки бу меҳнат ресурсларидан экстенсив, унумсиз фойдаланишга охир-оқибатда ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида ортиқча ишлаб чиқариш натижаларига зиён етказмаган ҳолда бўшатиб бошқа соҳаларга ўтказиш лозим бўлади.

Download 269.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling