Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 269.63 Kb.
bet3/9
Sana09.06.2023
Hajmi269.63 Kb.
#1473023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Фаррух рэфэрат

Реферат ишининг вазифалари. Реферат ишининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:

  • корхоналарда инвестиция (капитал қўйилмалар)нинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамиятини очиб бериш;

  • иқтисодиётни модернизация ва диверсификациялаш шароитида корхоналарда жалб қилинадиган инвестицияларни асослаш;

  • инвестицияларнинг иқтисодий хавфсизлигири самарадорлилигини таҳлил қилиш;

  • корхоналарда инвестициялар хавфсизлигини ва фаоллигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш;

  • корхоналарда инвестицияларнинг кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш йўллари бўйича таклифлар бериш;

  • инвестициялар хавфсизлиги аҳамияти бўйича такифлар беришдан иборатдир.

Реферат ишининг объекти. Реферат ишининг объекти сифатида Иутисодий хавфсизлик” танлаб олиниб, иксодий хавфсизликни таминлашга каратилган чора тадбирларининг самарадорлиги бўйича таҳлиллар олиб борилган.
Реферат ишининг илмий ва амалий аҳамияти: Реферат ишнинг илмий аҳамияти шундаки, фаол инвестиция сиёсати шароитларида саноат корхоналарига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг самарадорлиги оширишни такомиллаштириб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар корхоналар фаолиятида жорий этиш мумкин.
Реферат ишининг тузилиши ва ҳажми. Реферат иши 22 бетдан иборат биўлиб, кириш, битта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Хулоса ва таклифлар қисмида реферат иши бўйича асосий натижалар умумлаштириб, асосланган бир қатор хулоса ва таклифлар берилган.

1 БОБ. Мамлакат иктисодий хафсизлигини курсаткичлари индикаеорлари


1.1. Жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар


Замонавий жаҳон иқтисодиёти халқаро меҳнат тақсимоти асосида миллий иқтисодиётлар ўртасида барқарор, ҳар томонлама ўзаро алоқадорликнинг шаклланиши оқибатида хўжалик ҳааётининг халқаро миқёсда интернационаллашувини ифодалайди. Бунинг оқибатида иқтисодий макон вужудга келмоқда. Ушбу маконда халқаро товарлар, хизматлар, хом ашё ресурслари, молиявий маблағлар, капитал, ишчи кучи бозорлари вужудга келиб, улар ўртасида ўзаро алоқадорлик ҳамда боғлиқлик кучаймоқда. Жаҳон миқёсида глобал-технологик, молиявий, ахборот, маданий тизимлар жадал равишда ривожланмоқда.
Миллий иқтисодиёт, халқаро меҳнат тақсимотига кўра, ихтисослашуви, ўзининг фойдали қазилма бойликлари, географик жойлашуви, фан-техника тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро савдо, халқаро иқтисодий фаолиятининг фаоллигига мувофиқ жаҳон иқтисодий тизимида ўзига хос ўринни егаллайди. Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш учун миллий иқтисодиёт халқаро ҳамкорликка очиқ бўлиши, яъни очиқ иқтисодиёт тавсифига ега бўлиши лозим. Очиқ иқтисодиётнинг хусусиятлари ва потенсиал имкониятларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:
ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мамлакатда бозор механизми ва унсурлари рақобат муҳити шаклланишининг жадаллашуви;
жаҳон хўжалиги билан ўзаро алоқада миллий иқтисодиёт анъанавий товар айирбошлашдан ташқари, капитални четга чиқариш ва четдан киритиш, илмий-техниканинг кооперациялашуви, ишлаб чиқариш интеграцияси каби шаклларда интеграллашади;
халқаро ресурслар айланмаси ва унинг самарадорлигини оширишга асосланган ҳолда ички ишлаб чиқариш ҳажмларига нисабатан миллий даромаднинг ўсиши;
халқаро айирбошлашнинг мутаносиб иқтисодий ўсиш омили сифатидаги ролининг кўпайиши;
халқаро ресурслар айланмаси ва унинг самарадорлигини ошириш ҳисобига ички ишлаб чиқариш кўламига нисбатан миллий даромаднинг кўпроқ ўсиши.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш йўли билан очиқ турдаги бозор иқтисодиётини вужудга келтирмоқда. Мамлакатимизда очиқ иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлантириш истиқболлари устун даражада жаҳон хўжалиги тизимига кириб боришига боғлиқдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун республикамиз ташқи иқтисодий сиёсатининг қуйидаги тамойилларга асосланиши белгилаб берилган:
мафкуравий курашлардан қатъи назар ташқи муносабатларда ошкоралик;
тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
ўзининг миллий давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш;
тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама ва кўп томонлама ташқи алоқалар ўрнатиш ҳамда уларни ривожлантириш;
умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва халқаро тартибларга изчиллик билан ўтиш.
Иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни еркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оқибатида мамлакатга хорижий инвестициялар кириб кела бошлади, қўшма корхоналар кўпая борди, ички бозор товарлар билан тўла бошлади. Аммо, шу билан бирга, бунинг мамлакат манфаатларига зид томони ҳам кўзга ташлан бошлади.

Download 269.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling