Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Мамлакат ички хавфсизлигига таҳдидлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин
Download 269.63 Kb.
|
Фаррух рэфэрат
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Мамлакат ички хавфсизлигига таҳдидлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
аҳоли, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли аҳоли, меҳнат ресурслари сонининг ўсиш суръатларининг асосий фондлар яратаётган янги ўринларнинг ўсиш суръатларига нисбатан орқада қолиши, келгусида ишсизлар даромад олиш имкониятига эга бўлмаган кишилар сонининг ўсишига олиб келиши мумкин; иш ҳақининг аҳоли, шу жумладан, ёлланма ишчи ва ишчи хизматчиларнинг оила даромадларидаги улушининг камайиши, иш ҳақининг рағбатлантирувчанлигининг пасайиши; аҳоли таркибида кекса нафақа ёшидаги кишилар улушининг кўпайиши келгусида уларнинг ижтимоий таъминоти масалаларида муаммоларни туғдиради; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларнинг кўпайиши; солиқ юкининг оғирлиги тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омил ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигига кишилар ўртасидаги ноформал, иқтисодий алоқа ва муносабатлар ҳам таҳдид солади. Бу таҳдидда сабаб бўлувчи ҳолатларни касса назоратидан ташқаридаги ҳисоб-китоблар, маиший хизмат кўрсатиш, уй-жойларни ижарага беришга нақд пулни ноформал муносабат ва алоқаларда кўриш мумки ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР Реферат ишини бажаришда қуйидаги илмий хулосалар қилинди ва амалий тавсиялар ишлаб чиқаришга тавсия этилди: Хулоса ўрнида, юқорида қайд этилган хавфсизлик йўналишларининг барчаси бир-бири билан ўзаро боғлиқ, уларни самарали фаолият кўрсатиши моддий ва маънавий жиҳатдан таъминланганлик даражасига боғлиқ, яъни иқтисодий хавфсизлик билан бевосита боғлиқдир. Хавфсизлик билан боғлиқ бўлган барча йўналишлар(блоклар) фаолиятининг мураккаблиги, бошқариш ва режалаштиришдаги кўп қиррали муаммоларни, улардаги тасодифийликлар, таваккалчиликлар уларни келажакда такомиллаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий тадқиқот ишларини бажариш заруратини тақоза қилади. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ҳам ўта мураккаб жараён ҳисобланди. Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш иқтисодий хавфсизликни таъминлаш билан бевосита боғлиқдиқ. Реал секторни тўғри бошқариш оптимал режалаштириш, бюджетни шакллантириш ва уни тўғри сарфлаш, солиқ сиёсати, пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асосий дастаклари ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигида глобаллашув бу иқтисодий тараққиётнинг индустриал босқичидан постиндустриал босқичига ўтиш даврининг маҳсули бўлиб ҳисобланади. Глобаллашув жаҳон ҳамжамиятининг бугунги қиёт босқичини ифодаловчи жараёндир. Тараққиётнинг ҳозирги босқичида ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий алоқалар жадаллик билан чуқурлашиб, миллий иқтисодиётнинг байналминаллашуви кучайиб бормоқда. Бундай шароитда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш нафақаат мамлакат даражасида, балки минтақа даражасида ҳам энг муҳим масалалардан бирига айланиб боради. Глобаллашув дунё ҳамжамияти иштирокчилари учун янги имкониятлар яратиш билан бир вақтда, миллий иқтисодиётлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган хавф-хатар ва таҳдидларни ҳам вужудга келтиради. Глобаллашув жараёни кучайиб боргани сари бундай таҳдидлар миқёси кенгайиб, уларни бартараф этиш ва прогнозлаш қийинлашиб боради. Бир вақтнинг ўзида ҳам дунё ҳамжамиятига, ҳам алоҳида олинган конкрет мамлакатга таҳдид соладиган янги глобал хавф-хатарлар вужудга келади. Download 269.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling