Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Ватанпарварлик бир сўз билан айтилганда ўз ижобий ишларимиз, бунёдкорлик ҳаракатларимиз билан унинг куч-қудратига, гуллаб яшнашига имкон даражасида ҳисса қўшиш


Download 483.56 Kb.
bet20/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
Комплекс

Ватанпарварлик бир сўз билан айтилганда ўз ижобий ишларимиз, бунёдкорлик ҳаракатларимиз билан унинг куч-қудратига, гуллаб яшнашига имкон даражасида ҳисса қўшиш:

- она юртимизда тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни сақлашга интилиш ватанпарварликнинг белгисидир;

- ватанпарварлик – халқаро муносабатларда ватан, миллат манфаатларини биринчи ўринга қўйишдир.

Ватанпарварлик ҳақида сўзлар эканмиз, мустақиллик бизга инъом этган ватанпарварликнинг олий рамзлари ҳақида сўзламасдан илож йўқ. Ватанпарварликнинг олий рамзлари халқимиз, ёшларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олаётганлиги ниҳоятда қувончлидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида 180 тадан ортиқ мустақил давлатлар байроқлари қаторида мағрур ҳилпираб туришини кўриш ва ҳис этиш нақадар катта бахт, инсонни нақадар кучли бир ҳиссиётга чулғаб олади... Президентимиз Ислом Каримов жуда тўғри таъкидлаб ўтганидек: «Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат Герби, Давлат Байроғи, Давлат Мадҳияси азиздир. Улар она ватан - Ўзбекистон Республикасига ифтихор ва чексиз ҳурмат тўйғусини тарбиялайди».

Давлатимиз мукофотлари - «Ўзбекистон қаҳрамони» олий унвони, орден ва медаллар, фахрий унвонлар ҳам мамлакатимиз фуқароларида ўз Ватанидан ғурурланиш тўйғуларини оширишга хизмат қилади.

Ўз миллий валютамиз сўмимиз ҳам ватанпарварлик рамзидир.

Хуллас, Президентимиз Ислом Каримов айтганидек: «Ўзбекистон - муқаддас Ватан, ота-боболаримиз ётган ер, ўзимиз ётадиган ер. Фарзандларимизни шу заминга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбларида шу муборак заминнинг ҳар қаричига меҳру муҳаббат уйғотиш бугунги куннинг энг устивор фазилатларидан бирига айланаётгани ҳаммамизни қувонтиради».

Иккинчи масаланинг баёни. Ватанпарварлик тушунчаси инсонпарварлик тушунчаси билан уйғундир. Ватанпарварлик учун интилиш, ватанпарварлик учун курашнинг заминида инсонпарварлик ётади.

Инсонпарварлик бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. У пурмаъно ва сермазмун тушунчадир. Инсонпарварлик ўзбек халқининг ажралмас хислати тарзида кўзга ташланади. Қуръони Карим инсонпарварлик ғоялари асосига қурилган. Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари шу ғояларга бой ҳикматлар мажмуаси саналади. Инсонпарварлик кишиларнинг бир-бирига ҳурматида, қадр-қимматида, меҳр-шафқатида, диёнатда, ўзаро кўмаклашувда, ҳамдардликда, бошқалар қайғусига шерик бўлиб, қувончидан ва бахтидан севинишда, халқ бахти ва ютуқларидан фахрланишда кўринади.

Ўзбек халқининг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти, ўзаро муносабатлари, ҳамкорлик, ҳамдардлик, вафодорлик, бир-бирига суяниши, яхши қўшничилик, болажонлик, ота-онанинг болага, боланинг ота-онага ҳурмати, садоқати каби қадриятлари инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Ўзбек халқи бир умр меҳр-шафқатли бўлган, барчага ёрдам қўлини чўзган. Ўзбек халқи ўзининг инсонпарварлигини фашизмга қарши кураш йиллари етим болаларнинг бошини силаб ўз тарбиясига олиб ёрқин намоён этди.

Ўзбек халқи доимо умуминсоният дардини куйлаб келган. Ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн Сино, аз-Замаҳшарий, Паҳлавон Маҳмуд, Алишер Навоий, Огаҳий асарларидаги ғоялар - инсонпарварлик руҳи билан ажралиб туради. Хусусан, Навоий ижодида инсонпарварлик алоҳида аҳамият касб этади. Унингча, ватанга, халққа садоқат энг аввал унинг тақдири устида ғамхўрликдан иборатдир. Инсонга нисбатан бепарволик, унинг тақдири ва бахту саодати устидаги ғам емаслик шарафли инсон учун тамомила ётдир. Навоийнинг барча-барчани инсонга ғамхўр бўлишга чақирган, инсонпарварликни куйлаган қўйидаги байти асрлар оша ҳаммамиз учун ибрат янглиғ янграб турибди:


Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling