Жамоада таълим олиш - ҳар бир талабанинг ютуқларидан жамоа хабардор бўлади, чунки жамоа ҳар бир талаба томонидан ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишидан манфаатдор.
Жуфтликда ишлаш - талабалар жуфтликларга бўлинади. Ҳар
бир жуфтлик яхлит мавзу бўйича алоҳида топшириқ олади. Биргаликда ишлаш асосида жуфтлик аъзолари ўзларига берилган материални ўзлаштиради.
Инновацион фаолият – янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги шаклланаётган ғояларнинг мавжуд ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият
Интеграция жараёни (лотин тилида «integratio» - бирикиш, қайта тикланиш) тизимнинг тарқоқ қисмларини ва элементларини ўзаро боғлиқлик ва ўзаро тўлдириш асосида бир бутун, яхлит қилиб бирлаштиришдан иборат.
«Кластер» - (ахборотни ёйиш) методи. Бу метод педагогик жараённинг дидактик стратегиясининг муайян шакли бўлиб, таълим олувчиларга ўрганилаётган мавзу бўйича бир неча ғоялар бўйича ягона тузилмани яратишга қаратилган. Дарҳақиқат «Кластер» инглизча сўз бўлиб (лустер) бош, бир шингил, боғлам маъносини англатади.
Кичик гуруҳда таълим олиш- талабалар 4-5 нафардан бўлиб, кичик гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида берилган ўқув материали устида ишлайди. Ҳар бир талаба материал устида алоҳида ишлайди.
Лойиҳа - (лотинча прожетус – олдинга ташланган) – тасвир, асосланма, аниқ ҳисоб китоб, чизмалар шаклида акс еттирилган ғоя, маълумотнинг моҳиятини очиб берувчи, уларни амалга оширишнинг аниқ ёълларини белгилаб берувчи ғоялар, фикрлар, образлардир.
Малака – онгли, хатти-ҳаракатнинг автоматлаштирилган таркибий қисми. Ёки малака – фаолият жараёнида унинг бирор бир элементини (онгнинг энг кам назорати остида) бажариш қобилиятидир.
Мунозара – фаол ўқитиш методи бўлиб, муҳокама, маълум муаммо бўйича фикр алмашинув кўринишда ўтади. Бу метод малака ошириш жараёнида ўзининг имкониятлари кенглиги жиҳатидан алоҳида аҳамиятга ега
Do'stlaringiz bilan baham: |