Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Интегратив таълим мазмуни ва моҳияти мавзусини ўрганиш бўйича


Download 483.56 Kb.
bet27/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53
Bog'liq
Комплекс

Интегратив таълим мазмуни ва моҳияти мавзусини ўрганиш бўйича
атамаларнинг изоҳли луғати
ГЛОССАРИЙ
Адаптация – ўқув жараёни, ўқув фаолиятига мослашув.
Aмалий машғулот - ўқув ишларининг мантиқий давоми бўлиб, бу термин талабаларнинг мустақил аудитория ишларининг умумий тушунчаси ҳисобланади. Aгар маърузада илмий билимлар асоси баён қилинадиган бўлса, амалий машғулотларда билимлар чуқурлаштирилади, кенгайтирилади ва деталлаштирилади.
Ассесмент” - инглизча сўз бўлиб, “баҳо”, “баҳолаш” маъносини билдиради.
Ассесмент технологияси - талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами бўлиб, у биографик анкета, таълим соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув индивидуал топшириқ, баҳс-мунозара, интервью, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, эксперт кузатиш, ролли ҳамда ишбилармонлик ўйинлари кабилардан ташкил топади
Aутоген машқ – шахснинг ўз-ўзини ишонтириш ва ўз-ўзини идора қилишга асосланган психотерапевтик усул.
«Aқлий ҳужум» - мумкин қадар катта миқдордаги ахборотларни йиғиш, ўқувчиларда мустақил фикрлаш имконини берувчи интерфаол методдир. Мазкур методга 1930 йилда америкалик олим A.Ф.Осбори асос солди.
«Бумеранг» технологияси – ўқувчини машғулот ва машғулотдан ташқари жараёнларда турли ўқув адабиётлари, муаммоли тажриба бажариш мазмуни билан таништириш, фикрни эркин баён этиш ҳамда муайян тажрибани бажариш давомида уни баҳолашга қаратилган технология.
Билим – одамларнинг ижтимоий тарихий амалиёт жараёнида тўпланган, умумлашган тажрибасидир. Билимлар инсоният томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини фаол ўзлаштириши жараёнида тўпланган, амалда синовдан ўтган ва объектив дунёни чуқурроқ англашга ҳамда ўзлаштиришга ёъналтирилган табиат, жамият, тафаккур ва фаолият усуллари қонуниятлари ҳақидаги илмий тушунчаларнинг яхлит асосланган мажмуасидир.
Дарс деб аниқ мақсадга қаратилган, бевосита ўқитувчининг раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим машғулотига айтилади. Дарс - ўқитувчилар ва ўқувчилар фаолиятини ташкил этишнинг шакли бўлиб, у болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва камол топтириш вазифаларини амалга оширади.
Давра суҳбати” методи - айлана стол атрофида берилган муаммо ёки саволлар юзасидан ўқувчилар томонидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш орқали олиб бориладиган методдир.
Дидактика- педагогиканинг бир қисми бўлиб, унда таълим назарияси баён этилади. Дидактика таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганувчи қисмидир.
Дидактика грекча сўз бўлиб, «Дидайко» - ўқитиш, «Дидаскол» - ўргатувчи деган ма‘нони англатади. Унинг сўзма-сўз таржимаси Таълим назариясини билдиради.
Жараён – бу лотинчадан олинган бўлиб, олдинга ҳаракат қилиш тушунилади. Таълим жараёнининг мазмунини билим, кўникма ва малакалар ташкил қилади. Таълим жараёни - ўқувчи (талаба)нинг билмасликдан билишга томон, оддийдан мураккабга томон, унча тўлиқ бўлмаган билимдан анча тўлиқ, аниқроқ ва чуқурроқ бўлган билим томон содир бўладиган жараёндир.

Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling