Интеграцияга берилган тўғри таърифни топинг.
ўқитишнинг мақсад ва омилларини бир бутун қилиб бирлаштириш;
самарали дарс бериш;
компетентликни таъминлаш;
ҳамма жавоб тўғри
КЛАСТЕР
КЛАСТЕР – боғлам.
·билимларни фаоллаштиришга йўналтиради, фикрловчи жараёнга мавзу бўйича янги тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради. Ўқув машғулотининг ҳамма босқичларида қўлланилади.
Интегратив таълим
СИНКВЕЙН
Тушунча-от
2 сўздан иборат сифат
3 сўздан иборат феъл
4 сўздан иборат муносабат
1 сўздан иборат синоним
1-гуруҳ – интеграция
2-гуруҳ – таълим
3-гуруҳ- тарбия
4-гуруҳ- малака
5-гуруҳ- кўникма
6-гуруҳ- билим
7-гуруҳ- тажриба
8-гуруҳ- инновация
Интегратив таълим мазмуни ва моҳияти
Режа:
1. Интеграция тушунчаси.
2. Интегратив таълимнинг ўрганилиш даражаси.
3. Интегратив таълимнинг шахс камолотини таъминлашдаги роли ва аҳамияти.
Интеграция жараёни (лотин тилида «integratio» - бирикиш, қайта тикланиш) тизимнинг тарқоқ қисмларини ва элементларини ўзаро боғлиқлик ва ўзаро тўлдириш асосида бир бутун, яхлит қилиб бирлаштиришдан иборат.
Ўзбекистон Републикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунинг мақсадидаёқ интегратив ёндашувнинг гувоҳи бўламиз:
«1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади. Ушбу қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган».
Бу ерда биз мақсадлар(таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатиш) ҳамда истеъмолчилар (ҳар кимнинг) интеграциясини кўриб турибмиз.
Мазкур Қонуннинг 3-моддаси – Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларида ҳам интегратив ёндашув устуворлиги гувоҳи бўламиз:
таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.
Қонуннинг 10-моддаси. Таълим турлари.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
мактабгача таълим;
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий таълим;
олий ўқув юртидан кейинги таълим;
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
мактабдан ташқари таълим.
Бу ерда ҳам таълим турлари ўртасидаги интеграция (изчиллик, узвийлик, узлуксизлик) таъминлагандагина, юксак маънавиятли инсон, юқори малакали мутахассис, онгли фуқарони шакллантириш мумкин.
Узлуксиз таълимнинг муҳим мазмуний хусусияти - «горизонтал интеграция»дир, яъни расмий таълим тизимидан ташқарида (шу жумладан, тўсатдан олинган билимлар ва ҳаёти тажрибанинг) олинган билимларнинг таълим муассасасида ва махсус тузилган таълим дастурлари асосида олинган билимлар билан мувофиқ келишидир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий вазифаларидан бири ҳам: «- таълим, фан ва ишлаб чиқариш самрали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш», - деб белгиланган.
Миллий дастурнинг «Узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш принциплари»дан бири сифатида таълим-тарбия интеграцияси, яъни «таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги»алоҳида қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |