Кадрлар тайёрлаш тизимида ишлаб чиқаришнинг вазифалари аниқ белгиланган бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилар:
турли савия ва малакадаги мутахассисларга бўлган талаб-эҳтиёжни шакллантиради;
ўз ихтиёридаги моддий-техника, молия, кадр ресурслари ҳамда кадрларни ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун зарур бошқа ресурсларни бериш билан узлуксиз таълимга кўмаклашади ва б.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг асрларида, нутқларида интегратив ёндашувга доир жуда кўп мисолларни келтириш мумкин. Масалан, «Маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради».9
Педагогик атамалар луғатида қуйидаги таъриф берилган: Интеграция – 1) ўқув фанларининг ўзаро алоқадорлиги; 2)лотинча «integratio» сўзидан олинган бўлиб, қайта қуриш, тиклаш, тўлдириш; "integr" -тўлиқ, бутун, яхлит деган маънони англатади. Интеграция – бир-бири билан органик бирлашиб кетиш, бир-бирига ўзаро сингдириш, бир-бири билан бирлашиб янги, ягона барқарор умумлашган-яхлит ғояни ҳосил қилиш10.
Интеграция – ўқитишнинг мақсад ва омилларини бир бутун қилиб бирлаштириш11.
Интеграция фалсафа, социология, психология, педагогика каби қатор гуманитар фанларда фойдаланиладиган мураккаб фанлараро илмий тушунча ҳисобланади. Педагогикада интеграция тушунчаси қатор тадқиқотчиларнинг илмий-ижодий фаолиятида кўзга ташланади.
Предметлараро алоқадорлик таълим мазмунининг таркибий ва мантиқий жиҳатларига аҳамият беришни талаб этади. Шу нуқтаи назардан у дидактик муаммо, принцип, шарт-шароит, восита, метод каби йўналишларда тадқиқ этилиб, узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларига жорий этилиши зарур. Таҳлилларимиз предметлараро алоқадорлик масаласини назария ва амалиётда қуйидаги йўналишларда тадқиқ этилаёганлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |