Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ
Download 483.56 Kb.
|
Комплекс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интергатив ёндашув
- Масалан,ўқитиш ёки тарбиялаш мақсадининг ўзгариши бутун таълим ёки тарбия жараёнининг шакл, метод ва воситаларининг ўзгаришини тақозо этади. Махсус (коррекцион) педагогикада
- Н.М. Назарова
- М.И. Никитина
- Предметлараро алоқадорликнинг дидактик жиҳатдан муҳимлигини Н.И.Думченко қуйидагича ифодалаган
Интеграция тамойили таълим жараёнининг барча таркибий қисмлари (компонентлари), тизимнинг барча элементлари ўртасидаги, шунингдек, тизимлараро ўзаро боғлиқлигини назарда тутади. Таълимнинг мақсадини шакллантиришда, таълим мазмуни, шакл ва методларини аниқлашда етакчи тамойиллардан саналади.
Интергатив ёндашув педагогик жараённинг хоҳлаган таркибий қисмида интеграция тамойилини рўёбга чиқаришни назарда тутади ҳамда унинг бир бутунлигини ва тизимлилигини таъминлайди. Интегратив жараёнлар тизимнинг алоҳида элементларини ёки бутун тизимнинг сифат жиҳатидан қайта яратилиши жараёнларидир. Масалан,ўқитиш ёки тарбиялаш мақсадининг ўзгариши бутун таълим ёки тарбия жараёнининг шакл, метод ва воситаларининг ўзгаришини тақозо этади. Махсус (коррекцион) педагогикада интеграцияга бўлган ёндашув ўзиг хослиги билан ажралиб туради.Н.М. Назарова томонидан бу тушунча қуйидагича таърифланади: «Умумий ҳолатда, махсус педагогикага нисбатан қўлланилганда, «интеграция» жисмоний соғлиги, ақлий ривожланиши, сезги имкониятларига кўра чекланган ногиронлар ва бошқа жамият аъзоларининг ижтимоий ҳаётдан ажралмаганлиги, аксинча бошқа жамият аъзолари сингари ижтимоий ҳаётнинг барча турлари ва шаклларида тенгдай, фаол иштирок этиш жарёни, натижаси ва ҳолатини билдиради. Таълим тизимида, унинг турли босқичларида интеграция балки болалар, ўсмирлар, ёшларнинг ривожланишида муаммолар мавжуд бўлганда, уларнинг махсус таълим муассасасида ёки умумий таълим муасссасасида (мактабда) таҳсил олишининг қоғоздаги эмас, балки аниқ (реал) имкониятларини англатади». М.И. Никитина томонидан ҳам шунга ўхшаш таъриф келтирилади: «Махсус педагогикада ўзига хос ривожланиш хусусиятларига эга бўлган шахсларнинг интеграциялашуви жараёни деганда, ушбу шахсларнинг, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида, илм-фан, маданият, иқтисод, таълим ютуқларидан баҳраманд бўлишлари, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаолият юритилиши тушунилади». Иван Павлович Подласый таълим тамойилларидан бири сифатида таълимнинг ҳаёт билан бирлиги тамойилини келтириб, унинг қоидалирини санаб ўтади: 1. Мактабда ўрганилаётган илмий билимларнинг муҳимлигини ижтимоий-тарихий тажриба асосида исботлаб боринг. Шундай ўқитингки, ўқувчи таълим – ҳаётий зарурат эканлигини ҳам тушунсин, ҳам ҳис қилсин. 2. Таълим берар экансиз, ҳаётдан билимлар сари ва билимлардан ҳаёт сари интилинг: «билимлар – ҳаёт» алоқаси ўта муҳим. 3. Назария ва амалиёт ўртасидаги диалектик боғлиқликни доимий равишда, чуқур ва ишонарли тарзда ёритиб боринг. Фан амалий эҳтиёжлар таъсирида ривожланишини кўрсатинг, аниқ мисоллар келтиринг, ўқувчиларга инсониятнинг меҳнатни енгиллаштириш йўлидаги кураши саҳифаларини, бунда илмий билимларнинг ролини тушунтиринг. 4. Ўқувчиларга янги замонавий технологиялар, меҳнатнинг илғор методлари, янги ишлаб чиқариш муносабатлари тўғрисида гапириб беринг. 5. Ўқувчиларни ўз билимларини амалда текшириб ва қўллаб боришга қунт билан ўргатинг. Атроф-оламдан билимлар манбаи ва уларни амалда қўллаш ҳудуди сифатида фойдаланинг. 6. Ўқувчилар ўз фаолиятининг ҳаётий аҳамиятини англамаган биронта дарс ёки машғулот бўлмаслиги керак. Н.Н. Малофеева ва Н.Д. Шматколар интеграция жараёниниқуйидагича таърифлайдилар: ўзига хостаълимий эҳтиёжларга эга бўлган болаларнинг оммавий таълим муассасасига интеграцияси. Бугунги кунга келиб, бу барча юксак ривожланган давлатлар жалб қилинган умумжаҳон миқёсидаги жараёндир. Бизнингча, амалда предметлараро алоқадорликни амалга оширилишига қуйидаги омиллар маълум маънода тўсқинлик қилади: 1. Ўқув предметларида ўзаро мувофиқлаштирилмаган атама (термин) ва тушунчаларнинг қўлланилиши; 2. Ўқув материалидан асосий ғоя, назария, масала ёки тушунчаларнинг ажратиб олинмаганлиги ёки кўрсатилмаганлиги; 3. Илмий билимларнинг ички алоқадорлигини ҳисобга олинмаганлиги (билимларда мантиқий тугалликнинг ҳисобга олинмаганлиги); 4. Ўқув предметларининг тарқоқлиги (яхлит ҳолда ташкил этилмаганлиги ва аниқ ягона мақсадни кўзда тутмаганлиги), уларнинг мазмунан узвий боғланмаганлиги ва изчил ўрганилмаганлиги; 5. Таҳсил олувчиларнинг касбий тайёргарлик даражаси, предметларни ўзаро алоқадорликда ўқитишга муносабати ва шу кабилар. Дидактик нуқтаи назардан олиб қараганда, предметлараро алоқадорлик ўқитувчи ва таҳсил олувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик фаолияти жараёнида ўрганилаётган объектларнинг мазмуни ва моҳиятини очиб беради. Предметлараро алоқадорликнинг дидактик жиҳатдан муҳимлигини Н.И.Думченко қуйидагича ифодалаган: 1. «Предметлараро алоқадорликни амалга ошириш мукаммал билимлар тизимини таркиб топтириш ва ривожлантиришнинг зарурий шартидир; 2. Моддий дунёнинг яхлитлигига асосланган ҳолда, диалектик дунёқарашни шакллантиришда таълим мазмунининг барча таркибий қисмлари органик алоқадорликни талаб этади; 3. У замонавий техника, илғор ишлаб чиқариш технологиялари, мулкчиликнинг шакллари, янгича хўжалик юритиш ва шу кабиларнинг илмий асослари мазмуни ҳамда моҳиятини англаб етишга имкон беради; 4. Ўрганилаётган ўқув предметларини мазмунан ўзаро мувофиқлаштиришни кўзда тутади; 5. Предметлараро алоқадорлик ўқув материалини такрорланишига чек қўйиш, ўқув вақтини иқтисод қилиш кабилар билан шаксиз ташкилий-иқтисодий самара беради; 6. Таълим-тарбия жараёнини мажмуавий мувофиқлаштириб, ғоявий-сиёсий, ахлоқий, эстетик ва меҳнат тарбиясини ошишига имкон беради». Download 483.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling