Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Download 483.56 Kb.
bet10/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
Комплекс

Болани ҳар томонлама ривожланган, баркамол шахс қилиб тарбиялаш учун ота-онадан юксак масулият, маҳалладан эътибор, ўқитувчидан ҳақиқий педагогик одоб ва маҳорат талаб қилинади.
Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари илк ҳаётий тушунчаси ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Шу ўринда аждодлар меросига назар соладиган бўлсак А.Навоий лаганбардорлик, хушоматгўйликни энг ёмон сифатлардан деб билади ва у, ота-оналарни ўз болаларини ёш авлодни чин инсонга хос бўлган энг яхши фазилатлар эгаси қилиб тарбиялашга даъват этади.
Ҳусайин Воиз ал-Кошифий – боланинг фикрлаш қобилиятини ўстириш ҳақида айниқса, ота-оналар олдига маъсулиятли вазифалар қўяди, ҳар бир ота-она ўз фарзандини тарбиялашга жиддий ёндошиб, унга ижобий хислатларни ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, балки оиладаги муҳитнинг таъсирида тарбияланиб боради деб фикр билдиради.
А.Дониш ижодида хотин-қизларга муносабати, ота-оналар ҳуқуқи, маданияти масаласи ҳам алоҳида ўринда туради. У ота-она ҳуқуқини белгилаш, улар билан болалари ўртасидаги ўзаро алоқа ҳақида тўхталиб, ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилган ота-оналар ҳуқуқини белгилаш ҳақида гапирар экан, улар билан болалари ўртасидаги ўзаро алоқа ҳақида тўхталиб, ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилган ота-оналарни тартибга чақириб қўйиш лозимлигини айтиб, уларнинг ҳуқуқини чегаралашни таклиф этади. Ота-она ўз ҳуқуқларини, болалар ўз ҳуқуқларини билишлари ва бажаришлари кераклигини айтади.
М.Беҳбудий қарашларича мактаб тарбияси билан оила тарбияси узвий биргаликда олиб борилиши лозим, акс ҳолда фожеалар рўй беради, деган ғояни олдинга суради. Мактаб ҳар қанча
тўғри йўл кўрсатса-ю, ота-оналар боласини бошқа томонга тортадиган бўлса, бола тарбияси тамоман издан чиқади.
Ўтмиш бой меросимиздан фойдаланиб биз педагоглар оила тарбиясига катта эътибор қаратишимиз керак. Ҳеч ким ёмон хулқли бўлиб туғилмайди, ёшларнинг ахлоқий сифатлари у тарбияланётган муҳит ва бераётган тарбияга боғлиқдир.
Баркамол авлодни тарбиялашда “Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги” консепсияси, “XXI аср маҳалласи” консепсияси, “Баркамол авлодни тарбиялашда маҳалла институтининг роли” мавзусидаги тадбирларининг ташкил этилиши Ўзбекистон тараққиётига муҳим ҳисса қўшмоқда. Ана шуларни эътиборга олиб “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида “Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар” дейилади. Ҳар бир ўқитувчи ўзи бошқараётган синф ота-оналари билан ҳамкорликда иш олиб бориб қонун ва миллий дастур моҳиятини ота-оналарга таништириб, улар билан ҳамкорликда иш олиб боришлари керак.
Таълим олдига янги мақсадларнинг қўйилиши, ижтимоий буюртма кўламининг кенгайиши, таълим жараёнида ўқитувчи, ота-она ва ўқувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг вужудга келишига асос бўлди. Чунки ўқувчи таълим жараёнининг фаол субектига айланди. Ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш даражаларига қўйиладиган “баҳо” ўқитувчи, ота-она ва ўқувчи ўртасидаги барча педагогик муносабатларни тартибга солиб турувчи мезон ҳисобланади. Чунки ўқувчига қўйиладиган баҳо қуйидаги вазифаларни бажаради.

Баҳо, “ўқитувчи-ота-она”, “ўқувчи-ота-она” ,”ўқитувчи-ўқувчи” контекстида таҳлил қилинади, ўқувчи таълим жараёнида олган баҳоси орқали мактабни оила билан , ота-онани ўқитувчи билан боғлайди. Натижада ота-она узлуксиз таълимнинг бевосита иштирокчисига айланади. Шу асосда “Ўқитувчи-ота-она-ўқувчи”ни бир-бири билан узвий боғлаб турувчи яхлит тизим вужудга келади, бу эса субектлар орасидаги ўзаро педагогик хамкорликни таъминлайди. Натижада баҳо орқали ота-оналар фарзандларининг интеллектуал ривожланиши, ўқув фаолияти, хулқи, маънавий дунёқарашидан хабардор бўлиб турадилар. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда баҳо обектив ҳамда субектив характерга эга. Баҳо ёрдамида ўқувчининг хулқ-атвори ва ўзлаштириш даражаси муайян талаблар ва ахлоқ меёрларига қай даражада мос келиши аниқланади. Ўқитувчилар ва ота-оналар ўқувчи фаолиятига баҳо бериши натижасида унинг руҳияти ҳамда ҳаракатларида ижобий ўзгаришлар содир бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, оиланинг маҳалла, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигининг тўғри йўлга қўйилиши жамиятимизда кўп йиллардан буён кўзда тутилган ва унга шарт-шароит яратиб берилаётган жамият тараққиётини белгиловчи оилаларни шакллантиришга асос солади. Юқоридаги фикирлардан келиб чиқиб айтиш жоизки, таълим жараёнида ҳамкорлик педагогикасига таяниш – бу аввало, ўқувчида жамоавийлик, ўз ўртоқларининг ақлий ва ахлоқий фазилатлари билан фахрланиш, жамоа таркибида ўзининг муносиб ўрнига эгалиги билан ғурурланиш туйғусини тарбиялаш, уни жамоа таркибида фаол билим олишга ўргатиш демакдир.

Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling