Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Download 483.56 Kb.
bet29/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53
Bog'liq
Комплекс

Муаммоли вазият - ўқувчининг маълум психик ҳолатидир. Бундай ҳолат маълум топшириқни бажариш жараёнида зиддиятни англаш туфайли вужудга келади.
Муаммоли таълим - ўқув материалини ўқувчи-талабалар онгида илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммоларини вужудга келтирадиган юсинда ўргатиш тушунилади. Таълимда муаммоли ёндошишни жорий етишдан мақсад ҳозирги таълим жараёнини ўқувчи-талабаларнинг ижодий фикрлашини фаол ривожлантирадиган усуллар билан тўлдиришдан иборат.
Олий таълим - юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) ўрта махсус касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.
Педагогик технология - аввалдан лойиҳалаштирилган ўқув-тарбиявий жараённинг амалиётга татбиқини тизимли ва босқичма-босқич таъминлайдиган технологик тадбирларнинг тўплами
Педагогик фаолият – ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим-тарбия беришда махсус тайёрланган одамларнинг меҳнат фаолиятидир.
Таълим – махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, уларнинг билиш қобилиятини ўстирадиган, дунёқарашини шакллантирадиган жараёндир.
Таълим инновациялари – таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар.
Узлуксиз таълим - малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаоллият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.
Халқ педагогикаси - мазкур халқи таълим тарбияси, мактаби, ижтимоий турмуш тарзи, маданияти, маънавияти, аҳлоқ одоби сингариларни ўрганади.
Шахсга йўналтирилган таълим – талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим

Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling