Иш
босқичлари
ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Таълим берувчи
|
Таълим олувчилар
|
1 - босқич.
Ўқув
машғуло-тига
кириш
(10 дақ.)
|
1.1. Мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижаларни етказади. Машғулот босқичларини маълум қилади, баҳолаш мезонлари ва тартиби билан таништиради.
1.2. Тингловчиларни 8 та гуруҳга ажратади.
|
Тинглайдилар, аниқлаштирувчи саволлар беришлари мумкин.
8 та гуруҳ ташкил этилади.
|
2 - босқич.
Асосий (55 дақ.)
|
2.1. Тингловчиларнинг мавзуга оид билимларини кенгайтиришга қаратил-ган фаолиятни ташкиллаштиради:
-гуруҳларга назарий маълумотли тарқатма материалларни тарқатади (1-илова);
-матнни таҳлил қилиб чиқиш ва умумлаштириш вазифасини беради;
-назарий маълумот юзасидан мунозара ташкиллайди.
|
Тингловчилар гуруҳларда топшириқни бажарадилар.
Мунозарада қатнашадилар.
|
2.2. Гуруҳларга маълум техника ҳақида маълумот бериб, ушбу техника бўйича бутун гуруҳ учун кичик маъруза қилиб бериш вазифасини беради.
-вазифа ёзилган карточкаларни тарқатади (2-илова);
- тингловчилар фаолиятини кузатади, маслаҳат беради, вақт белгилайди;
- гуруҳ ишлари тақдимотини ташкил этади, ишларни баҳолайди.
|
Гуруҳларда топшириқни бажарадилар, тақдимот ўтказадилар, мунозарада қатнашадилар, олган баҳолари билан танишадилар.
|
2.3. Гуруҳларга ҳамкорликда ишлаш техникаларнинг ҳар бирига вазифа ўйлаб топиш топшириғини беради.
- тингловчилар фаолиятини кузатиб боради, маслаҳатлар беради, вақт белгилайди;
- гуруҳ ишлари тақдимотини ташкиллайди, ишларни баҳолайди.
|
Гуруҳларда топшириқни бажарадилар, тақдимот ўтказадилар, мунозарада қатнашадилар, олган баҳолари билан танишадилар.
|
3 - босқич.
якуний
(15 дақ.)
|
3.1. Интегратив таълимни амалиёт билан солиштиришга қаратилган рефлексив фаолиятни мунозара усулини ташкиллаштиради.
|
Мунозарада қатнашадилар ва саволларга аниқ жавобларни шакллантирадилар.
|