II босқич.
Асосий қисм -англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Тингловчиларни мавзу режаси ва асосий тушунчалар билан таништиради.
2. Кўргазмали қуролларнинг моҳиятини ёритади.
3. Мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Тақдимот асосида назарий маълумотларни баён этади, таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
5. Гуруҳларга топшириқлар беради.
6. Ўқув материалининг бўлимлари ва умумий мазмуни бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. Мавзу режаси ва асосий тушунчалар билан танишадилар.
2. Кўргазмали қуролларнинг моҳиятини ўрганадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, тақдимот билан танишадилар.
4. Мавзуга оид таянч тушунчаларнинг мазмунини ўрганадилар.
5. Зарур ўринларда саволлар билан ўқитувчига мурожаат қиладилар.
6. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
III босқич.
Якуний қисм-фикрлаш босқичи
(10-дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан берилган топшириқларни бажаришларини сўрайди.
2. Гуруҳлар томонидан ишланган топшириқ мазмунини жамоа билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Тингловчиларга мос мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради.
|
1. Гуруҳ таркибида топшириқнинг ечимини излайдилар.
2. Гуруҳнинг топшириқ борасидаги фикри билан жамоани таништирадилар.
3. Бошқа гуруҳларнинг ечимлари билан танишадилар, уларга ўз фикрларини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|