Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ
Одами эрсанг, демагил одами, Оники, йўқ халқ ғамидин ғами
Download 483.56 Kb.
|
Комплекс
Одами эрсанг, демагил одами,Оники, йўқ халқ ғамидин ғами.Навоий ижодида бу мавзунинг алоҳида ўрин эгаллаганлиги таҳсинга сазовордир. У нафақат бадиий ижодда, балки ўз амалий фаолиятида ҳам юксак инсонпарварликка содиқ қолган мутафаккирдир. У халқ учун, эл-улус учун, бева-бечора, етим-есирлар учун мадрасалар, табобат хоналар, шифо масканлари қурдирган. Дошқозонларда овқат пишириб текинга тарқатган. Дардманларга бепул табобат кўриги уюштириб тиббий ёрдам берган. Бундай инсонпарварлик намунасидан ҳаммамиз ҳар қанча ўрнак олсак арзийди.Мустақил Ўзбекистон отлиқ давлатимизнинг бутун сиёсати инсонпарварлик ғоялари билан суғорилганлиги ва уни амалдаги намунаси эканлиги билан ҳар биримиз ҳар қанча фахрлансак арзийди. Жумҳуриятимиз ҳокимияти инсон ҳуқуқлари ва демократияга оид масалаларни махсус қонун билан белгилаб қўйибди.Президентимиз ва Ўзбекистон давлатининг энг улуғвор ва инсонпарварлик ғояларидан бири – ички ва ташқи тинчлик сиёсатидир. Инсон туғилган экан, у яшаши керак. Яшаш учун тинчлик зарур. Демак, давлатимизнинг тинчлик сиёсати инсонпарварлик сиёсати мазмуни билан йўғрилган.Ўзбекистон давлатининг экологик сиёсати ҳам инсонпарварлик мазмуни билан боғланган. Экология бузилар экан, инсон саломатлиги ёмонлашади. Инсон носоғлом экан, бу жамиятдаги носоғломликни келтириб чиқаради. Мамлакатимизда «Соғлом авлод учун» дастурининг илгари сурилганлиги инсонпарварликка қаратилган катта ташаббусдир. Мустақил Ўзбекистон ўз ҳалқининг саломатлиги ҳақида қайғурар экан, бунга миллий бойлик сифатида қарайди.1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўзининг инсонпарварлик ғоялари билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ислом Каримов шундай ёзади: «Шу кўҳна замин одамлари кўнглида устивор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, мардлик, тантилик, бағри кенглик каби улуғ хислатлар бу муборак ҳужжатдан муносиб ўрин олган». Бу тарихий ҳужжатда инсонпарварлик ўз ифодасини тўла топган. Чунончи: «39-модда. Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қуйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас». Давлатимизнинг асосий қонуни ўзининг инсонпарварлик кафолати устиворлиги туфайли халқ олдида катта обрў-эътиборга эга.Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган ислоҳатларнинг муҳим тамойилидан бири ижтимоий сиёсатга қаратилгани билан ажралиб туради. Бу тўғрида Ислом Каримов шундай ёзади: «Ислоҳатларимизнинг муҳим тамойилларидан бири - аҳолининг кам таъминланган табақаси, яъни қариялар, ногиронлар, болаларини муҳофаза қилиш, уларни пухта ҳимоялашдир. Ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, иш билан таъминланишида ҳар томонлама ёрдам бериш давлатимизнинг муқаддас бурчидир». Бу ерда Президентимиз Ислом Каримовнинг инсонпарварлик фазилати намоён бўлган.Президентимиз Ислом Каримов томонидан 1997 йилни «Инсон манфатлари»; 1998 йилни «Оила»; 1999 йилни «Аёллар»; 2000 йилни «Соғлом авлод» йили деб белгиланишида ҳам чуқур инсонпарварлик маъноси ётади.Инсонпарварликнинг кўринишларидан бири бу инсонни улуғлашдир. Инсон табиатнинг гултожи. У ҳар қанча мақтовга лойиқ зот саналади. Бу ҳақда Қуръон ва ҳадисларда, мутафаккирлар ижодида ажойиб, ибратли фикрлар айтилган. Биз бу ўринда «Шарқ Гегели» деган шарафли номга сазовор бўлган файласуф шоир, мутафаккир Мирзо Абдулқодир Бедил сўзларини келтириш билан чекланамиз. Бедил инсонни ирқий, миллий, диний эътиқодларидан қатъий назар ҳурмат ва эҳтиромга сазовор зот деб билади ва бу ҳақда шундай дейди: «Ҳар кимки, ҳазрати инсонни саждага сазовор демаса, у малъундир». Қандай ажойиб фикр! Ушбу фикр ҳар қандай давр учун ҳам адолатли, ардоқли ва олижанобдир.Мустақил Республикамиз фуқаролари, хусусан ёшлари руҳиятида ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни ривожлантириш демократик, адолатли ва хуқуқий жамиятни барпо этишнинг муҳим кафолати саналади. Шунинг учун ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини шаклантириш бутун тарбиявий ишимизнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоғи лозим.Учинчи масаланинг баёни. Ўз миллатига садоқатли бўлиш миллатпарварлик билан ҳамоҳанг тушунчадир. Миллатпарварлик бу ҳар бир инсон учун юксак бурч саналади. Ўз миллатини севмаган инсон ўзини ҳам, Ватанини ҳам сева олмайди. Миллатпарварлик ўз миллатини бошқа миллатлардан устун қўйиш ёки камситиш каби (миллатчилик ва шовинизм) жирканч ҳаракатлардан тубдан фарқ қилувчи туйғудир. Миллатпарварлик ўз миллатининг бирлигини мустаҳкамлаш, ўз тили, урф-одатлари, анъаналарини ривожлантириш, қадриятлар ва меросларни кўз қорачиғидай асраш, ўз миллатининг келажаги учун хизмат қилувчи ақл-заковат (интеллектни), салоҳиятни (потециал) ривожлантириш ва миллий тарбияни амалга ошириш йўлида фидойи бўлишдир.Миллий ўзликни англашнинг муҳим омили бўлган миллатпарварлик туйғусини шакллантиришда яқин ўтмишда миллатимиз манфаатларини кўзлаб миллатпарварликнинг ёрқин намунасини кўрсатган миллатимизнинг содиқ фарзандлари амалга оширган ишларни ташвиқот қилиш катта аҳамиятга эга. Бугун Ф. Хўжаев, А.Икромов, А. Қодирий, У.Носир, А.Фитрат, И.Мўминов, Х.Абдуллаев, Ш. Рашидов кабиларнинг номлари миллатпарварликни ўзида ёрқин мужассам этганлигини ёшларга тушунтиришимиз лозим. Уларнинг ҳар бири Шўролар тузумининг энг мураккаб, энг қийин шароитида миллатимизнинг манфаатини, қадр-қимматини, ор-номусини, тарихини, маданиятини ва маърифатини ҳимоя қилдилар. Миллатимизнинг мустақиллиги учун жон фидо этдилар. Улардан бирлари миллатимиз шарафини ҳимоя қилибгина қолмай, уни жаҳон узра кўз-кўз қилишда ўзларини аямадилар. Яна бирлари эса она заминда миллатимиз орасидан улкан кадрлар етишиб чиқишига жонбозлик кўрсатди, бошқа бирлари эса, юртимиздан ташиб кетилган хомашёлар ўрнини тўлғизиш учун марказдан кўпроқ техника, технология, фан ютуқларини, маблағларини олиб келиш йўлида фаоллик кўрсатди.Бугун мустақил Ўзбекистоннинг жаҳонда ўз муносиб ўрнини топиши, миллатимизмининг қадр-қимматини жойига қўйиш она заминда яшаётган барча миллат ва элатлар вакиллари билан барқарор ривожланиш йўлида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номи миллатпарварликнинг ёрқин ифодаси сифатида халқимиз қалбидан чуқур ўрин олган. Download 483.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling