Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Ҳамкорлик таълим технологиясининг таркибий элементлари


Download 483.56 Kb.
bet4/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Комплекс

Ҳамкорлик таълим технологиясининг таркибий элементлари:
1. Таянч конспект (физик, математик ва кимёвий формулалар, тезислар, изоҳловчи суратлар, қисқача хулосалар, рамзий белгилар, схемалар, графиклар, жадваллар, диаграммалар)дан фойдаланиш.
2. Билимларни тест асосида синовдан ўтказиш.
3. Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш.
Ҳамкорлик таълим технологияси тамойиллари:

  • жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги;

  • жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий ва гуруҳ муваффақияти учун жавобгарлиги;

  • кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш;

  • гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши.

Ҳамкорлик таълим технологиясининг белгилари:

  • талаба шахси, индивидуаллигига эътибор қаратиш;

  • тайёр билимларни ўзлаштириш ва уларни қайта ишлаб чиқишни инкор қилиш;

  • талабаларда мустақил ва танқидий тафаккурни ривожлантириш;

  • педагогга ва тенгдошларга нисбатан ижобий муносабатнинг юзага келишини таъминлаш;

  • талабаларда маданий мулоқот кўникмаларини ривожлантириш;

  • ҳамкорлик ва ўзаро тенгликка асосланган муҳитни яратиш.

Ҳамкорлик таълим технологиясини қўллашда талабалар қуйидаги шаклларда таълим оладилар:
1) жамоада;
2) кичик гуруҳда;
3) жуфтликда
1-вариант: Жамоада таълим олиш. Ҳар бир талабанинг ютуқларидан жамоа хабардор бўлади, чунки жамоа ҳар бир талаба томонидан ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишидан манфаатдор. Зеро, жамоанинг муваффақияти ҳар бир талаба ва унинг ютуғига, жамоа олдига қўйилган муаммонинг ечимига боғлиқ.
2-вариант: Кичик гуруҳда таълим олиш. Талабалар 4-5 нафардан бўлиб, кичик гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида берилган ўқув материали устида ишлайди. Ҳар бир талаба материал устида алоҳида ишлайди. Сўнгра бир гуруҳдаги талабалар бошқа гуруҳларга 1 нафардан бўлиб ўтишади ва ўзлари ўрганган материал бўйича эксперт сифатида тенгдошларига маълумот бергандан сўнг ўз гуруҳларига қайтириб, тенгдошларидан ўзлаштирган маълумотлар билан ўз жамоаси аъзоларини таништиради. Бунда шерикларни диққат билан тинглаш, зарур маълумотларни ўз дафтарларига қайд этиб бориш талаб қилинади. Машғулот сўнггида ўқитувчи исталган талабадан ўрганилган мавзу бўйича саволларга жавоб беришини сўрайди.

Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling