Ў збекистон тумани хтб тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида Апрель – “Эстетик фанлар ойлиги” очилиш тадбири
Download 131.09 Kb.
|
Мехнат фани ойлиги хисоботи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-Шарт: Пазанда қиз
- 3-Шарт: Нима, қандай, қанақа
- 5-Шарт: Миллий либослар коллекцияси
- Ў збекистон тумани ХТБ тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида
1-Шарт: Таништириш – 3 дақиқа давомида жамоалар ўзларини, жамоа шиори ва мақсадларини, йил номланиши бўйича билган янгилик ва маълумотларини тақдим этдилар. Шу билан бирга кўкрак нишонлари хам хисобга олинди.
2-Шарт: Пазанда қиз – 20 дақиқа давомида 2 хил салат тайёрлаб, дастурхонга тортдилар. Бунда ишлатилган сабзавотларнинг фойдали жихатлари, салфеткаларнинг тахланиши ва дастурхоннинг дид билан безатилганига эътибор берилди. 3-Шарт: Нима, қандай, қанақа? – жамоалардан вакиллар чиқиб кўзлари боғланган холда олдиндан тайёрлаб қўйилган чой ва шарбат таркибини татиб кўриб аниқладилар. 4-Шарт: Муаммоли вазият – бунда жамоаларга қутига жойланган бир-бирига қарама қарши махсулотлардан қисқа вақтда тез ва мазали истеъмолга тайёр таом тайёрладилар. 5-Шарт: Миллий либослар коллекцияси – қизлар 3 та оьразда, яъни саломдаги келинчак, хизматдаги келинчак ва замонавий аёл образларида либослар намойиш этдилар. 4 кишидан иборат ҳакамлар хайъати қизларимизни баҳолаб бордилар. Сахнадаги қизларга хавас қилмаган томошабиннинг ўзи бўлмади. Ҳар бир шартда иштирокчи қизлар бор иқтидорларини намоён этдилар. Томошабинлар эса гулдурос қарсаклар билан уларни қўллаб-қувватлаб турдилар. Шартлар орасида технология фани ўқитувчиси З.Маматова ўқиган “Қизлар хаёл сурсалар”, “Хай қизлар”, “Супер модачи қизларга танбеҳ” шеърлари барчага маъқул бўлди. Хаяжонли дақиқалар етиб келди, якуний натижалар: 109 балл билан 9-синфнинг “Чевар қизлар” жамоаси 1-ўрин, 93 балл билан 7-синфнинг “Шаддод қизлар” жамоаси 2-ўрин, 87 балл билан 8-синфнинг “Ўзбек аёли” жамоаси эса 3-ўринни эгалладилар. Мактаб маъмурияти томонидан ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Технология фани ўқитувчиси: З.Маматова Ў збекистон тумани ХТБ тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида Апрель – “Естетик фанлар ойлиги” муносабати билан ўғил болалар ўртасида ўтказилган “Ош чемпиоати” кўрик-танлови ХИСОБОТИ 2018 йил 24 апрель куни Апрель – “Естетик фанлар ойлиги” муносабати билан 7-8-9-синф ўғил болалари ўртасида “Ош чемпионати” ўтказилди. 7-8-9-синфнинг ўғил болаларитмонидан 3 та қозонда миллий таомимиз палов тайёрланди. Технология фани ўқитувчиси З.Маматова ташаббуси билан ўтказилган ош чемпионатини барча ўқитувчилар кузатиб бордилар. Ундан кўзланган мақсад Президентимизнинг ёшлар тарбиясига қаратаётган эътиборига асосан ўқувчи ёшларда мустақиллик ва эртанги кунга қадам қўйишдаги қийинчиликларни бартараф эта олиш ҳақидаги кўникмаларини шакллантириш, уларни кабга йўналтириш, ҳар бир касбнинг ўзига яраша қийинчилик ва афзалликлари борлигини тушунтириш, йигит кишига қирқ хунар озлигини англатиш бўлди. “Ош чемпионати”га Ўзбекистон туман ХТБнинг ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича услубчиси У.Тошматова таклиф этилди. Белгиланган вақтда ўқувчилар палов тайёрлашни бошладилар. Бошида бироз қийналиб бўлсада катта қизиқиш билан қозонга ўт ёқдилар. Палов тайёрлаш жараёнида кичик ошпазларимиз устозлари З.Маматовадан ёрдам ва маслахат олиб турдилар. Уларнинг эгнидаги фартук ва бошларидаги катта ошпазлар қалпоғи жуда ярашган эди. Кичкина синф ўқувчилари эса уларга ўзгача хавас ва қизиқиш билан қараб кузатиб турдилар. Нихоят 3 та қозонда 3 хил иштиёқ билан тайёрланган ўзбек миллий таоми паловлар пишди ва 3та бир хил лаганларда экспертларга тақдим этилди. Лаганларнинг тагида ёзилган синфларни эса паловлар еб баҳолангандан сўнг кўрилди. Экспертлар билдирган фикрларга кўра 9-синф бош ошпази Х.Йўлдашев тайёрлаган палов 1-ўринга лойиқ бўлди. 8-синф бош ошпази С.Жарқиновнинг оши 2-ўрин, 7-синф бош ошпази Ф.Исломовнинг оши эса 3-ўрин деб баҳоланди. Ўқувчилар ўзлари тайёрлаган паловларини бир жамоа бўлиб бир дастурхонда мазза қилиб тановул қилдилар. Уларнинг бугунги куни эсда қоларли ва жуда қизиқ ўтди. Технология фани ўқитувчиси: З.Маматова Download 131.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling