Ў збекистон тумани хтб тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида Апрель – “Эстетик фанлар ойлиги” очилиш тадбири
Download 131.09 Kb.
|
Мехнат фани ойлиги хисоботи
Ў збекистон тумани ХТБ тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида Апрель – “Эстетик фанлар ойлиги” очилиш тадбири ХИСОБОТИ 2018 йил 2-апрель куни мактабимизда “Естетик фанлар ойлиги”нинг очилиши катта байрам тарзида ташкил этилди. Унда мактаб раҳбарлари, фан ўқитувчилари ва мактабимизнинг 340 нафар ўқувчилари қатнашдилар. Очилиш тадбирида мактаб директори Г.Ўрақова сўзга чиқиб, ўқувчиларга ойлик давомида фаол бўлишларини, ташкил этиладиган ҳар бир тадбирга астойдил тайёргарлик кўришларини айтиб, очилиш тадбирини ва шу билан бирга “Естетик фанлар ойлиги”ни очиқ деб эълон қилди. У ўз сўзи якунида эстетик фанлар доирасига кирувчи технология, мусиқа, тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиларига куч-қувват тилади. Шундан сўнг сўзни технология фани ўқитувчиси З.Маматова олиб, апрель – естетик фанлар ойлигини ўтказиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилгани ва унда ўтказилиши режалаштирилган кўрик-танловлар ҳақида гапирди. Буларнинг бари сиз ўқувчиларнинг бўш вақтларингиз самарали ўтиши, мактаб даврингиз эсда қоларли ва сермазмун бўлиши учун ташкил этилади деди у ўз сўзида. Ўқувчиларни олдинда турган кўрик-танлов ва тадбирларнинг баҳолаш мезонлари билан хам таништирди. Шундан сўнг мактабимизнинг раққоса қизлари томонидан чиройли рақслар ижро этилди. Мактабнинг кириш фаесида “Мохир қўллар” тўгарак аъзоларининг ижодий қўл ишларидан ташкил топган кўргазма ташкил этилди. Режага кўра “Ижодий ишлар кўргазмаси” 5”А”, 5”Б” ва 6-синфлар ўртасида 4 та йўналишда ташкил этилди. Яъни 1-тикувчилик буюмлари, 2-тўқувчилик буюмлари, 3-бисердан гул тўқиш, 4-эркин ижодий ишлар. Шу билан бирга “Эстетик фанлар ойлиги”нинг шиори “Фан ойлиги – билим бойлиги” деб белгиланди. Ўқувчилар биринчи кунданоқ ўз қизиқишларини намоён этдилар. Ўзларининг ясаган, тиккан ва тўқиган ишларини тақдим эта бошладилар. Шу билан бирга фаеда 7-8-9-синф ўқувчи қизлари ўртасида “Миллий либослар коллекцияси” хам ташкил этилди. Коллекцияда тақдим этиладиган либослар ҳар куни янгиланиб борилди. Фан ойлиги бурчагида эса технологияга оид кўргазма ва расмлар, 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик , инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” ва фан янгиликларига оид қизиқарли маълумотлар, интернет сахифаларидан олинган энг сўнги янгиликлар, бошқотирма ва викторина саволлари акс эттирилди. Технология фани ўқитувчиси: З.Маматова Download 131.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling