1-Шарт: Таништириш – 3 дақиқа давомида жамоалар ўзларини, жамоа шиори ва мақсадларини, йил номланиши бўйича билган янгилик ва маълумотларини тақдим этадилар. Қизларнинг кўкрак нишонлари хам бахоланади.
2-Шарт: Пазанда қиз – 20 дақиқа давомида 2 хил салат тайёрлаб, дастурхонга тортадилар. Бунда ишлатилган сабзавотларнинг фойдали жихатлари, салфеткаларнинг тахланиши ва дастурхоннинг дид билан безатилганига эътибор берилади.
3-Шарт: Нима, қандай, қанақа? – жамоалардан вакиллар чиқиб кўзлари боғланган холда олдиндан тайёрлаб қўйилган чой ва шарбат таркибини татиб кўриб аниқлайдилар.
4-Шарт: Муаммоли вазият – бунда жамоаларга қутига жойланган бир-бирига қарама қарши махсулотлардан қисқа вақтда тез ва мазали истеъмолга тайёр таом тайёрлайдилар.
5-Шарт: Миллий либослар коллекцияси – қизлар 3 та оьразда, яъни саломдаги келинчак, хизматдаги келинчак ва замонавий аёл образларида либослар намойиш этадилар.
Аввалдан белгиланган низом асосида қизларимизнинг чиқишлари хакамлар томонидан бахолаб борилади. 4 кишидан иборат ҳакамлар хайъати қизларимизни баҳолаб борадилар. Ҳакамлар ҳайъати билан таништираман:
Оппоқ-оппоқ кабутарга ўхшарсиз,
Сарв ила суманбарга ўхшарсиз.
Чарақлаган кўзингизда бир умр,
Кулиб турсин бахту иқбол қизларжон.
Кўзи хумор, сочи тол-тол қизларжон,
Шўху дилдор, қоши хилол қизларжон.
Шивирлашиб шўху хандон куласиз,
Бугун бизга нелар тақдим этасиз.
1-шарт
Халал берманг агар қизлар хаёл сурсалар,
Баъзан гулгун, баъзан эса махзун юрсалар.
Хаёл ичра сирли-сирли сухбат қурсалар,
Халал берманг аган қизлар ижод қилсалар.
Майли миниб учқур хаёл ғиротларига,
Етсин ёрқин орзулару муродларига.
Омад тиланг санамларнинг бари-барига,
Халал берманг аган қизлар салат қилсалар.
2-шарт
Жонон қизлар, сизга айтар сўзим бор,
Дунё корин кўрар икки кўзим бор.
Ҳар бир зотда қаноат бор, тўзим бор,
Умрингизда озор билманг хай қизлар,
Хўп балога дучор бўлманг хай қизлар!
Чиройингиз жонон қизлар бор бўлсин,
Хамрхингиз хаё бўлсин ор бўлсин.
Сиз зор бўлманг ошиқ сизга зор бўлсин,
Топталгувчи гулзор бўлманг хай қизлар,
Онангизга озор бўлманг хай қизлар!
3-шарт
Бу дунёда малаклардан малак сизсиз,
Эллар аро гўзалликнинг шохи сизсиз.
Нозик нихол осмондаги моҳ ўзигиз,
Вале сизга доим жони халак бизмиз.
4-шарт
Супер модачи қизларга танбех.
Сизни кўриб дедим оббо,
Куни кеча эди зебо.
Бугун бўлди нима бало,
Узун сочи калта қизлар,
Бу қанақа қилиқ қизлар ?
Юбкангиз хам калта қаранг
Ияк ости буткул яланг.
Иситмангиз борми аттанг,
Қора сочи малла қизлар,
Жойидами калла қизлар ?
Бу одатни ким хам оқлар,
Томи йўқлар сизни ёқлар.
Ха эркинсиз, юринг эркин,
Кўз-кўз қилиб қомат кўркин.
Боқиб туриб дейман тахсин.
Қулоқ солинг менга сизлар,
Жойидами ўзи эслар ?
Қаро кўзни шахло қилиб,
Қошларингизни ё қилиб.
Куйдириб адо қилиб,
Дейман сизга охирги сўз,
Миллийликка тегмасин кўз.
Ёпиқ турсин болдир ёқлар,
Исми ўзбек малла қизлар,
Сал ишласин калла қизлар.
Технология фани ўқитувчиси: З.Маматова
Do'stlaringiz bilan baham: |