0 ‘2век18т ж ке8Р11В1лка81 011К1И8н уа21кис1 министерство строительства


Download 19.34 Kb.
Pdf ko'rish
Sana15.06.2023
Hajmi19.34 Kb.
#1488233


0 ‘2ВЕК18Т(Ж КЕ8Р11В1ЛКА81 
011К1И8Н УА21КИС1
МИНИСТЕРСТВО СТРОИТЕЛЬСТВА 
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

/37
“/ 3

Р4~ 20 ХО
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 
2020 йил 9 майдаги № 02-1498-сонли топшириғи 
ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 
9 майдаги № 02-1498-сонли топшириги ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган 28-сон 
йигилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 
9 майдаги № 02-1498-сонли топшириги ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган 28-сон 
йигилиш баёни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазир ўринбосари (Э.Искандаров), Таълим муассасалари фаолиятини 
мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Қулдашев), Тошкент архитектура- қурилиш 
институти (Р.Ҳакимов), Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 
(С.Ахмедов) 
таркибдаги 
коллеж 
ва 
техникум 
директорлари 
1 июнга қадар:
республиканинг ҳар бир ҳудудида биттадан намунали коллеж ва 
техникум ташкил этиш чораларини кўришни;
яратилаётган иш ўринларига буюртмалар портфелини шакллантириш 
асосида коллеж ва техникумлар фаолиятини ташкил этишни;
профессионал таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида ўрта 
бўғин мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўз таклифларини Вазирлар 
Маҳкамасига киритишни;
барча коллежлар ва техникумларни 2020/2021 ўқув йилига тайёрлаш 
ишларини ташкил этишни таъминласинлар.
3. Жорий йилнинг 1 июнига қадар Таълим муассасалари фаолиятини 
мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Қулдашев) ушбу буйруқнинг 2- бандида 
келтирилган топшириклар юзасидан бажарилган ишлар тўгрисида Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериш учун вазирлик 
раҳбариятига маълумот киритсин.


4. Вазир ўринбосари (Б.Ўрақов) профессионал таълим муассасаларини 
намунали ҳолатга келтириш бўйича талаб этиладиган маблағларни бюджетдан 
ташқари маблаглар ҳисобидан таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Тошкент архитектура- қурилиш институти (Р.Ҳакимов), Самарқанд 
давлат архитектура-қурилиш институти (С.Ахмедов):
жорий йилнинг 20 майига қадар таълим соҳаларининг хусусиятларини 
инобатга олиб, талабгорларни мантиқий фикрлаш ва реал муаммоларни еча 
олиш қобилияти, интелектуал салоҳияти ва илмий-педагогик лаёқатини ҳамда 
хорижий тилни билиш даражасини аниқлашга йўналтирилган синовлардан 
ўтказиш орқали магистратурага тегишли мутахассисликларга қабул қилиш 
тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва магистратурага қабул жараёнларини 
ўтказиш бўйича вазирликка таклиф киритишни;
2020/2021 ўқув йили бошлангунга қадар техникумлар учун тегишли 
мутахассисликлар бўйича олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим 
дастурларини ишлаб чиқишни ва методик таъминлашни ташкил этсинлар.
6. Таркибдаги коллеж ва техникумлар раҳбарларига:
2019/2020 ўқув йили учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари 
истисно тариқасида онлайн (масофавий) тарзда давлат имтиҳонлари шаклида 
(Ўзбекистон тарихи 
фани, 
касбий 
амалий 
имтиҳон, 
касбий 
фанлар 
мажмуаларидан 60 та саволдан иборат тестлар тўплами асосида) ўтказилсин 
ҳамда амалга оширилган ишлар натижаси бўйича вазирликка ахборат киритсин.
Шунингдек, малакавий ишни бажарган битирувчилар тақдимотлари 
онлайн (масофавий) тарзда касб-ҳунар коллежларига тақдим этилиши ва 
баҳоланиши йўлга қўйилиб, касбий фанлар мажмуалари тест саволларидан озод 
этилсин.
7. Қурилиш вазирлиги матбуот котиби (Ж.Қаландаров) белгиланган 
режалар ва уларнинг ижросини мунтазам равишда оммавий ахборат воситалари 
ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиб борсин.
8. Девонхона (Г.Отабоева) мазкур буйруқни тарқатиш кўрсаткичига 
асосан тегишли масъулларга етказилишини таъминласин.
9. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари 
Ш.Хидоятов зиммасига юклатилсин.
Вазир

Download 19.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling