002-секция Кармии doc


МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81
Bog'liq
002qarmii

 
МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ 
ТИНГЛОВЧИЛАРИНИНГ АКТ БЎЙИЧА КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ОШИРИШДА 
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Хуррамов Б., Саттаров С. 
(Сурхондарё ВПКҚТ ва МОИ) 
 
Бизга маълумки малака ошириш курсларида “Ахборот технологиялари ва улардан 
фойдаланиш” ўқув блокининг ўқитилишида кўпроқ компьютер ва унинг қурилмалардан 
фойдаланиш кўзда тутилади. Аммо фаннинг ўқити–лишида янги педагогик технологияларни 
қўллаган ҳолда дарсларни олиб бориш юзасидан манбалар етарли даражада эмас. Баъзи бир 
муҳим назарий тушунчаларни тингловчиларга етказишда, амалий машғулотларнинг ўзида 
тўлиқ очиш имкони мавжуд бўлавермайди. Интернет, электрон почта хизматини кундалик 
ҳаётимизда кўплаб учратсакда, уларнинг ўзимизга керакли имкониятинигина фойдаланиш 
кўникмаси билан чекланамиз. Булар тўғрисидаги назарий тушунчаларни четда қолдирамиз. 
Масалан, 
maktab_7@inbox.uz
–ушбу почта хизматининг умумий кўриши изоҳини берилиши.
Бошланғич таълим тингловчиларининг АКТ компетентлигини оширишда инновацион 
технологияларни қўллаш самарали натижаларга олиб келади. Биз бугунги кунда долзарб 
бўлган, кундалик ҳаётимизда кўплаб фойдаланишга тўғри келадиган “Интернет, электрон 
почта ва ахборот хавфсизлиги асослари” мавзусини янги педагогик технологиялар асосида 
ўқитилишини кўриб чиқамиз. 
Мавзуга мос ҳолда тузилган “Бумеранг” технологиясининг схемаси 
1.Мавзунинг асосий тушунчаларини берган ҳолда, тартиб асосида бир неча вариантда 
тарқатмалар тайёрлаб олинади. Бу варианлар бўладиган гуруҳ сонига қараб тайёрланади. 
Масалан: 30 нафар тингловчини 5 нафардан 6 – гуруҳга ажратилади. Шунга асосан 6 та 
вариант тайёрланади.
2.Тайёрланган ҳар бир варианнинг нусхаси тингловчи сонига қараб кўпайтирилади. 
Масалан 1–гуруҳда 5 нафар тингловчи бўлса, олдиндан 1,2,3,4,5,6 варианлар нусхаси 5 
тадан тайёрланган бўлиш керак.
3.Дарс жараёнини олиб борилиши бўйича тушунчалар тингловчиларга берилади. 
Яъни, ҳар бир вариантни ўқиб чиқиш учун 3–дақиқадан(вақтни ўзимиз белгилагна тартибда 
ўзгартириш ҳам мумкин) вақт берилиши, вақт бошлангандан қўнғироқча чалиниши, вақт 


45 
тугагандан яна чалиниши, берилган варианлар йиғилиб стол четига қўйилиши, вариантларни 
тартиб асосида алмаштирилиб улар билан танишишга вақт берилиши ва ўқитувчи томонидан 
бериладиган кўрсатмалрни диққат билан тинглаши.
1.Биринчи гуруҳга 1–вариантдан тингловчи сонига қараб ҳар бирига бир нусхадан 
берилади ва қолган гуруҳларга ҳам ўз вариантлари тингловчилар сонига қараб тарқатилади.
2.Варианлар билан танишишга чегараланган вақт берилиб қўнғироқча чалинади ва 
вақт тугаши билан қўнғироқча чалиниб, берилган вариант тарқатмалари стол четига қўйиш 
талаб этилади.
3.Вариантлар тартиб асосида гуруҳларга тарқатилиб, соат стрелкаси бўйича
вариантлар билан гуруҳ аъзолари навбатма–навбат тўлиқ танишиб чиқади. 
4.Ҳар бир гуруҳ ҳар бир вариант билан танишиб чиқиб ўзоро фикр алмашишади. 
5.Олтита гуруҳга биринчи берилган вариантлари ўзларига қайтиб келгандан сўнг 
танишиш жараёнини тўхтатилади ва ҳар бир гуруҳда ўз вариантлари қолади.
6.Доскага ҳар бир гуруҳни баҳолаш жадвали тайёрланиб олинади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling