002-секция Кармии doc
АВТОМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАНИНГ РОЛИ
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
АВТОМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАНИНГ РОЛИ Маллаев А., Усмонова Р., Ражабов Д. (Қарши мухандислик–иқтисодиёт институти) Ҳар бир таълим муассасасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муайян фаннинг ички ва ташқи алоқаларини ўрганиш, унинг бошқа фанларга татбиқи (ёки эҳтиёжи)ни имконият даражасида таъминлаш талабанинг нафақат билиш доирасини кенгайтиради, балки унга атроф–муҳит ҳақида тўлароқ маълумотга эга бўлиши, дунёқарашининг шаклланиши, шунингдек, мавжуд билимларини амалиётга қўллай олишига имконият яратади. Предметлараро билиш масалаларини ечиш жараёнида талаба ўз фаоллигини таниш предмет билимларини мавжуд бўлган номаълум муносабатларни излашга ёки аниқ ўрнатилган предметларо алоқалар асосида янги тушунчаларни шакллантиришга сафарбар этади. Ўқув режасининг предметларга асосланган тузилиши талаба онгида бир предметдаги билимларни, иккинчи предметдаги билимлардан, бир ўқув предметида бериладиган кўникма ва малакаларни эса, бошқа предметда шаклланадиган махсус кўникма ва малакалардан ажралган ҳолда ўзлаштириш мумкин. Шунинг учун ўқув жараёни, предметлараро алоқаларни ўзлаштириш бўйича мақсадга қаратилган бошқаришни назарда тутади. Бундай бошқариш дастур кўрсатмалари, дарсликлар мазмуни билан ўқитувчининг фаолияти орқали амалга оширилади. Предметлараро алоқадорликлар ҳар бир ўқув предмети учун махсус бўлган билим ва кўникмалар орасидаги алоқадорликларга ва турли фанлар учун умумий бўлган билим, кўникма ва малакалар орасидаги алоқадорликларга бўлиниши мумкин. Фан асосларини ташкил этадиган билимларни ўрганишда улар ўртасидаги алоқаларнинг фан асослари орасидаги алоқаларга мослигини унутмаслик керак. Фан асослари орасидаги алоқалар: 1)турли фанлар бир хил объектларни ўрганилиши; 2)бир фаннинг методлари бошқа фан объектларини ўрганишда қўлланиши; 3)турли фанлар турли объектларни ўрганишда бир хил назариядан фойдаланилиши билан белгиланади. 44 Биз “Технологик жараёнларни автоматлаштириш” йўналишида 3–босқичда ўқитиладиган “Автоматик бошқариш назарияси” (АБН), “Технологик жараёнларни моделлаштириш ва оптималлаштириш” (ТЖМваО) ва 1,2–босқичларда ўтиладиган “Олий математика” фанларни ўқитишдаги предметлараро алоқаларни ўрганиб чиқдик. “АБН” фанида “Автоматик бошқариш характеристикалари” мавзусини ўтаётганда статик характеристикалар чизиқли ва эгри чизиқли кўринишлари ўраганилади. “ТЖМваО” фанида “Экспрементал статистик моделлаштириш” мавзусида b ax y + = чизиқли модел, c bx ax y + + = 2 параболик кўринишдаги моделлар ўрганилади. “Олий математика” фанида эса “Корреляцион таҳлил” мавзусида чизиқли ва эгри чизиқли функияларни тузиш, корреляцион таҳлил ўтказиш йўллари ўрганилади. Дарс ўтаётганда “Олий математика” ёки “ТЖМваО” фани ўқитувчилари автоматикага оид мисолларни келтирса ,талаба фанни ўқиётганда унинг татбиқини ҳам ўрганиб боради. “АБН” фанида “Импулсли жараёнлар” ўрганилади, “ТЖМваО” фанида эса “Импулсли усул” dt t C g e ) ( 0 ∫ ∞ = ν кўринишдаги модел билан ифодаланади. Бу хосмас интеграл “Олий математика” курсида 2–босқичда ўтилади. “АБН”, “ТЖМваО” фанлари эса бир вақтнинг ўзида ўтилади , шунинг учун “Импулсли жараёнлар”ни ўрганишда “Импулсли усул”ни ўтиб улгурмаганлиги сабабли таабалар мавзуни ўзлаштиришга қийналишади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling