002-секция Кармии doc
АХБОРОТ КУТУБХОНА ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҲАҚИДА
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
АХБОРОТ КУТУБХОНА ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҲАҚИДА
Менглиев Ш.А., Холлиев Ф.Б. (ТерДУ) ХХI аср ахборот асри бўлиб, унинг аҳамияти ва қиммати кундан-кунга ошиб бормоқда. Маълумки, таълим тизимида барча фундаментал билимлар асосан анъанавий босма шаклда тайёрланган ўқув адабиётлар орқали олинади. Мутахассислар хулосаларига кўра, олий ўқув юртлари битирувчиларининг келажакдаги фаолияти учун зарур бўладиган билимларнинг ҳали тўлиқ кашф этилмаганлигини инобатга олиб. Барча ўқув муассасаларида, олий ўқув юртларида ўқув тизимини янгидан ислоҳ қилиш, замонавий технологиялар асосида электрон кутубхоналар ишлаб чиқиш ва уларни 41 амалиётга кенг жалб қилиш, ривожланган мамлакатлар ўқув тизимидаги янгиликлар ва ютуқларни ўрганиш, уларни ўзимизда татбиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда илм-фан жадал суратлар билан ривожланиб, кўпчилик тамонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Дунёда илмий изланишлар бўйича ахборотлар доим ўсиб, уларни таҳлил қилиш жараёни табора мураккаблашиб ва кенгайиб бормоқда. Ҳозирги замон мутахассиси қайси соҳада ишламасин, ўзининг мутахассислигига тегишли янгилик ва ўзгаришларни билиб туриши ва билим савиясини доимий равишда тинмай ошириб бориши керак бўлади. Бунга мисол тариқасида европа ва америка мамлакатларининг бошқарув тизимини олиш мумкин. Уларда қоғозбозлик билан ҳал қилинадиган ишлар деярли қолмади, барча ишлар электрон вариантдаги ҳужжатлар ва электрон имзолар билан ҳал қилинадиган бўлди. Бу эса, ўз навбатида АРМ (ахборот ресурс маркази) тизимидаги маълумотларни янгилаш муҳофазасини ва махфийлигини таъминлаш шартларини талаб этади. Яқин йиллар ичида мамлакатимизда ҳам шу соҳадаги ишлар рақамли имзо ва ҳужжатлар тизимига ўтиш тўла ва тўкис якунланади. Илм-фан янги қирраларининг яратилиши фавқулотда ҳолат эмас, балки бу тараққиёт ва давр талабидир. Инсоният замон билан ҳамнафас равишда қадам ташлаб бориш керак. Замоннинг шаклланиши эса тараққиётга боғлиқ, тараққиётни ўзгартириш эса ўз қўлимизда. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling