002-секция Кармии doc
БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ БИЛИМ, КЎНИКМА ВА
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
- Bu sahifa navigatsiya:
- Bosh sahifa
БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ БИЛИМ, КЎНИКМА ВА
МАЛАКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ Рахмонова В. Қ. (ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ) Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 23 майдаги 230–сонли “2001–2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, шунингдек, “Интернет”нинг ҳалқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги, “2002–2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот–телекоммуникация технологияларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Bosh sahifa Nazorat qilish va komponentlik darajasini aniqlash Tayanch, bilim , ko’nikma va malakalarni shakllantirish Rivojlantiruvchi va mustaqil bilimni egallashni ta’minlash 39 қарорлари асосида таълим тизимини ахборотлаштиришни жадаллаштиришнинг ташкилий шарт–шароитлари белгилаб берилган. Бу вазифаларни муваффақиятли бажарилиши таълим самарадорлигини кескин оширадиган, уни тубдан яхшилашга имкон берадиган илғор педагогик технологияларни ишлаб чиқиб ўқув жараёнига жорий этишни тақозо этади. Булардан кўринадики, ҳозирги пайтда таълимга замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жадал татбиқ этиш юқори малакали мутахассисларни тайёрлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Касб–ҳунар ва олий таълим тизими машинасозлик технологияси таълим йўналишининг асосий мақсади ва мазмуни бўлажак мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда ахборот воситалари яъни компьютер, видеопроектор билан таъминланган ҳамда автоматлаштирилган ишлаб чиқаришдаги ижодий меҳнат фаолиятига тайёрлашдир. Илмий–техника тараққиёти шароитида фан ва техниканинг ўрни салмоқли даражада аҳамият касб этади. Машинасозлик технологияси соҳасининг ҳозирги кундаги фаолияти ишлаб чиқаришнинг тезкор суръатларда ривожланаётганини ва бунинг натижасида янгидан янги технологияларнинг вужудга келаётганини кўрсатади. Бу ўз навбатида машинасозлик технологияси таълим йўналиши бўлажак мутахассисларига касбий таълим беришда таълим мазмунига ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Бугунги куннинг бўлажак мутахассислари шундай илмий тушунчалар билан қуролланмоғи лозимки, кўп операцияли дастгоҳларни сонли дастурлар орқали бошқариш, саноат роботи, автоматик қурилма, автоматик лойиҳалаш тизими, микропроцессор, ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш, микропроцессор ва шу каби. Бир неча йилдан буён касб–ҳунар ва олий таълим муассасаларида “ Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари” фани киритилиб, бўлажак мутахассислар бу фаннинг тадбиғини машинасозлик технология соҳасининг барча тармоқларига қўллай олишларини чуқур ўргатилмоқда. Бу фанни ўрганиш жараёнида бўлажак мутахассислар ахборот техника воситалари, муҳандислик ва иқтисодий ҳисоблаш, математик моделлаштириш, автоматик бошқариш тизими, иш ўрнини ва ишлаб чиқаришни юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида маълумот оладилар. Натижада бўлажак мутахассислар ахборот техника воситалари, дастурлаш амаллари билан танишадилар, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини шаклланиши тезлашади. Бўлажак мутахассисларнинг тайёргарлик даражаси, уларнинг касбий малакалари, хусусан, конструкторлик–технологик билим, кўникма ва малакалари қай даражада эганлаганликларига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини юқорига кўтариш масаласини фақатгина бир фан миқёсида ҳал этиб бўлмайди, аксинча фанлараро узвийликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Муаммо шундан иборатки, ҳар бир фанларни ўқитиш жараёнида ахборот технологияларини қўллашнинг қулай ва самарали имкониятларини аниқлаш, унинг таълим самарадорлигини оширишдаги ўрни ва ишлаб чиқаришдаги қўлланилишининг асосий йўналишлари билан таништиришдир. Ҳозирги кунда бўлажак мутахассисларни ўқитиш жараёнида аниқ фанлар учун ахборот технология ва воситаларидан фойдаланиш бўйича бир нечта дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар таълим жараёнига татбиқ этилган. Аммо бўлажак мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш жараёнида ахборот техника воситаларидан фойдаланиш тўла ҳал этилмаган. Биз бу илмий мақоламизда бўлажак мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда ахборот технологияларидан фойдаланишнинг педагогик шарт–шароитидан келиб чиқиб, қуйидаги йўналишлар бўйича бу муаммони қараб чиқдик: 1.Касб–ҳунар ва олий таълим машинасозлик технологияси таълим йўналишининг ўқув дастури ва таълим жараёнини ташкиллаштириш имконияти асосида компьютерни қўллаш. 2.“Компьютер ва бўлажак мутахассис” тизимини ишлаб чиқиш. 3.“Компьютер ва ўқитувчи” тизимини ишлаб чиқиш. 40 4.“Компьютер ва бўлажак мутахассис” тизими ва “Компьютер ва ўқитувчи” тизимини мувофиқлаштириш. Бу йўналишларнинг ҳар бирига алоҳида–алоҳида эътибор қаратайлик. Касб–ҳунар ва олий таълим машинасозлик технологияси таълим йўналиши дастурига кирган умумкасбий фанлар дастурларига компьютер воситаларидан дидактик восита сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Масалан, 1–босқич бўлажак мутахассислар деталларни ясаш жараёнида уларнинг кўнишлари, эскизлар ва техник расмларларни чизишлари лозим бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бўлажак мутахассислар техник расм ва эскизлар тўғрисида, уларнинг бир–биридан фарқини тез ўзлаштира олмайдилар. Таълим жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали таълим бериш самарадорлигини оширишга ҳаракат қилдик. Бунинг учун “ эскиз”, “техник расм” ва “кўриниш” каби тушунчаларини ўрганиш ва мустаҳкамлаш мақсадида дастурлар ишлаб чиқиш керак. Машинасозлик технологияси таълим йўналишида компьютердан фойдаланишнинг аҳамияти нафақат дидактик восита, балки таълим самарадорлигини оширишда бўлажак мутахассисларда техниканинг имкониятлари ҳақидаги тушунчаларни аниқ мисоллар асосида ўз касбий фаолиятларида фойдаланиш кўникмаларини шакллантиради. Бунда ҳар бир бўлажак мутахассис бир вақтнинг ўзида ахборот воситасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши лозим. Шундагина, мустақил равишда берилган техник чизма ёки лойиҳалаш амалларини ўзи бажара олиш малакасини шакллантиришга ёрдам берилган бўлади. Бунда ўқитувчининг назорати (клавиатураларда жойлашган белгиларни, техник воситаларни улаш ва ўчиришни, топшириқ операцияларини бажариш тартибини ва бажарилиш жараёнини кузатиб бориши лозим), техника хавфсизлиги қоидалари ва ахборот воситаларидан фойдаланиш тартибини тушунтирган, бундан ташқари, ўқитувчида ўз фанини ва ахборот технологияларини билиш юқори даражада шаклланган бўлиши лозим. Яъни ўқитувчи алгоритмлардан фойдаланувчи сифатида ўз фани учун технологик карта тузиш кетма–кетлигини аниқлай билиши ва шу кетма кетлик асосида фаннинг мақсади ва вазифаларни ҳамда мазмун моҳиятини бўлажак мутахассисларга тушунтириб бера олиши лозим. Сўнгра биргаликда амалларни бажариш натижасида бўлажак мутахассисларда касбий билим натижасида кўникма ва малакаларни шакллантириш мумкин бўлади. Шундай қилиб, бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини таъминлаш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг педагогик шарт– шароитларини ҳал этилишида зарур бўлган муаммолар жуда кўп. Юқорида биз ана шу муаммолардан бири, бўлажак мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш, компьютер учун ўқув– мулоқот дастурлари ишлаб чиқиш ва қўллаш натижасида таълим самарадорлигини ошириш мумкинлиги ҳақида таклиф киритдик. Агар биз ҳар бир умумкасбий фанлар учун ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув дастурларини тайёрласак ва уни тадбиғини амалиётда қўлласак таълим сифати янада ошган бўларди. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling