002-секция Кармии doc


Ўқитувчи томонидан бериладиган саволлар


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Ўқитувчи томонидан бериладиган саволлар 
1.Интранет нима? 
2.Интернет тармоғини изоҳланг? 
3.Ахборот хавсизлиги тушунчаси хақида фикрингиз? 
4.Вирус нима ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин? 
5.Электрон почта нима? 
6.Электрон почта адреси деганда нимани тушунасиз? 
7.Электрон почтадаги хатингизни бир неча адресга қандай йўл билан юборасиз? 
8.Электрон почта адресингизни ёзиб «Войти в почту» банди танлангандан сўнг 
экранда нима хосил бўлади? 
9.Браузернинг адреслар сатрига нима киритилади? 
10.Электрон почта билан ишлашни таъминловчи қандай браузерларни биласиз? 
11.Электрон почтадаги «Написать письмо» банди орқали нима иш бажарилади? 
12.Электрон почтадаги манзилини белгиловчи белги нима деб аталади? 
13.Домен нима?
Хулоса, АКТ дарсларида ҳам иноовацион технологияларни қўллаш дарс 
самарадорлигини оширишга ҳамда тингловчилар ўртасида дўстона ижодий муҳитни ташкил 
этишга хизмат қилади.
МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАЪЛИМИНИ БОШҚАРИШДА 
МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ 
 
Сувонов О.О., Пўлотов А.М.
(Навоий вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
институти)
 
Мустақил Ўзбекистон тараққиётини белгилашнинг асосий омилларидан бири, бу 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида“ги қонун талаблари асосида 
мутахассис кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини доимий ошириб 
боришдан иборатдир. Юртбошимиз Ислом Каримов “Баркамол авлод – Ўзбекистон 
тараққиётининг пойдевори” асарида “Кадрлар тайёрлашнинг миллий моделида Ўзбек фани 
олдига қўйилган асосий вазифалардан бири бу юқори малакали мутахассис тайёрловчи ва 
улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини яратишни тақоза 
қилади ҳамда педагогик кадрларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш тизимини узлуксиз 
такомиллаштириш, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими учун олий малакали мутахассис 
кадрларни илғор педагогик технологиялар асосида тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўяди“ 
дея таъкидлайди. Бу ўринда таълим тизимида ислоҳатларнинг жадал суръатлар билан амалга 
оширилиши таълим соҳасининг барча турларидаги мутахассислар олдига янги-янги 
муаммоларни ечишни асосий вазифа қилиб қўйди ва натижада Мустақил Ўзбекистон учун 
жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласи 
тўлиғича амалга оширилмоқда. Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганидек таълимнинг янги 
модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келмоқда ва 
жамиятимизнинг потенциал кучларини руёбга чиқаришда жуда катта аҳамият касб этмоқда. 
Таълим 
тизими 
жараёнларини 
бошқарувида 
ахборот-коммуникация 
технологияларининг қўлланилиши давлат миқёсидаги сиёсий жараён бўлиб, бунинг 


48 
натижасида таълим тизимининг қўйидан бошлаб барча турларида, таълим-тарбия жараёнида 
қатнашувчи педагог-мутахассисларни ўз устларида тинимсиз ишлаган ҳолда билим-
кўникма, малакамаларини узлуксиз ошириб боришлари учун қулай шароит яратилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда таълим тизимининг барча турларида ишлаётган ҳар бир 
мутахассис мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши, 
унинг ҳуқуқий асослари таҳлили, ахборот коммуникацияси ва тармоқлари технологиялари
ахборот хавфсизлигига таҳдидлар ва уларни бартараф этиш усуллари, Интернет тизими ва 
ундан таълимда фойдаланиш усуллари, таълим бошқарувида электрон ҳукумат тизими, 
интерактив 
хизматлар, 
электрон 
тижорат, 
таълим 
муассасалари 
фаолиятини 
автоматлаштирувчи ахборот тизимлари, электрон рақамли имзо тизимларидан фойдаланиш 
асослари ва таълим муассасаларида бошқарувнинг ахборот тизимларини яратиш 
технологияларини яхши билиши ва ўзларининг фаолиятларида ахборот-коммуникация 
технологияларининг имкониятларидан тўла фойдалана олишлари шарт. 
Таълим тизимини бир бутун система сифатида тасаввур қилиш ва ундаги 
жараёнларни математик моделлаштириш, таълим соҳасини оптимал бошқарувида энг 
самарали усулларни яратиш учун ечим қабул қилишда зарурий шартлардан бири бўлиб, бу 
ўз навбатида ечимини кутаётган долзарб муаммолардан бўлиб ҳисобланади.
Математик моделлаштириш ва бошқарув назарияси асосида ахборот коммуникациия 
технологиялари негизида таълимнинг барча малака ошириш жараёни буғинларини узлуксиз 
ахборот билан таъминлашни йўлга қўйиш муаммоси, ечими кутилаётган амалий 
масалалардандир. Бошқарув иерархиясининг қуйидан юқоригача бўлган барча буғинларида 
вертикал ва горизонтал ахборот алмашинувини йўлга қўйилиши ва уни узлуксиз ишлашини 
таъминланиши бошқарув назариясининг системали ёндашув принципини қўллашни тақазо 
этади.
Тадқиқот объекти сифатида таълим тизимининг қуйи(умумий ўрта таълим 
мактаблари)дан бошлаб туман(шаҳар)лардаги халқ таълими муассасалари фаолиятини 
методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ва вилоятлар халқ таълими 
бошқармаларигача бўлган даражадаги таълимни бошқарув муассасалари қаралади. 
Шунингдек ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини бошқарув органи 
туман(шаҳар)лар кесимида ва бутун бир вилоят кесимида вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар 
таълими бошқармаларидан ташкил топган бошқарув муассасаларидан иборат.
Олиб борилаётган изланишнинг тадқиқот усуллари бошқарув назариясининг 
системали ёндашув принципи, функционал анализнинг тўпламлар назарияси элементлари ва 
алгебранинг матрицалар назарияси элементларидан иборатдир. Қаралаётган масаланинг 
амалий ахамияти малака ошириш таълими жараёнларини олдиндан режалаштириш билан 
бевосита боғлиқ бўлган оптимал бошқариш системасини яратиш ва уни таълим 
жараёнларида қўлланилиши билан бевосита боғлиқ бўлган анализ ва синтез масалаларини 
ечишга қаратилган.
Олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумий 
ўрта таълим мактабларнинг компьютер тармоқлари ҳамда улар асосида ечиладиган 
масалалари мажмуи асосан ахборотни ташкил қилиш, излаб топиш, замонавий ахборот 
технологиялари ёрдамида фанлардан билимларини чуқурлаштириш учун қўшимча 
маълумотларни тармоқлардан қидириш, электрон кутубхонадаги манбалардан фойдаланиш, 
масофавий таълим олиш, ҳисоботлар тайёрлаш ва узатиш, электрон ҳужжат алмашинувини 
ташкил қилиш, шунингдек талабалар ота-оналарининг фарзандларини ўзлаштириши ва 
давоматини доимий кузатиб боришдан иборат. 
Бошқарув назарияси миқдорий методаларининг яратилган алгоритмларини отимал 
бошқариш ва дастурий бошқариш соҳаларида кенг кўламда қўлланилиши туфайли, бу 
методларнинг ахборот технологиялари базасида бевосита қўлланилиши учун таълим 
тизмининг малака ошириш жарёнларида ҳам кенг имкониятлар яратилиб, амалиётда 
қўлланилишига талабнинг кундан-кунга ошиб бориши сезилмоқда.


49 
Умумтаълим ўрта мактаблари малака ошириш таълимини бошқарув жараёнида, 
тизимли ёндашув принципининг қўлланилиши, бу соҳанинг бутун бир, қуйидан то 
юқоригача бўлган бошқарув иерахияси барча буғинларида таълимни ҳудудий бошқарув 
органлари фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлайди. Тадқиқотда яратилган 
бошқарув тузилмаси, унинг барча қисм системалари ва уларнинг элементлари орасида 
горизонтал ва вертикал ахборот алмашинувининг йўлга қўйилиши ва узлуксиз 
таъминланиши малака ошириш таълимини режалаштириш ишларини амалга ошириш учун 
бошқарув қарорлари қабул қилишда катта имкониятлар яратиши шубҳасиздир. 
Киритилган ахборотлар матрицаси тушунчаси ва унинг таълимни ҳудудий бошқарув 
органларида шакллантирилиши учун таклиф этилаётган ва босқичма-босқич ҳисоблаш 
ишларини олиб борилишига мўлжалланган ҳисоблаш алгоритми, малака ошириш таълимини 
ўқув йилига режалаштирилган буюртмасини сифатли шакллантирилиши ҳамда уни 
бажарилишини доимий назорат қилиб туришни таъминлайди. Яратилган алгоритм қисқа бир 
босқич малака ошириш амалиётининг битта олинган фан доирасида қўлланилиши 
натижасида фан ўқитувчиларининг билим-малакаларида мавжуд бўлган бўшлиқни қисқа 
муддатда бир қисм тўлдиришга эришилди. Тадқиқотида таклиф этилаётган система очиқ 
система сифатида яратилаётган бўлиб, унинг таркибини, бошқарув тузилмасини ҳамда қисм 
системаларининг функционал вазифаларини янги элемент ва компоненталар билан доимий 
тўлдириб борилиши назарда тутилган.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling