002-секция Кармии doc
Чориев М.М., Менглиев Ш.А., Жўраева З.Қ., Холлиев Ф.Б
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
Чориев М.М., Менглиев Ш.А., Жўраева З.Қ., Холлиев Ф.Б.
(ТЕРДУ) Crocodile Physics 605 ўзининг яратган дастурларини ҳозирда уй шароитида ўқитувчи ва ўқувчилар бепул фойдаланишлари учун имконият яратди. Физика фанида Crocodile Physics 605 дастур муҳитидан фойдаланиш. Crocodile Physics 605 дастури физик жараёнларни моделлаштириш ва физиканинг механика, электр занжирлар, оптика ва тўлқин ҳодисалари бўлимларига оид тажрибалар яратиш ва кузатиш имкониятини берувчи дастурдир. Бу кучли дастур физик ҳодисаларни кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва турли мураккаблик даражасидаги жараёнларни моделлаштириш имкониятини беради. Ушбу дастур Crocodile Clips Ltd томонидан 1994 йилдан бери такомиллаштирилиб келинмоқда. Дастурдан масала ечишда, виртуал лаборатория ишларини ва намойиш тажрибаларини ташкиллаштиришда кенг фойдаланса бўлади. Дастур физиканинг барча бўлимлари билан ишлаш, жараёнларни чуқур ўрганиш имкониятини яратади. 1-виртуал тажриба. Мисол Пружинага осилган металл шарчанинг тебранма ҳаракатини кузатайлик. Бунинг учун берилган қийматлар қуйида келтирилган Бу ерда шарча массаси 1 кг, шарчанинг эластиклиги 0,9, метал шарчанинг радиуси 5 см. Бу ерда пружинанинг бошланғич узунлиги 0,9 метр, пружинанинг бикрлиги 10 N* m-1 . 106 Тажриба давомида кузатиладики, шарчага таъсир этувчи кучлар вақтнинг ҳар бир пайтида иккита кучнинг ўзаро қийматларидаги ўзгаришлар таъсирида рўй беради. Шарча пастга харакатланаётганда оғирлик кучининг таъсири камайиб, эластиклик кучининг таъсири ортиб боради, аксинча шарча юқорига ҳаракатланганда эластиклик кучининг таъсири камайиб оғирлик кучининг таъсири ортиб боради. Дастурнинг ўзига хос хусусиятлари: Физик ҳодисаларни намойиш этувчи оптимал дастур, қадамма-қадам ўргатувчи дарслар, физиканинг бўлимларига оид тайёр моделлар, физик жараёнларни компьютерда моделаштириш имконияти, мустақил моделлаштириш имкониятини берувчи содда интерфейс, Ер шароитида ўтказиш қийин бўлган тажрибаларни амалга ошириш ва кузатиш, дастурнинг кучли инструментарияси, тажрибада қатнашаётган физик катталикларнинг қийматини жуда яхши аниқлик билан ҳисоблаш имкониятини беради, физик ҳодисада қатнашаётган физик катталик билан бошқа физик катталиклар ўртасидаги графикли боғланишни ҳосил қилиш, яратилган моделларни сақлаш ва қоғозга чоп этиш мумкин. Бу дастурдан ўрта мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, лицей, коллеж талабалари ва олий таълим муассасаларининг талаба, профессор-ўқитувчилари «Электр», “Электротехника”, “Схемотехника”, “Электр занжирлар назарияси“ фанларида қўшимча педагогик дастурий восита сифатида кенг фойдаланишлари мумкин. Бу дастур, касби ким бўлишидан қатъи назар фойдаланувчини изланувчанликка, ижодий фикр юритишга, иш натижаларини таҳлил қилишга ўргатади. Дастур имкониятлари жуда кенг бўлиб, ундан амалий машғулотларда (яъни масалалар ечишда) айниқса, виртуал тажриба ишларини бажаришда кенг фойдаланиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling