+02+613 превентив тиббиёт асослари (адабиёт шархи)


Профилактик тиббиётнинг асосий кўрсаткичлари


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana19.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1606170
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
preventiv-tibbiyot-asoslari-adabiyot-sharhi

Профилактик тиббиётнинг асосий кўрсаткичлари 
* Генетик диагностика, оилавий тарихни ўрганиш ва субъектнинг 
психологик ҳамда жисмоний ҳолатини баҳолаш, хавф омилларини 
камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш асосида патологик 
ўзгаришлар хавфини индивидуал баҳолаш. 
* Текширилаётган органлар ва тизимларнинг ҳозирги ҳолатини 
акс эттирувчи маркер кўрсаткичларини мунтазам мониторинг қилиш.
* Саломатликни ҳолатининг кескин ёмонлашувига йўл 
қўймаслик имконини берадиган мақсадли, асосан номедикаментоз 
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 
• Генотипнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳаёт давомида 
кузатилмайдиган касалликларнинг ривожланиш хавфини баҳолаш 
имконини беради. Фенотипик маркер кўрсаткичларидаги ўзгариш-
ларнинг мунтазам индивидуал иммунобиокимёвий мониторинги 
касаллик шаклланиши бошланишини (айниқса, юқори хавф даражаси 
бўлган шахсларда) алоҳида кузатиш имконини беради.
* Превентив тиббиёт ҳар бир кишига соғлом ва тўлақонли ҳаёт 
давомийлигини сезиларли даражада ошириш имконини бериши 
мумкин, деган фикрни кенг аҳоли қатламига тарғиб қилишга 
қаратилган тарғибот-маърифий ишларни олиб бориш. 
• Превентив тиббиёт фаолиятини молиявий барқарорлигини 
таъминлаш.
Биомаркерлар ва инсон соғлиғидаги ўзгаришлар 
Клиник симптомлар касалликнинг биринчи белгилари эмас. 
Сурункали касалликнинг босқичма-босқич ривожланиши (юрак 
касаликлари, атеросклероз, саратон, диабет) йиллар давомида инсон 
соғлиғига жиддий таъсир қилмаслиги ва ташқи кўринишга баъзи 
ўзгаришларни намоён этмаслиги мумкин.
ГИГИЕНА 


Электронный научный журнал «Биология и интегративная медицина» №2 – март-апрель (49) 2021
38
Шу билан бирга, касалликлар ривожланишининг дастлабки 
босқичларида жароҳатланган органлар ҳужайралари томонидан 
экспрессияланувчи ва секрецияланувчичи молекуляр маҳсулотлар 
спектри ва маркерли аутоантителалар кўрсаткичлари ўзгаради. 
Холестерин, зичлиги паст липопротеидлар, зичлиги юқори липопро-
теидлар ҳамда C-реактив оқсил каби биомаркерлар таркибидаги 
прогрессив ўзгаришлар атеросклероз ва юрак-қон томир касаллик-
ларининг индивидуал хавфи ҳақида маълумот бериб бу кўрсат-
кичларни нормаллаштиришга қаратилган тадбирлар юрак қон-томир-
лар касалликлари ва юрак хуружлари хавфини бир неча марта 
камайтиришга олиб келади.
Қондаги глюкоза миқдорининг ортиши қандли диабет 
ривожланиш хавфини кўрсатади; ПСА даражасининг ортиши эса
простата бези касаллигининг сабабчиси ҳисобланади. Кўп биомаркер 
молекулаларининг таркибидаги доимий ўзгаришлар бошланғич хавф-
нинг кўрсаткичларидир ва кўп ҳолларда профилактика чораларини ўз 
вақтида кўриш касаллик келиб чиқишини олдини олишга имкон 
беради.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling