+02+613 превентив тиббиёт асослари (адабиёт шархи)
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
preventiv-tibbiyot-asoslari-adabiyot-sharhi
4П тиббиёти
ХХI асрда замонавий тиббиёт одамларга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу эса фаол бўлиш кераклигини, касалликларни даволабгина қолмай балки, уларни ривожланишининг асосий механизмларини олдини олиш ва бартараф этишга кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини англатади. Замонавий тадқиқотлар касаллик механизмларини чуқурроқ тушунишни таъминлайди, соғлиқни сақлаш ҳолатини ўз вақтида баҳолаш учун кенг миққиёсидаги диагностика имкониятларини очади. Превентив тиббиёт - ривожланаётган касалликларни эрта босқич-ларда аниқлаш, олдини олиш ва даволаш, касаллик белгилари пайдо бўлишидан анча олдин, уларнинг ривожланишини оптималлаштириш ва жиддий касалликларнинг келиб чиқишини олдини олишга мўлжалланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг янги модели 4П-тиббиёт деб аталади: Превентивлик - касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожла- нишининг олдини олиш; Предиактивлик - касалликларнинг ривожланиш имкониятларини прогноз қилиш, касалликларга мойилликни аниқлаш; ГИГИЕНА Электронный научный журнал «Биология и интегративная медицина» №2 – март-апрель (49) 2021 41 Персонилизациялик – хусусийлаштириш, ҳар бир беморга индивидуал ёндашув, беморга манзилли таъсир кўрсатиш. Партисипативлик - беморнинг мақсади ва иштироки. 4П-тиббиёт-касалликнинг олдини олиш ва соғлиғини сақлаш моделига ўтиш имконини беради. Превентив тиббиёт-бу касалликнинг олдини олиш ва саломат- ликни мустаҳкамлаш билан бирга, намоён бўлган касаллик сиптом- ларидан бошлаб, касалликнинг кечки босқичларигача бўлган жараён- ларни ўз ичига олади. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳар хил жисмоний ва руҳий ҳолатларни ўз ичига қамраб олади ва касалликлар эса турмуш тарзида, атроф-муҳит омилларига ва генетик мойилликка боғлиқлигини ўрганади. Бу аломатлар эса касалликнинг пайдо бўлишидан олдин бошланган ва одамларнинг касал бўлиб қолишига сабабчи бўлган динамик жараёнлар («саломатлик доимийлиги») ни назарда тутади. Касалликнинг олдини олиш, профилактик чора - тадбирлар бир неча даражаларга бўлинади асосийси, бирламчи, иккиламчи ва учламчи проактив ҳаракатларга бўлинади. Бирламчи профилактика - касаллик патогенларини бартараф этиш ёки унга қарши курашиш орқали касалланишни олдини олиш усуллари. Мисол тариқасида: эмлаш, танадаги витаминлар ва микроэлементларнинг мувозанатини сақлашга эътибор қаратиш, шунингдек ёмон одатлардан воз кечишдир. Иккиламчи профилактика - симптомлар пайдо бўлишидан олдин мавжуд бўлган касалликларни аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш. Масалан: гипертензия касаллигини даволаш (кўплаб юрак-қон томир касалликлари учун хавф омили), саратон касаллигига текширув (скрининг кўрув) ни ўтказиш. Учламчи профилактика - мавжуд касалликларни даволаш, натижаларни яхшилаш учун беморни реабилитация қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камай- ГИГИЕНА Электронный научный журнал «Биология и интегративная медицина» №2 – март-апрель (49) 2021 42 тириш. Масалан, керак бўлса, касалликнинг тарқалиши ёки ривож- ланишини тўхтатиш мақсадида жарроҳлик аралашувларидан фойда- ланиш мумкинлиги аҳамиятга олинади. Ҳар йили миллионлаб одамлар касалликларнинг олдини олиш мумкин бўлган оқибатлардан вафот этишади. Булар асосан ҳаёт тарзи билан боғлиқ бўлган сурункали касалликлар - юрак-қон томир касалликлари, сурункали ўпка касалликлари, диабет ва айрим юқумли касалликлар ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2011 йилда дунёда 55 миллион киши вафот этган, уларнинг учдан икки қисми саратон, диабет, сурункали юрак-қон томир ва ўпка касалликлари каби сурункали касалликлардан иборат. Бу кўрсаткичлар 2000 йилга қараганда ўлим сабаби 60% га ошганини кўрсатади. Превентив тиббиёт, айниқса, дунё бўйлаб ҳаёт тарзи билан боғлиқ бўлан турли хил сурункали касалликларнинг тарқалишини олдини олиш ва бутун касалликнинг ривожланишини камайтириш, шунингдек аҳолининг қаришини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳимдир. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling