0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet24/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

81-масала. Бошоғида донлари тиғиз жойлашган ва қилтаноқли буғдой ўсимликлари бошоғида донлари сийрак жойлашган ва қилтаноқсиз бошқа ўсимликлар билан чатиштирилганда, биринчи авлодда олинган дурагайларнинг ҳаммаси бошоғида донлари ўртача тиғизликда жойлашган ва қилтаноқсиз бошоқли бўлган. Иккинчи авлодда 58 та қилтаноқсиз ва донлари тиғиз жойлашган бошоқли; 125 та қилтаноқсиз ва донлари ўртача тиғизликда жойлашган бошоқли; 62 та қилтаноқсиз ва донлари сийрак жойлашган бошоқли; 18 та қилтаноқли ва донлари тиғиз жойлашган бошоқли; 40 та қилтаноқли ва донлари ўртача тиғизликда жойлашган бошоқли ҳамда 21 та қилтаноқли ва донлари сийрак жойлашган бошоқли ўсимликлар олинган. Ўрганилаётган белгилар қандай ирсийланади?


82-масала. Чекланмаган шохли ва оқ толали ғўза ўсимликлари чекланган шохли ва қўнғир толали ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг ҳаммаси чекланмаган шохли ва новвот ранг толали бўлган. Иккинчи авлодда олинган ўсимликларни қуйидаги фенотипик синфларга ажратиш мумкин:
533 та чекланмаган шохли, қўнғир толали;
1102 та чекланмаган шохли, новвот ранг толали;
548 та чекланмаган шохли, оқ толали;
178 та чекланган шохли, қўнғир толали;
370 та чекланган шохли, новвот ранг толали;
186 та чекланган шохли, оқ толали.
Олинган натижага асосланиб, ўрганилаётган белги бўйича чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг. Назарий хулосангизни статистик метод ёрдамида изоҳланг.


83-масала. Чекланмаган шохли ва барги панжасимон-бўлинмали ғўза ўсимликлари чекланган шохли, панжасимон кесик баргли ўсимлик билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг ҳаммаси чекланмаган шохли ва барги панжасимон-бўлакли бўлган. F2 да эса ўрганилаётган белгилар бўйича қуйидагича ажралиш кетган:
549 та чекланмаган шохли, панжасимон кесик баргли;
1088 та чекланмаган шохли, барги панжасимон-бўлакли;
552 та чекланмаган шохли, барги панжасимон-бўлинмали;
160 та чекланган шохли, панжасимон кесик баргли;
356 та чекланган шохли, барги панжасимон-бўлакли;
192 та чекланган шохли, барги панжасимон-бўлинмали.
Олинган натижаларга асосланиб, ўрганилаётган белгиларнинг ирсийланиш қонуниятларини тушунтириб беринг ҳамда назарий хулосангизни статистик метод ёрдамида исботланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling