0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet21/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

75-масала. Чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлардан бирида бир неча йиллар давомида шохсиз, қора сигирлар худди шундай шохсиз, қора буқалар билан чатиштириб келинган. Лекин, олинган бузоқлар бу белгилар бўйича хилма-хил бўлган. Уларнинг маълум қисми ота-онасига ўхшаш шохсиз, қора бўлган бўлса, қолганлари: шохсиз, қизил; шохли, қора ва шохли, қизил бўлган. Чатиштириш учун олинган сигир ва буқаларнинг генотипини аниқланг. Хўжаликда фақат шохсиз, қора бузоқлар олиш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?


76-масала. Одамларда кўзнинг жигарранг бўлиши кўк ранги устидан ва ўнг қўл билан ишлашга лаёқатлик(ўнақайлик) чап қўл билан ишлашга лаёқатлик (чапақайлик) устидан тўлиқ доминантлик қилади.
1) ота-онаси дигетерозиготали бўлган болалар кўз ранги ва қайси қўл билан ишлашга лаёқатлик бўйича қандай фенотипга эга бўлади?
2) отаси кўз ранги бўйича гетерозиготали ва чапақай, онаси эса кўк кўз, лекин иккинчи белги бўйича гетерозиготали бўлса, шу оилада туғилган болалар қандай фенотипга эга бўлади?
3) кўк кўз ва ўнақай йигит, жигарранг кўз ва ўнақай қизга уйланган. Бу оилада иккита бола туғилган бўлиб, улардан бири жигарранг кўз ва чапақай, иккинчиси эса кўк кўз ва ўнақай бўлган. Ота-она ва болаларнинг генотипини аниқланг.
4) кўк кўз ва ўнақай йигит, жигарранг кўз ва ўнақай қизга уйланган. Бу оилада иккита фарзанд туғилган бўлиб, улардан бири жигарранг кўзли ва чапақай, иккинчиси эса кўк кўз ва ўнақай бўлган. Йигит иккинчи марта бошқа аёл билан турмуш қурган бўлиб, бу аёлнинг кўзи жигарранг, ўзи ўнақай бўлган. Никоҳдан туғилган 9 та фарзанднинг ҳаммаси жигарранг кўзли ва ўнақай бўлган. Йигитнинг ва иккинчи аёлнинг генотипини аниқланг.


F2 даги ажралишнинг статистик характери.


Эркинлик даражаси ҳар хил бўлган ҳолатларда χ2 нинг қийматини кўрсатувчи Фишер жадвали


Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling