таълим-тарбия жараёни иштирокчилари - таълим олувчилар, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошка конуний вакиллари, педагог ходимлар ва уларнинг вакиллари;
таълим ташкилотлари аттестацияси - таълим ташкилотларининг фаолиятини бахолаш, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари хамда укув дастурларига мувофик кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатини аниклаш буйича давлат назоратининг асосий шакли.
модда. Таълим сохасидаги асосий принциплар
Таълим сохасидаги асосий принциплар куйидагилардан иборат: таълим устуворлигининг тан олиниши; таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги; таълим сохасида камситишларга йул куйилмаслиги; таълим олишга дойр тенг имкониятларнинг таъминланиши; таълим ва тарбияга миллий хамда умуминсоний кадриятларнинг сингдирилганлиги;
таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти; таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
ун бир йиллик таълимнинг хамда олти ёшдан етти ёшгача булган болаларни бир йил давомида умумий урта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги;
давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг хамма учун очиклиги;
укув дастурларини танлашга дойр ёндашувнинг ягоналиги ва табакалаштирилганлиги;
инсоннинг бутун хаёти давомида таълим олиши; жамиятда педагогларни ижтимоий химоя килишнинг кафолатланганлиги;
таълим тизимининг дунёвий хусусиятга эгалиги; билимлилик, кобилиятлилик ва истеъдоднинг рагбатлантирилиши; таълим тизимида давлат ва жамоат бошкарувининг уйгунлиги; таълим фаолияти сохасидаги очиклик ва шаффофлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |