1 – амалий машғулот ngn тармоғИ Ҳамда тату филиаллари ip тармоқлари ўртасида ўзаро алоқани ташкил қилиш жараёнини таҳлил қилиш
Download 74.14 Kb.
|
1 2
Bog'liqKAKT 1-amaliy mashg'ulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Топшириқ
- 1.3. Назарий қисм
1 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ NGN ТАРМОҒИ ҲАМДА ТАТУ ФИЛИАЛЛАРИ IP ТАРМОҚЛАРИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО АЛОҚАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ 1.1. Ишнинг мақсади Асосий бино ва унинг филиаллари ўртасидаги телекоммуникатция тармоқлари ҳамда ТАТУ ва унинг филиаллари мисолида IP тармоқлари бўйлаб маълумот узатиш асосларини ўрганиш. Филиаллар билан муносабатларни ўрнатишда қурилмалардан фойдаланиланиш имкониятларини таҳлил қилиш. 1.2. Топшириқ Назарий материалларни ўқиб ўрганиш, амалиётда асосий қурилмалар ўртасида алоқа ўрнатиш ҳамда алоқани узиш кўникмаларига эга бўлиш ва филиаллар ўртасида ўзаро муносабатни ҳосил қилиш жараёнини амалга ошириш босқичларини ўрганиш ва таҳлил қилиш. 1.3. Назарий қисм Huawei компанияси IMSваSoftswitch базасида NGN тармоқларини қуриш учун алоҳида таклифларни ишлаб чиққан. U-SYS NGN ечимида тармоқлари архитектураси тўртта сатҳни ўз ичига олади ("қуйи" сатҳ ядро коммутация ва кириш чегаравий сатҳга бўлинади). Кириш чегаравий сатҳида жумладан UMG8900 универсал медиашлюзи ишлатилади. У боғловчи линияни улаш учун, абонентни тармоққа чиқишини таъминлаш учун ҳамда мобил ва симли алоқали тармоқларнинг боғловчи пунктида боғловчи тармоқ элементидек ишлатилиши мумкин. Шлюзда TDM коммутация майдони ўрнатилган бўлиб, у орқали ички оқимни ўзгартириш ҳамда интеграллашган шлюз сигнализатция вазифасини бажариш имконияти қўллаб қувватланади. UMGда икки хил кўринишда тақдим этиш мумкин: полкада 8-48гача Е1 оқимини ҳамда 32-48 Е1 бўлган оқимни шаллантириш мумкин. Шунингдек, HONET UA5000 мультисервисли кириш тугунини таъкидлаб ўтиш керакки, у нинг ўзи алоҳида қарорларини қабул қилади. Бу қурилма барча турдаги кириш турини қўллаб қувватади (аналог абонент линияси, ISDN BRA/PRA, E1, TDM G.SHDSL, V.24/V.35, E&M, FXO/FXS). Тугун шунингдек Ethernet бўйлаб TDM маълумотларини учутишни таъминлайди ҳамда турли мултисервис хизматларидан фойдаланишни қўллаб қувватлайди масалан IPTV. HONET UA5000 қурилмасидан УфТТ кириш тармоқлари модули сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. IMS тармоқларига ўтиш учун дастурий таъминотни ўзгартиришни талаб қилади. U-SYS NGN архитектурасининг хизматларни бошқариш сатҳида SoftX3000 дастурий коммутаторидан фойдаланилади ҳамда ундан охирги терминал, транзит, шахарлараро, шлюз станция, интеллектуаль тармоқ хизматлари коммутация қилучи тугунидек фойдаланиш мумкин. Softswitchнинг бу тури барча турдаги сигнализация вазифаларини қўллайди. Аппарат платформаси очиқ интерфейсли архитектурага асосланган (OSTA); қўшимча полкаларни қўшиш орқали SoftX3000 сиғимини ошириш мумкин ва у махаллий тармоқ коммутатори орқали амалга оширилади. SoftX3000нинг тулиқ конфигурацияси 360 минг TDM боғловчи линиясини ёки 2 миллион фойдаланувчини қўллаб қувватлайди. ZTE ташкилотининг ишлаб чиқариши кузда тутилган янги авлод тармоғи асосан мобиль алоқа тармоқлари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилмоқда, шу билан бирга симли тармоқлар билан ишлаши ҳам кўзда тутилган. ZTE Mobile Softswitch тизимида BYPASS технологиясидан фойдаланилади ва у сигнал йўқолган пайтда узилмасдан ишлаш имконини беради. Шу билан бирга тизими ZXMSG 900 мультисервисли медиашлюзини олади ва у 336 минг тортли транзит шлюзидек, кириш шлюзидек, шлюз сигнализатциядек ёки медиясервердек ишлаш қобилиятига эга қурилмани ҳамда ZXMSG 900 кичик ҳажмли шлюзини, ZXSS10 SS1b бошқарув қурилмасини ўз ичига. ZTE ташкилотининг NGN тармоқларини қуриш бўйича ечимларилари дунёнинг бир қанча давлатларида қўлланилмоқда масалан Буюк Британия, Венгрия, Ҳиндистон, Колумбия ва бошқалар. ZTE шунингдек ZXA10 икки шинали TDM+IP асосида MSAN мультисервисли кириш тугунини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. У аналог абонент линияси, xPON, FE/ GE LAN ва бошқалари бўйлаб боғланиш имкониятини таъминлайди. ZTE IMS Total Solution бу "охиридан охиригача" ечимли архитектура ўз ичига ядро тармоғини, платформа хизматларини, OSS/BSS ва IMS терминалларини олади. Бу тармоқнинг асосий элементлари: ZXUN CSCF сеанс контроллери, қўнғироқларни бошқариш учун маъсул қурилма, фойдаланувчиларни аудентификация қилиш, QoSни таъминлаш ва бошқа вазифаларни бажаручилар; ZXUN SSS қўшимча хизматлари учун сервер (VoIP хизматлари учун бир қанча қўшимча функцияларни таъминлаш модули, сервер иловалари); ZXUN RSP тарифларини ва ресурсларини бошқариш платформаси (у QoSни ишлаши учун жавобгар), ресурсларга чиқиш имкониятини назорат қилиш ва бошқалар. Португалия ва Саудия Арабистонида ZTE ташкилоти ўзининг қурилмалари асосида IMS тармоқларини қурган. IT-NGN Cisco Systems ҳам ўз навбатида тўртинчи ва бешинчи синфларни кейинги авлод тармоқларини қуриш учун ишлаб чиқди: тўртинчи авлод ўз ичига Softswitch (ёки "протокол шлюзи") PGW 2200 олади, у SIP ва H.323 протоколлари бўйлаб IP тармоқларини каналлар коммутацияланадиган телефон тармоқлари билан боғлаш учун ишлатилади; Sun Microsystems компютер платформасида дастурий бошқарув медияшлюзи ишлайди. Бу қурилма MGW серияли медиашлюзни ҳамда AS53XX ва AS54XX серияли универсал медияшлюзини бошқаради. BTS 10200 Softswitch транзит коммутаторидек вазифани ҳам бажаради, махаллий телефон станцияси ҳамда қўшимча хизматлар платформасига чиқишни имкониятини таъминлайди. Cisco шунингдек IP NGN номи остида тармоқ архитектураларини ажойиб ечимлариги таклиф қилмоқда. Бу ечим мобил тармоқлари ва Интернетнинг транспорт инфраструктураси учун мўлжалланган қурилмалар тўпламини таклиф этади ва у CRS ядро маршрутизатори ва чегаравий ASR 9000 Ethernet маршрутизаторидан ташкил топган. NGN тармоқларига ўтиш жараёнида яна бир эволютция содир бўлди. УфТТларига алоқаси бўлмаган ҳолда, 2007 йилда янги тармоқнинг янги хизматларига ўтиш жараёнлари бошланган бўлса, 2009 йили ядро тармоғи ва оптик тармоқларнинг ўзгартириш жараёнлари тугатилди. Download 74.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling