1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ПЕР ЛИНГ (1776-1839 ЙИЛЛАР)


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ПЕР ЛИНГ (1776-1839 ЙИЛЛАР)
Швецияда ҳам жисмоний тарбияни йўлга қўйиш иши худди Даниядагидек 
ўхшаш эди. Фарқи шунда эдики, шведлар филантронинларнинг кўрсатмаларига эмас, 
балки ўзларининг ватандоши Пер Линг томонидан яратилган гимнастикага таяндилар. 
1813 йили Линг Стогольмда гимнастика институти (у хозир ҳам Қирол 
институти деб аталади) ташкил қилди, бу ерда ўз гимнастикасини ўқита бошлади. 
Линг гимнстиканинг тўрт турини ҳарбий гимнастикани, педагогика гимнастикасини, 
шифобахш гимнастикани ва эстетик гимнастикани ажратди, лекин ҳарбий гимнастика 
яратиш устида иш олиб борди. Хатто Швет педагогини гимнастикаси яратилган 
вақтда ҳам, Линг бу гимнастикани ҳарбий гимнастикага тайёрловчи қисм сифатида 
тан олди ва уни мактабларнинг кичик ва ўрта синфлардагина ўқитиш учун тавсия 
қилди. Швет шифобахш гимнастикаси педагогика гимнастикасини тўлдирар ва ўз 
принципи жиҳатидан ундан хеч бир фарқ қилмас эди, чунки педагогика 
гимнастикасининг ўзи гигиена характерига эга эди. Эстетика гимнастикаси эса ўша 
вақтларда Линг томонидан ишлаб чиқилмаган эди.
Педагогика гимнастикасини Пер Лингнинг ўғли Ялмер Линг (1820-1886 йиллар) 
бошчилигида уни ўқувчилари ишлаб чиқди ва такомиллаштирдилар. Педагогик 
гимнастикани деворчаси скамийкаси якка чўпда ва хакозаларда шунингдек чанғида, 
конкида, отда, қайиқда харакатли ўйинларда ва ўқувчиларнинг меҳнат харакатида 
кенгроқ фойдаландилар. Харакатли ўйинлар ва қўл меҳнати гимнастикани асбоб-
анжомларида зўриқишдан кейин шуғулланувчиларнинг чалғиши мақсадида 
ўтказиларди. Шу билан бирга Швет гимнастика дарси 12-18 қисмдан иборат бўлар 
эди. Дарснинг хар бир қисмида тананининг бирор қисмига таъсир қилиши ёки унидан 
олдинги зўр куч билан бажарилган машқлардан чалғитиш назарда тутиларди. 
Кейинчалик юкламани дарсларда “эгри” чизиқ деб аталадиган синиқ чизиқ шаклида 
тасавирлай бошладилар: бу чизиқ сўнги чоракка ошириш тенденциясига эга эди, 
сўнгра бошланғич нуқтага қадар кескин пасайиб кетар эди.
Дарс жараёнида, айниқса харакатлантирувчи харакатни бошланиши олдидан 
хозиргидек ўз ролини йўқотмаган, дастлабки холатлар қўллар, оёқлар ва гавда учун 
турли – туман бўлган. Уларнинг кўпчилик қисми фойдали бўлиб бизнинг 
кунларимизгача сақланиб қолган; масалан, “қўллар кўкракка кўйилсин”, “қўллар ёки 
баландлигида кўтарилсин”, “қўллар энсага қўйилсин”, “қўллар ён томонга узатилсин”, 
“оёқлар елка кенглигида қўйилсин”, “бир оёқ ён томонга қўйилсин” машқларнинг 
дастлабки холати. Швет гимнастикасининг машқлари жуда ҳақли равишда, 
машқларнинг тўғри бажарилиши кўпроқ дастлабки холатни тўғри танлашга боғлиқ, 
деб хисоблайдилар.
Кўпгина тиббиёт ходимлари ва педагогклар масаланинг мохиятини англамасдан, 
гимнастика муаллифларининг сўзига ишониб Швет гимнастикасини илмий жиҳатдан 
асосланган гимнастика, деб келдилар. П.Ф.Лесгафий биринчи бўлиб бу сиситемани 
кескин танқид қилиб,унда ҳеч қандай илмий асосининг йўқлигини исботлади. 
Гимнастика муаллифларининг анатомиядан келтирган айрим далиллари нотўғри 
бўлиб чиқди. Швед педагогика гимнастикаси эмас эди, чунки уни хеч қандай таълим 
тарбиявий асоси йўқ эди. Унинг методикасида маракзий нерв системаси эътиборга 
олинмас эди ва чидамлилик, эпчиллик, харакатларнинг чаққонлиги, шунингдек, 


49 
жасурлик, дадиллик, талабчанлик сингари энг муҳим фазилатлар тарбиялаш назарда 
тутилмас эди.
Францияда ревомоция йилларда тарбияни янги системасини лойихалари ташкил 
этилди. Ўсмирлар гуруҳлари ташкилий равишда ҳарбий машқлар ва гимнастика, 
ўйинлари билан шуғулланганлар Наполен даврида ёшлар командалари мактаб 
батальонларига айлантирилган бўлиб, хукумат томонидан қўллаб-қувватланар эди. 
Франция буржуазияси келиб чиқиши испаниялик Франциско Аморосни шахсий 
гимнастика мактабини очилишини қўллаб-қувватладилар. Фрнациско Аморос (1770-
1848 йиллар) ни хукумат томонидан томонидан инспектр-методист қилиб тайинланди. 
У Парижда харакатдаги ва хозирги вақтда спорт маркази деб аталадиган “Ҳарбий 
гимнатсика тартиб”. “Жисмоний, гимнастика ва аҳлоқий тарбия бўйича бошқаришни” 
хукуматга тасдиқлашга тақдим қилди.
Амороснинг “жисмоний, гимнастика ва аҳлоқий” тарбияга доир қўлланма номли 
китоби мукофотга тақдим этилган ва олий таълим совети томонидан Франциядаги 
барча мактабларнинг кутубхоналари учун тавсия қиланган эди.
Элементар жисмоний машқлар, Амороснинг фикрича, “ўқишни ўрганиш 
вақтида харфлар қандай роль ўйнаса, гимнастикада ҳам худди шундай рол ўйнайди”. 
Бу машқлар одамнинг барча қобилиятларини ўстириш учун зарур бўлган асосларни 
яратиши лозим Аморос кўкрак қафасининг тараққий эттишига алоҳида аҳамият
берди. “Ўз мускулларини чиниқтириб, ўпкасини тараққий эттирмаган киши”, - деб 
ёзган эди. У,- мутлоқо чидамли ҳисобланмайди, балки бир текисда узоқ вақт ва чуқур 
нафас олиш қобилиятини ўстирган киши чидамли ҳисобланади.
Аморос жисмоний тарбия воситалари бўйича гимнастикани граждан 
гимнастикасига, ҳарбий гимнастикага, даволаш гимнастикасига ва саҳна (артистлар) 
гимнастикасига ажратди. Методик кўрсатмалар эса гимнастиканинг барча турларида 
ўзгармаслигича қолаверар эди.
Аморос жисмоний тарбия педагогларнинг ташаббус ва ижодини чеклаб 
қўймади. У ўша вақтларда маълум бўлган энг қимматли жисмоний машқларни ўн беш 
гуруҳга ажратди. Ҳар бир педагог унинг ўқувчиларига тўғри келадиган машқларини 
танлаб олиши мумкин эди. Педагог ўз ўқувчиларининг уларнинг ўрганиши қийин 
бўлган машқлар билан шуғуллантиришга ва уларда кам ривожланган сифатларни 
мукаммаллаштиришга ёрдам берадиган машқ машғулотини рағбатлантиришга йўл 
кўрсатиши лозим эди. У ҳар бир машғулотнинг қизиқарли ўтиши тўғрисида ғамғўрлик 
қилиши керак эди. Бу қисман ҳар бир машқни эгаллаш техникасининг мусобақа 
методи йўли билан эришилар эди. Табиий-амалий гимнастика жисомний тарбия 
тараққиёти системасини яратишида жиддий уриниш бўлди. Бу гимнастика халқ 
таълими илғор лойиҳаларини ҳам эсидан чиқармаган француз буржуазиясининг 
камроқ қисми манфаатларига мувофиқ келар эди. Бироқ буржуазиянинг бу қисми ҳеч 
қандай таъсирга эга эмас эди ва Аморос режаларининг амалга оширилишига ёрдам 
бера олмас эди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling