1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ЯНГИ ЗАМОННИНГ ИККИНЧИ ДАВРИДА ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРИДА


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ЯНГИ ЗАМОННИНГ ИККИНЧИ ДАВРИДА ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРИДА
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ. 
1871 йилдаги Париж коммунаси янги замоннинг иккинчи даврини бошлаб 
берди. 
Париж 
коммунасидан 
кейин 
илғор 
капиталистик 
мамлакатлар 
пролетариатининг сиёсий хокимят учун курашга тайёр эканлиги маълум бўлди. 
Эндиликда капиталистик тузуми ишлаб чиқариш кучлари ва жамият маданий 


50 
ҳаётининг тараққий этишига тўсқинлик қила бошлади. “Озод” деб аталмиш 
капитализми ўсиб, аста-секин, имперализмга айлана бошлади. 
Кўпгина мамлакатларда капиталистик индустрлаштириш жараёни юз берди. 
Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг катта териториялари йирик капиталистик 
давлатлари ўртасида тақсимланди. Кенг халқ оммасининг қашшоқланиши кучайди. 
Ишчилар синфи сон жиҳатидан ўсиб борди.
Бу даврда кўпчилик капиталистик мамлакатларда ишчилар харакати кенг қулоч 
ёя бошлади. Шу билан бирга ишчилар спорт ташкилотларининг тараққий этиши учун 
ҳам қулай шароитлар вужудга келди. XIX аср охири ва ХХ аср бошларида капитализм 
ўз тараққиётининг импералистик босқичига ўзил кесил ўтди.
Буржуазия жаҳоннинг турли мамлакатларида айниқса Европада буржуа 
миллатчилиги руҳида тарбиялайдиган ярим ҳарбий-ярим спорт ташкилотларини 
вужудга келтиришга кириша бошлади. Масалан, ХХ бошларидаёқ дастлабки 
Англияда, кўп ўтмай бошқа мамлакатларда бойскаутлар (разведкачи болалар) 
отрядлари пайдо бўлди. Францияда йигитлар батальонлари тузилди. Россия эса 
“эрман” отрядлар майдонга келди.
Чех ёшларини барлаштиришнинг асосий шакли 1862 йилда ташкил топган 
“Соқол” гимнастика жамияти бўлиб қолди. Жамият ташкилотларининг сони жадал 
ўсиб борди.
“Соқол” гимнастиканинг муаллифи, гимнастика машқларининг асосий 
техникалари ва методларини ишлаб чиққан философия ва эстетика профессори 
Мирослов Тирш (1832-1884 йиллар) 
1871 йилга келиб,Чехияда аллақачон 130 “Сокол” жамияти бор эди ва худди шу 
ном билан махсус журнал чиқарилар эди. Жамиятда чех буржуазияси жисмоний 
тарбиясининг миллий системаси таркиб топиб, “Сокол” гимнастикаси деб атала 
бошлади. Бу гимнастика айрим жиҳатлари билан немис гимнастикасини эслатар эди, 
чунки унинг асосий воситалари гимнастика асбоб-анжомларини қўлланиши билан 
боғлиқ бўлган машқлардан иборат эди. Худди немис гимнастикаси сингари бунда ҳам 
машқларнинг киши организмига бўлган таъсирига эмас, балки харакатлар шаклига 
асосий эътибор берилар эди. “Соқол” гимнастикасининг муаллифлари ўз 
ўқувчиларини бир хил машқларнинг ўзини ўн марталаб бажаришга мажбур 
қилмасдан, гимнастика машқларнинг мураккаб ва чиройли комбинацияларни ишлаб 
чиқдилар. Хозирги спорт гимнастикаси ҳам худди ана шу “Соқол” гимнастикасидан 
ўсиб чиққан. Чеҳлар харакатларнинг, қайта сафга туришларнинг ва хатто 
кийимларнинг гўзаллигига ғоят катта аҳамият берар эдилар. Ҳар қандай нотўғри 
харакат бекор қилинарди. Гавда ва оёқларнинг нозик, аниқ ва ташқи кўринишидан 
гўзал холатларигина амалда қўлланалар эди. Гимнастиканинг жуда ҳам чиройли 
қилиш учун ҳар хил буюмлардан: таёқлар, шарфлар, қадимий қурол турлари 
(найзалар, қалқонлар, гурзилар) ва хакозалардан фойдаланар эди. 
Турник, параллель бруслар, қонода бажариладиган машқлар, шунингдек эркин 
машқлар ва музикага жўр бўлиб, буюмлар ёрдамида бажариладиган, машқлар, 
акработика машқлари айниқса ўйлаб ишлаб чиқилган эди. Барча машқлар тўрт 
гуруҳга бўлинар эди: 1) асбоб-анжомсиз бажариладиган машқлар ва ҳакозалар; 2) 
асбоб-анжомлар билан бажариладиган машқлар яъни буюмлар ёрдамида 
бажариладиган машқлар; 3) Гурух бўлиб бажариладиган машиклар пирамидалар 
ўсишлар ва хакозолар; 4) Ҳарбий машклар, киличбозлик. курашиш. Муштлашишда 
кўлланиладиган машклар.


51 
Дарсда машқлар соф ташки хусусиятларга қараб вақтлар бўйича тақсимланар 
эди аввал тартибли машқлар яъни сафланиш машқлари, сўнгра эса эркин машқлар, 
ундан кейин асбоб-анжомларда бажарилар эди. Асбоб-анжомларда бажариладиган 
машқларни ўрганиш вақтида шуғулланувчи ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, кейин бир 
– бири билан ўрин алмаштирар эди. Ниҳоят, гуруҳ бўлиб бажариладиган машқлар 
ўргатилар эди. Кийимларнинг бир хилда бўлиши ва машқларнинг турли хилда 
кўриниш машғулот кўринишини анча кўркам ва чиройли қилар эди. 
Спорт ва спорт ўйинларининг янги буржуа идеалоги, инглиз файласуфи ва 
педагоги Спенсер (1820-1903 йиллар) эди. Спенсер педагогикада инсон ўз-ўзини 
ҳимоя қилиш истагини тараққий эттириш, ўзининг минини қарор топтириш ва ўз 
уруғини ҳимоя қилиш зарурлигини биринчи ривожга сурди. Спенсернинг фикрича, 
жисмоний тарбия буржуазия болалари учун бошқа кишилар билан рақобатлашиш, 
курашиш малакасини ҳосил қилишга имкон бериши мкерак эди. Болаларни 
келажакдаги кураш учун аҳлоқий жиҳатидагина эмас, жиҳатдан ҳам тайёрлаш керак, 
деб ёзган эди у, чунки урушдагина эмас, балки турмушда ҳам яхши жисмоний 
тайёргарлик натижасидаги муваффақиятга эриши мумкин эмиш. Меҳнаткашларнинг 
болалари учун эса у болаларнинг капиталистик корхоналарда яхши ишлаши учун 
ёрдам берадиган жисмоний тарбияни тавсия этди. Спенсер кўпроқ спорт ва ўйинлар 
билан шуғуланишни тавсия қилади. Гимнастиканинг у бундай холда фойдаси йўқ деб 
ҳисоблайди. 
Немис файласуф – хаёлпараст реакционери Фридрих Ницше (1844-1900 йиллар) 
меҳнаткашларга қарши ва душманлик қилиш жисмоний кучни мадх қилиш ва куч 
қўллаш нуқтаи назардан қарайди. У ҳар хил йўллар билан халқ оммасини 
эксплуатация қилишини ва ҳарбий босқинчиликда айбсизлигини оқларди. Фридрих 
Ницше “одамнинг қўлидан келмайдиган”, юқори табақаларидан тарбиялаш, ирқни 
устунлиги назариясини илгари сурди. У армияни тоза асл арийлардан (немислардан) 
гимнастика машқлар, аёлларни жисмоний ривожланиши мақсадга мувофиқ бўлган, 
соғлом ота-оналарни сунъий танлаб олиш ёрдамида тузишни таклиф қилади.
Г.Спенсер ва Ф.Ницшени фалсафий ва педагогик ғоялари ва капитализм бошқа 
вакиллари, кўпроқ буржуазия спорт-гимнастика харакатини фаолияти йўналишини ва 
мазмунини аниқлаб беради.
XIX асрнинг 70 йилларигача вужудга келган гимнастика системаси билан 
таққослаганда кўпроқ француз гимнастикасини тобора ўсиб бориши тараққий 
парварлари Жорж Демени (185-1917 йиллар) ва Жорж Эбералиар (1875- 1957 йиллар) 
билан боғлиқдир. Ж.Эбер ўзини жисмоний тарбиясини “тиббий методи” 
қўлланмасида “ёввойи одамларни” замонавий одамлардан устунлигини, гўёки уларда 
тиббий харакатни бой хазинаси борлигини асослаб берди. Шу билан бирга Эбер 
“Кучлар кодекси”ни таклиф қилади, унда асосий тиббий харакатини саккизта 
гуруҳига таянган: югуриш, сакраш, улоқтириш, отиш, сузиш, оғирликни кўтариш, 
химоя ва хужум, Эберни гимнастикадаги тиббий харакатни ҳарбий-амалий машқлари 
кенг фойдаланилган, у эса аскарларни тайёрлашда жисмоний тарбияни тиббий 
методларини ўқув юришиларида, армия ва флотдан тарқалди. Эбер шунингдек 
жисмоний машқларни турлари бўйича қатнашганларни баҳолашни етти балли 
шаклини ўрнатди. У спорт иқтисослигига қарши чиқди ва чақириқ қачон ёшларни 
жисмоний тайёргарлигини аниқланиши учун комплекс мусобақа ўтказишни таклиф 
қилди. Эберни жисмоний тарбияни тиббиёт методи ёшларни ҳарбий – амалий 
тайёргарлигини талабларига мос келади. Эбер аскарларни, кучли ва эпчил эгилувчан 
ва чидамли, тез ва тежамкорлик билан харакат қилишга қодир, милтлиқ, қилич, 


52 
тўпончани дадил тута оладиган қилиб тарбиялашга харакат қилди. Бироқ, илмий 
асосга мос келмаслиги туфайли Эберни жисмоний тарбияни тиббий методи жисмоний 
тарбия воситасини соғломлаштиришга йўналтирилгангига қарши чиқади, айниқса 
инсон организмини ўсиш даврида. 
Жорж Демени 1880 йили ўспиринлар ва қизлар учун мақсадга мувофиқ 
гимнастика клуб ташкил қилди. Ўспиринлар учун Демени мақсадга мувофиқ 
гимнастикасини мақсади. Эберни “Кучлар кодекси” ва жисмоний тарбияни тиббий 
методларини мақсади ва меъёрий кўрсатмаларидан ҳеч қандай фарқи йўқ эди. Бироқ 
шу билан бирга Деменининг гимнастикаси соғломлаштириш вазифасини хал этарди 
ва спорт машқларини ҳар бир турида кўпроқ хили бўларди. Дарсга кизлар учун жуфт 
– жуфт, гуруҳ бўлиб рақс қадамлари ва булавалар, металлар билан бажариладиган 
машқлар кўринилган. Бир қатор европа давлатларида жисмоний машқлар 
машғулотини ўтказиш методикасини ўрганиб, Дмени шундай хулосага келдики 
жисмоний тарбия ва спортни ҳаддан ташқари сунний воситаларидан воз кечди, 
айниқса шведлар методи бўйича ўзини клубидаги амалий фаолиятдан кейин, Демени 
биринчи жаҳон уруш йилларида ўз системаси устида ишлашни тугатди. Демени 
гимнатсика машқлар мукаммалигининг қуйидаги белгиларини кўрсатиб ўтди.
1. Машқлар турғун эмас, балки серхаракат бўлиши керак.
Машқларнинг асосий белгиси- ҳолат эмас, харакатдир. Харакат тезлиги массага 
тескари пропарционал, яъни қўллар харакати бир мунча тезроқ , оёқларни секинроқ
бўлиши лозим. Гавда харакати янада секинлик билан бажарилиши керак. 
2. Харакатларнинг тугалланган тебраниш кенглиги машқларнинг бажарилишида 
зарур шартидир. Харакатлар тугалланмасдан туриб сунъий равишда тўхтатилмаслиги 
керак. Агар мускулларнинг бир гуруҳи тўлиқ қисқаргунча таранлашса, унга қарама-
қарши мускуллар тўлиқ узайтирилган бўлиши лозим. 
3. Харакатлар шакли жиҳатидан силлиқ бўлиши аммо эски гимнастика 
системаларида қабул қилинганидек ўткир бурчаклар ва тўғри чизиқ кўринишда 
бўлмаслиги керак. Харакатлар йўналиши турли-туман бўлгани маъқул. 
4. Машқлар бажарилаётган пайтда иштирок этмаётган мускуллар бўшашган 
бўлиши керак. Бу чарчашлик даражасини камайтиради ва ортиқча харакатлар 
қилмасликка ўргатади.
Харакатларни ўрганишни оддийлардан бошлаш зарур. Дастлабки гавданинг 
айрим қисмлари учун бир – бирига боғлиқ бўлмаган машқлар алоҳида – алоҳида 
бажарилади. (қўл панжаси, билан, болдар, оёқ, гавда) сўнгра гавда айрим қисмлари: 
харакатини биргаликда бажарилиши керак (икки қўл; қўллар ва гавда; қўл ва оёқлар) 
ва ниҳоят, уларни гавда ўзгаришилари билан бирга, яъни юриш, югуриш ва сакраш 
холатида (масалан, қўлларни айлантириб югуриш ва шу кабилар) бажариш лозим. 
Шунга оид гимнастика машқлари спорт машқлари олдида тайёргарлик ролини 
бажаради. Спорт машқларида гимнатсиканинг ортиқча харакатлар қилмаслиги 
принципи қўлланиши керак. Деменнинг спорт машқлари ҳам ўз моҳияти билан 
гимнастика машқлари. Аммо умр мураккаброқ машқлар эди. Агар ёш йигит 
тайёрловчи гимнастика машқлари воситасида аста-секин мураккаблашиб борувчи 
харакатларни ўрганиб оладиган бўлса унда спорт машқларида бу харакатларни 
мураккаб фаолият жараёнларидаёқ бажарадиган бўлади, - деган эди. П.Ф.Лесгеафт. 
Демени спорт машқларини етти хилга бўлган эди. Булар югуриш; югуриш, 
сакраш, тирмашиш, оғирлик кўтариш ва курашиш, ирғитиш ёки улоқтириш, 
ҳимоялаш ва ҳамла қилиш. Бу турдаги ҳар бир машқ тури кўринишга эга эди (маслан 
турган жойда сакраш, олдиндан орқага ёки томойларга силжитиб сакраш, югуриб 


53 
келиб сакраш). Бинобарин, Демени спорт машқлари учун гимнастика методини 
қўлланиб, спортни гимнастика сингдириб юборган эди. Бунда спортнинг характерли 
хусусиятлари ва унинг ижобий тамонлари йўқолиб кетган эди.
Демени машғулотлар ўтказиш учун ўзи ишлаб чиққан дарсларни шартли 
тасвирини таклиф этади. Бу шартли тасвир етти қисмдан иборат бўлади. Ҳар бир 
қисмда машқларни бажаришдан кўзда тутилган мақсад ва унга эришиш учун бир неча 
восита таклиф қилинар эди. Демени системаси буржуа гимнастика системасига хос 
вазифаларни хал қилиш имконини берар эди. Гарча ўша вақтда Демен гимнастикаси 
илмий жиҳатидан асосланган тизимларидан бир бўлсада, бироқ амалда кам 
қўлланилади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling