1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Халк кушинларининг харбий жисмоний тайёргарлиги


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

Халк кушинларининг харбий жисмоний тайёргарлиги.
Жалолиддин Мангуберди. 
 
Тўлиқ исми Жалолиддин ибн Аловуддин Мухаммад (1198-1231 йилларда)
Хоразм шохлар давлатининг сунги хукумдори (1220-1231 й.) мохир саркарда 
Жамолиддин хожи (ма-к) бўлгани учун Мангуберди номи билан аталган. 
Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи билан машхур бўлиб 
кетган. 
Жалолиддин Мангуберди отасининг харбий юришларида иштирок этиб, ўзининг 
жасур жангчи, иқтидорли саркардалик қобилятларини намойиш этган. 
Жалолиддин қорачадан келган, ўрта бўйли, турк лафзли одам эди. Форс тилини 
хам яхши биларди. Унинг ботирлигига келганда шуни айтиш керакки, қадди-қомати 
келишган кучли, бақувват, забардаст, султон арслонлар орасидаги энг кучли шер эди. 
Бир сўзли, кек сакламайдиган, очиқ қўнгил тўғри одам эди. У жиддий шахс эди, хеч 
қачон кулмасди. Жуда нари борса жилмайиб қўярди. У адолатсизликларни ёмон 
кўрарди. Жалолиддин ўта қатъиятли, нихоятда иродали, мураккаб вазиятларда, 
такдирнинг қалтис синовларида ўзини йўқотиб қўймайдиган фавқулотда мард ва 
ботир саркарда эди.
Жалолиддин Мангуберди – ўзбек халқи тарихидаги улуғ шахслардан биридир. 
Мўғул босқинчиларига Қарши кўрсатган бемисл жасорати ва муросасиз кураши 
туфайли у буюк ватанпарвар ва миллий қахрамон сифатида бутун Шарқда донг 
таратди. Жамолиддиннинг хаёти нихоятда қийин ва мураккаб шароитда кечди, 
мўғулларнинг тўхтовсиз хужумлари, тазйиқи ва тахликаси остида бўлишига қарамай 
отаси султон Аловуддин Мухаммад томонидан бой берилган, барбод бўлган 
Хоразмшохлар империясини мамлакатнинг жанубий-ғарбий қисмида янгидан барпо 
этади ва ватан мустакиллигини саклаб қолиш учун ун бир йил мобайнида 
боскинчиларга қарши матонат билан курашда, акл бовар қилмас қахрамонликлар 
кўрсатди.
Чингизхон буйида турган Жалолиддинга етиб олади ва унинг қўшинларини ураб 
олади. Шу пайтда Жалолиддин дарё ёқасида турган онаси ва харамидаги хотин-
қизларни мўғуллар қўлига тушмасликлари учун дарёга ташлаттирди. Улар дарёга ғарк 
бўлдилар. Жалолиддин мўғуллар халқини тобора сикиб келаётган ва кутулиш чораси 
қолмаган бир лахзада оти билан дарёга тик ташлаб нариги сохилга сузиб ўтди. Жони 
омон колган Хоразмликлар хам унга эргашдилар.


65 
Жалолиддинни жасорати ва қахрамонлигига қойил қолган Чингизхон ўз 
хайратини яширишда ожиз қолди ва “Бир отанинг ана шундай ўғли булиши лозим” 
деди.
Жалолиддин вақтида армияни ташкил этган унсурларга қатор ўзгартиришлар 
киритилган: 
Туркийларда қадимдан мавжуд анъанага кўра қўшин унг ва сул қанотларга 
ажратилган. Хоразмшохлар даврида қўшинга оид бошқарув ишлари билан буюк 
девоннинг бўлими – девони арз шуғулланган. Давлат хазинасидан олинган маблағлар 
ва уларнинг сарф тўғрисидаги барча ёзувлар шу девонда сақланган. Хоразмшохлар 
замонида хам иқто тизими бор эди. Қўшинда хизмат килган харбийларнинг хаммаси 
маълум қийматдаги иқтоларга эга бўлишган. Хусусан катта, кичик саркардалар, 
қўмондонлар ва харбий вомитларнинг бор эди. Катта иқтолар хукумдорларнинг 
мархаматига мувофик камайиши ёки яна йириклашиши мумкин эди. Кичик иктолар 
бўлса ўзгармаган. Улар ота мерос эди. Икто эгалари чақирилган захоти ўз амирлари 
қаноти остига тўпланишар ва юриш тугагач, яна ўз юртларига қайтиб кетишарди. 
Хоразмшохлар янги бир улкани забт этгач у ердаги ерлар дархол иктоларга бўлиниб, 
мансабдорлар ўртасида тақсимланар ва девони арз дафтарига қайд қилинар эди.
Икто сохибларидан ташкил топган улкан бир суворий кувватлар Хоразмшох 
мамлакатининг турли томонларига ерлашганди. Улар вилоят аскарларини ташкил 
этарди.
Бундан ташкари хукумдорнинг гвардияси хам мавжуд эди.
Султон Жалолиддин, шубхасиз армиясининг бош қўмондони эди. У тинчлик 
даврида хам, юриш вақтида хам ўз армиясини ташкил этган икки буюк кисмга: 
гвардияси ва вилоят аскарларига қўмондонлик киларди.
Вазир бўлса Озарбойжон ва Арронда жойлашган Хоразмшох қўшинларига 
қўмондонлик қилар ва фахш этиш билан шуғулланар эди.
Жалолиддин доимо қўшин бошида бўлди. Султон гохо у ёки бу амирни бирон-
бир минтақани фатх қилиш учун сафарбар қилсада, кўп ўтмай орқасидан етиб олиб, 
қўмондонликни ўз қўлига оларди. 
Харбий кенгаш бош қўмондон сифатида султоннинг ўзи бошқарадиган бу 
мажлисда жангга кирадиган хонлар, амирлар, иштирок қилар эдилар. Мажлисда 
жангда қўлланиладиган тактика тўғрисида бир қарорга келинарди. Сўнги хукум 
султонга оид бўлгани учун харбий кенгаш қарорлари тавсия характерига эга бўларди. 
Масалан: гуртилар билан бўладиган бир жангдан олдин Жалолиддин вазири ва 
қўмондонлари иштирокида харбий кенгаш ўтказди. Вазир душман қўшинлари сони 
жихатидан устун бўлгани учун жанг вақтини кейинга суришни таклиф килди. Бу 
таклифдан жахли чиққан султон вазирнинг бошига урди ва жанг қилиш қарорини 
эълон этди. Бошка томондан, Жалолиддин жангни қайси куни бошлаш тўғрисида 
мунажжимларнинг маълумотларига суянган. 
Жанг шакллари. Жанг шакллари майдон жангчи, қуршовга олиш ва муқобил 
тўқнашув тарзида уч хил бўлган, муқобил тўқнашув кичикроқ микёсдаги майдон 
жангчидир.
Жалолиддин майдон ва муқобил жангларда ўз қўшинини анъанавий бир шаклда, 
яъни ўнг марказ ва сўл қаноти сафланган. Марказга унинг ўзи қўмондонлик қилган. 
Марказ одатда гвардия қўшинларидан иборат эди. Ўнг ва сўл қанотларга хон. малик, 
амирлар қўмондонлик қилишарди. Ўнг ва сўл қанотлар хар холда вилоят 
қўшинларидан ташкил топар эди. 


66 
Аксарият холларда марказда суворийлар, ўнг қанотдан камончилар, сўл қанот 
пиёдалардан ташкил топган. Жанг вақтида султон атрофидаги хос гуломон билан
олдинги сафда уришарди.
Бир-бири билан суяк душмани бўлган Хоразмликлар ва мўғуллар бир-бирининг 
жанг тарзини қабул қилмаганлар. Хоразмшох қўшинлари классик тартиб ва тактика 
асосида жанг қилган. Мўғуллар бўлса қисмларини ўзларининг махсус жанг услубида 
икки қатор тузчил холда урушганлар. 
Жалолиддин майдон жангларида хам, муқобил жангларда хам пистирма қўйиш 
усулларидан фойдаланган.
Жалолиддин жангнинг боскич шаклини кўпроқ Хиндистонда қўллаган. Бунда 
хар холда аскарларнинг сони кам бўлганлиги ўз ролини ўйнаган бўлса керак.
У қамал пайтлари манжамик девор тешар қуроллар ва нефт мойи ишлатган. 
Қамал узоқ давом этгудек бўлса, султон ўз қўшинларини қаъла атрофига доира 
шаклида жойлаштирар, шахар атрофида уйлар қурдирарди. 
Султон душманларини алдаш учун хийла хам ишлатган. Масалан: у мўғуллар 
байроғига ўхшаш оқ санжок билан Исфа хондан Ройга кетгани маълум.
Шунинг учун хам Жалолиддин Мангубердини “1000 аскар” жанговор 
санъатининг устаси сифатида тилга олиш мумкин. Чунки, у кам сонли навкари билан 
неча мўғул истилочиларини дам-бадам хавотирга солиб турган. Бизнингча, нафакат 
Мангуберди, балки унинг навкарлари хам “1000 аскар” санъатини мукаммал 
эгаллаган бўлсалар ажаб эмас. Чунки, жисмоний жихатдан етарли тайёргарлик кўрган 
мўғуллар хам уларнинг номини эшитганда зир-зир титрашган.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling