1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Амир Темур (1336.9.04-1405.18.02)


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

Амир Темур (1336.9.04-1405.18.02) 
Тўлиқ исми Амир Темур ибн Тарагай ибн Амир Баркул. Амир Темур 1336 йилнинг 
9-апрелида уша пайтларда Кеш (Шахрисабз)га қарашли Хожа илғор (бу халқлар хозир 
Яккабоғ туманига қарайди) қишлоғида таваллуд топган. Отаси Амир Тарағай ўзига 
тўқ, бадавлат киши эди. (1405.18.02 Ўтрор шахри Самарқанда дафн этилган.) 
Амир Темур – ўрта асрнинг йирик давлат арбоби кураги ерга тегмаган, буюк 
саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, қонуншунос, талантли меъмор, 
нотик, рухшунос, илм-фан ва маданият хомийси, шу билан бирга эл юртни севган ва 
уни машхури жахон қилган инсон. 
Амир Темурнинг ёшлиги Кешда кечди. Етти ёшга тўлгач отаси уни ўқишга 
берди. У ёшлик чоғлариданоқ махсус мураббийлар назорати остида, чавандозлик, 
овчилик, камондан нишонга ўқ узиш, бошка турли машқ ва харбий ўйинлар билан 
машғул бўлган. Шу аснода Амир Темур тулпорлар саралаб ажрата оладиган мохир 
чавандоз ва довюрак баходир бўлиб вояга етган. У табиатан оғир, босиқ теран фикрли 
ва идрокли хамда нихоятда зийрак, кишилардаги кобилият фазилат айниқса, 
самимиятни тезда фахмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринли 
чоғларидаёк атрофига тенгқурлари орасидан садоқатли дўстларини жалб қила олган.
Унинг атрофига болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари тўпланишиб, биргаликда 
машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, аста-секин навкар бўлишиб ва харбий 
гурухга бирлашиб, харбий бўлинма сифатида шакллана борган. Кейинчалик улар 
Амир Темур қўшинида лашкарбошилик даражасигача кўтарилганлар. 
Амир Темур ўзининг илк харбий фаолиятини қўл остидаги навкарлари билан 
айрим вилоят амирларига хизмат қилишдан бошлаган; уларнинг ўзаро курашларида 
қатнашиб жасорат кўрсатган, жангларда чиниққанлар, харбий махоратини оширган. 
Донғи бутун Қашқадарё вохасига ёйилган. Амир Темурнинг ақлу заковати, шижоати 


67 
ва шухрати уни Моварауннахрнинг нуфузли амирларидан амир Хизр Ясавурий ва 
амир Қозоғий билан яқинлаштирди. 
Сохибқирон Амир Темур Самарканд тахтига 1369-1370 йилларда ўтиради. 1370 
йилда амир Хусайн қатл қилингач Сароймулкхоним Амир Темур никохига киради ва 
шундан сўнг, машхур “Курагон” номини олишга мушарраф бўлди. 
Темур тарихчилар, ўрта асрнинг атоқли давлат ва харбий арбобларидан эди. 
Унинг “Темур Тузуклари” асарини ўқиган киши бу фикрнинг хакконийлигига қаноат 
хосил килади. Ушбу асарда Темурнинг докторинаси изохланган. Унинг жамиятга, 
ижтимоий-сиёсий хаётга қараши, бирлашган қудратли давлатнинг сиёсий ва ахлоқий 
принциплари ифодалангандир. 
Шундан келиб чиққан холда Темурнинг асосий ва содик таянчи унинг 
қўшинлари эди. Темур қўшинлари ўз даврида бутун Осиёда энг қудратли армия 
хисобланар эди. 
Харбий тарих Темурни ўрта аср Осиёсида энг йирик лашкарбошларидан деб 
хисоблайди. Унинг харбий махорати икки йўналишда, аскарий қисмлардан қайта 
ташкил этишда, лашкарбоши қўмондонликда номоён бўлади. 
Темурнинг армияси ўнлик, юзлик, минглик бўлинмалардан иборат бўлиб, 
уларнинг хар канчасига мувофик харбий бошликлар рахбарлик киларди. Одатда 
харбий бошлиқлар рахбарлик қилаётган бўлинмалар сонига қараб бир-бирларига 
кичик-катта қисмига буйсунар эдилар. Армия бўлинма бирлашмалари қўшин-армия 
деб аталарди; қўшин-армияларни ўз ичига оларди. Бу қисмларнинг хар бири 
шароитга қараб лашкар ўнг қўл- брончир – сўл қўл – жувонгар, манглай – авангард 
вазифасини ўтарди. Қўшин турлари ичида хаммадан кўра отлик аскарлар, пиёдалар, 
шунингдек, Темур баргохида – ставкасида илгор – разветка бўлинмаси юқори 
баҳоланар эди. 
Темур ва унинг лашкар бошилари жангчиларнинг жисмоний чиниққан, бақувват 
ва эпчил бўлиши мухимлигини яхши тушунардилар, жуда кўп харбий юришлар 
такдирини жангчиларнинг махорати ва жасорати хал қилар эди. 
Шу боис Амир Темур аскарлар танлашда қуйидагиларга эътибор берар эди. 
Қўшин тузиб, навкар олмоқда уч қоидага амал қилдим: биринчидан - йигитнинг куч – 
қувватига, иккинчидан – қилични ўйната олишига, учинчидан – ақл – заковатига, 
камолатига эътибор қилдим. Шу фазилатлар жамулжам бўлса, навкарлик хизматига 
олдим. Негаки куч – қувватли йигит хар қандай кийинчиликларга, азобу уқубатларга 
чидамли бўлади, қилич ўйната оладиган киши рақибини мағлуб эта олади, оқил 
навкар хар жойда ақл – идрокни ишга солиб, мушқулотни даф этмоғи мумкин. 
Сохибқирон жангчи - пахловонларининг шухрати уша кезларда хам дунё узра 
таралган эди. Фикримизга далил сифатида Сохибқироннинг хаётига доир қуйидаги 
лавхани келтиришни жоиз деб билдик. 
Амир Темур саройига Испания – Костилянинг элчиси Руи Гонзелес де Клавихо 
ўз кундалигига қуйидагиларни қайд этиб қўйган эди. “Бу лочин халқнинг от устида 
қандай юришини ўз кўзи билан кўрмаган киши ишонмайди”… У икки полвон 
курашини мана бундай тасвирлаган:… “Эгнига енгил камзулга ўхшатиб тикилган 
чарм либос кийиб олган икки полвон тик туриб олишар ва бир – бирини йиқита олмас 
эди. Нихоят, улардан бири устун чиқиб, рақибини ерга оғдиради ва анча вақтгача 
унинг туриб олишига йўл қўймайди, босиб ётади, айтишларича, агар у ўриндан туриб 
кетса, йиқилган ҳисобланмас экан”. 
Уруш оқибатини кўпинча икки жангчи пахлавоннинг бевосита хал этганлиги 
тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар хам диққатга сазовордир. Масалан: Шарофитдин 


68 
Али Яздий ўзининг “Зафарнома” китобида Темурнинг Хоразм хони Хусайн Сўфийга 
икки ўртадаги низони уруш билан эмас, балки яккама – якка олишув йўли билан хал 
этишини таклиф қилгани тўғрисида маълумот фикримизга асосдир. Бўлғуси подшох – 
Амир Темурга 16 – 18 ёшга кирганда қиличбозлик, камон отиш, курашиш ва айниқса 
ов қилишда унга тенг келадиган тенгқур топилмаган. У 20 ёшида чавандозлик билан 
шуғулланганди. Темур болалигидан харбий ўйинларни ёқтирган. У кўпинча 
тенгқурларини икки гуруҳга бўлиб, жанг машқларини бажарарди. 
Амир Темур давридаги жанговор санъат хақида гапириб “1000 аскар” 
дейилишини қуйидагича тушунтиради: Бу жанговор санъатнинг минг хил усули 
бўлиб, бир услубини билган киши “бир аскарлик”, икки услубини билган киши “икки 
аскарлик” дейилади. Демак бу санъатнинг мингдан ортиқ услублари мавжуд бўлиб, 
барча услубларини билган киши 1000 аскарли киши хисобланади, дейди. 
Бундан 1200-1300 йиллар илгари ёзилган тарихий асарларда хам бу жанговор 
санъатга оид маълумотлар берилган. Бинобарин, бу “1000 аскар” нинг қадим 
даврларда бўлганидан дарак беради. Амир Темур замонига келиб эса бошқа санъаткор 
каби “1000 аскар” хам энг юқори нуқтасига кўтарилган. Сабаби Сохибқирон бобомиз 
аскарларнинг умумий жисмоний тайёргарлигига алохида эътибор берган. Буни унинг
“Аскар қувватли мамлакат бой бўлур, бой мамлакатнинг аскари қувватли бўлур” деган 
ҳикматли гапи хам тасдиқлаб турибди.
Бу санъатни ўрганишга кўп вақт талаб қилинган. Бироқ зарурат туғилганда 
айрим усулларни тез ўргатишган экан. Чунончи, Амир Темур аскарлари кўп йиллик 
сафарга жўнаб кетишдан олдин аёлларига оддий ўқловлардан жанговор сифатида 
кандай фойдаланишни санокли кунларда ургатишган экан. Натижада, оддий ўқлов 
аёллар қўлида “Сехрли таёкча”га – жанговор қуролларга айланган. 
Айнан халқк ўйинлари орқали “1000 аскар” элементлари болалар ўйинларида 
хам муносиб жой олган. Мисол учун “Ошик” ўйинини олайлик. Агар ошиқ това 
холида қолса, тиззада туришган. Бордию ошиқ умба холатида қолса, бола боши билан 
туришга мажбур бўлган. Буларнинг барчаси “1000 аскар” санъатидаги гимнастик 
харакатлар дейиш мумкин. Бундан ташкари, “аскар-аскар” ўйини болаларни бевосита 
шу жанговор санъатга тайёрлаган. 
Сохибқирон ўзидан илгари ўтган жахонгирларнинг фаолиятидаги муваффакияти 
ва инқироз сабабларини доимий тахлил қилиб, жуда кўп нарсани билиб олган ва 
ўргатган ҳамда ижодий ўзлаштирган. Маълумотга кўра, Амир навкарлари фақат қахр 
– ғазабга тўла ур – сур машқларини эмас, балки кишига хуш кайфият бағишловчи 
машқ ва машғулотлар билан ҳам шуғулланишган. Чунончи “Товус ” ------ шундай 
машқлар сарасига киритиш мумкин. Табиатда товусдан эрта турадиган гўзал, беозор 
қуш йўк. Уни кўрганда хеч бир инсон ёмон кўз билан хам қарамайди. Шунинг учун 
бутун машқлар товус ҳаракатига доир машқлар бажариб, бир – бирларининг чиройини 
кўриб завқланишган, енгил тортишган. Бундай машқлар мажмуаси 30тадан иборат 
бўлган. 
Бобомиз хар бир навкарнинг хар битта харакатини эринмай кузатган эканлар. 
Шундай ҳоллар хам бўлган экан. “Агар навкарлардан бири қилич чопишиб ғанимни 
синдирар бўлса, ғаразгўй одамларнинг у хакда айтган гапларига қулоқ солмасинлар. 
Унинг қилган хизматларини яширмаслик керак, аксинча бир хизматини унга 
йуйсинлар. Мартабасини оширсинлар, токи бошка навкарлар буни кўриб жонбозлик 
қилишга рағбатлантирилсин” деган эканлар. 
Сохибқирон ўз замонасининг тенгсиз, найзабози, қиличбози, ёйбози, чавандози, 
курашбози, эди. негаки буюк жахонгир болалигидан, жисмоний тарбияга, жанговор 


69 
санъатларга қизиққан ва тинимсиз машқлар қилган. Айникса жисмоний тарбия ва 
спорт соҳасида у босиб ўтган йўл, аскарларни бадан тарбияси ва уларни 
чиниқтиришда қўллаган усуллари хозирги ёшларга хам ибратлидир. Амир Темур дарё 
кечиб ўтишга ва сузишга ҳам катта эътибор берган. Тез оқувчи дарёдан кечиб ўтиш, 
сувда сузиш, сирларини мукаммал эгаллаган бўлган. Дарё қирғоқларида туртиб 
чиққан тошларга арқон тортиб, улар ортидан шиддат билан чиқиб хужум қилишга 
мохир бўлган. 
Амир Темур жисмоний машқ ва машғулотлар орқали мардлик, эпчиллик, 
чидамлилик, сифатларини ўзида хам аскарларида хам бирдек мукаммал тарбиялаб 
борган ва у амалда синалган хусусан Она Ватанни мўғуллар истилосидан озод этишда 
қўл келган, жабрдийда халқни аросатдан олиб чиққан рушнолик берган улуғ 
инсондир. 
Маълумки, Темурнинг асосий ва содик таянчи унинг қўшинлари эди. Темур 
қўшинлари ўз даврида бутун Осиёда энг кудратли армия хисобланарди. 
Ҳарбий тарих Темурни ўрта аср Осиёсида энг йирик лашкарбошларидан 
хисоблайди. Унинг харбий махорати икки йўналишда, айрим қисмлари қайта ташкил 
этганда, лашкарбоши – қўмондонликда пайдо бўлди. 
Амир Темур шу нарсани талаб қилдики, яъни амир ул-умаро уруш майдонини 
тиклашда турт нарсани назарда тутган; биринчиси - у ернинг сувини, иккинчиси – 
аскар саклайдиган ерни, учинчиси – лашкар турган ердан тепарокда булиши ва 
офтобда рубару булмаслигини, токи қуёш шуъласи спохийлар кўзини камаштирмасин, 
тўртинчиси – уруш майдони олди очиқ, кенг жой бўлиши лозим.
Яна амир этдимки урушдан бир кун олдин лашкарни сафга ва тузукнаган 
йўналишга қаратилсин ва йилдан чап ёки ўнг томонга бурилмасин. 
Амир Темур баргохида – ставкасида Амир Хўжа Саифиддин, Амир Сулаймон 
Хон, Амир Окбуга, Амир Сарибуга, Амир Брандик, Худой Хусайн, Баходир, Шайх 
Али Баходир, Темур Тош, Барит Хўжа, Амир Довуд Барлос, Умар Аббос, Махмудшох 
Бухорий, Амир Муойид Арлаз, Гулсан Бердибек каби харбий бошлиқлар хизмат 
қилардилар.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, Темур давлатини тузиш учун олиб борилган катта 
жангларда Темурнинг ўғиллари - Амирзода Мухаммад Жахонгир, Умар Шайх, 
Мироншох, Шохрух; неваралари – Амирзода Мухаммад Султон, Амирзода 
Пирмухаммадлар хам амир қўшинларига бошчилик қилардилар. Жахонгирнинг ўғли 
Мухаммад Султон Амир Темурнинг энг севимли невараси бўлиб, отаси Жахонгир 
вафотидан кейин Темурнинг меросхўри қилиб белгиланган эди. 
Биз Амир Темурнинг жанговор хаёт ва фаолиятини иккига бўламиз. 
Биринчи давр – 1359 – 1386 йилларни ташкил этади. Бу даврда Амир Темур 
Моварауннахрда мўғул хонлигидан мустакил, кучли марказлашган давлат тузиш учун 
курашади. 
Иккинчи даври – 1386 йилдан бошланиб, умрининг охиригача давом 
этади. Бу даврда Амир Темур “Уч йиллик”, “Беш йиллик” ва “Етти йиллик” деб 
номланган урушлар олиб боради ва Хитойга қарши урушга тайёр туради. 
Амир Темур ўз хаётида 30 марта юриш қилган ва 27 мамлакатни забт 
этган. Лекин улардан “Уч йиллик”, “Беш йиллик” ва “Етти йиллик” юришлари, 
айниқса машхур бўлган. 
Сохибқирон Темур 1389 – 1391 ва 1394 – 1395 йилларда Олтин ўрда хони 
Тўхтамишга қарши юриш бошланди. Озодлик харакатининг саркардаси 1389 йилнинг 
кишида яъни кор тиззага етган пайтида Самарканд шахридан ўз харакатини бошлади. 


70 
Шимолдан ҳаракат бошлаган Тўхталишни у Сирдарё сохилида тор – мор этди. Келаси 
йили бахорида Амир Темур Тўхтамишни нариги сохил қирғоида яна бир марта енгди.
Шундай қилиб, Амир Темур Ўрта Осиёни мўғуллардан озод қилиш ва уни 
мустақил ва кучли давлатга бирлаштиришга хар томонлама ривожлантиришга улкан 
хисса қўшди. Шу билан бирга Темур Ўрта Осиёда шахарларнинг қурилишига, илм – 
фан, дин ахлига эътибор берди, ўзаро феодал низоларнинг олдини олди, савдо – сотиқ, 
ҳунармандчиликка кенг йўл очди, бошқа давлатлар билан алоқаларни кучайтирди, 
мамлакатни бошкариш учун “Конунлар”, (“Темур Тузуклари”) яратди, армияни 
мустахкамлади, иктисодий ва сиёсий бакувват давлат тизимини вужудга келтирди
буюк ва жасур саркарда, мохир давлат арбоби бўлиб танилди. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling