1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Абу Али Ибн Сино (980-1037)
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
Абу Али Ибн Сино (980-1037) Абу Али Ибн Синонинг таълим-тарбия тўғрисидаги ғояларида жисмоний тарбия масаласи ғоят мухим ўрин тутади. Халқ оғзаки ижодида ва буюк мутафаккир, шоирлар, асарида жисмоний машғулот билан шуғулланган кишиларнинг кучли, қўрқмас, ботир, соғлом бўлишлари хар қандай душманни енга билишлари тўғрисида жуда кўп маълумотлар бор. Лекин 73 Ўрта Осиёда Х асргача жисмоний машғулотнинг киши организмига таъсири тўғрисида маълум бир таълимот бўлмаган эди. Киши организмини чиниқтиришда жисмоний машғулотнинг роли катта эканлигини табиий-илмий томондан Ибн Сино асослаб берди. У мунтазам курашда жисмоний машқ килиб туриш, бошқа режимларга (овқатланиш, уйқу, баданни тоза тутиш) қатъий риоя қилиш соғликни сақлашда энг мухим ва асосий шартлардан биридир, деб билади. Ибн Сино кишининг анатомик ва физиологик хусусиятларини ҳисобга олган холда “Жисмоний машқ кишини кетма-кет чуқур нафас олишига мажбур қиладиган ихтиёрий харакатдир”, - деб жисмоний машғулотга таъриф беради. Шунинг учун хам Ибн Сино жисмоний машқ билан мустақил шуғулланадиган кишининг организми жуда мустахкам бўлиб, хар қандай касалликларни енгиб ўтишга қодир бўлишини исбот қилишга харакат қилади. Унинг “Нормал суратда ва ўз вақтида жисмоний машқ билан шуғулланувчи одам бузилган туфайли келган касалликларнинг давосига мухтож бўлмайди”, - дейиш диққатга сазовордир. Ибн Сино жисмоний машқ билан шуғулланиб юрган киши бирданига режимни бузса, саломатлигига зарар келтиради, бунда “Киши, кўпинча ингичка оғриқ касаллигига учрайди…” деган фикрни баён этади. Ибн Сино жисмоний машқ билан мунтазам шуғулланадиган одамнинг организмида кераксиз моддалар тўпланиб қолмаслигини, бадандаги табиий иссиқликларнинг оширишини ва организмни енгил, чаққон бўлишини исбот қилиб беради. Ибн Сино ўзининг бу асари “Тиб қонунлари”нинг биринчи китобида жисмоний машғулотни кишининг ёшига, сиҳат-саломатлигига ва касаллигига қараб, турлича шакл ва одатларда ўтказиш кераклигини таъкидлайди. Айникса, болалик, ўсмирлик, йигитлик ва қарилик чоғларида киши жисмоний машғулотга турлича муносабатлар бўлиши кераклиги масаласини кўтариб чиқиши Ибн Синонинг одам анатомияси ва физиологиясини мукаммал билганидан, киши организмининг доимо тараққий этиб боришини илмий асосда тушунгалигидан далолат беради. Киши организмини чиниқтириш ва тараққий эттиришда табиат кучларидан: (қуёш, хаво, сув) фойдаланиш катта ахамиятга эга эканлигини, жисмоний машқнинг кишидаги сезги органларини тараққий эттириши учун хам катта рол ўйнашини исбот қилиб берганлигини кўрамиз. Ибн Сино бола тарбиясини унинг туғилган кунидан бошлаш кераклигини эътироф қилиш билан бирга, хар қайси даврга мувофиқ тарбия бериш кераклигини хам таъкидлайди. Масалан: у аввало, болани туғилган кунидан бошлаб то оёққа турғунча қандай тарбиялаш кераклиги масаласини ёритиб беради. Ибн Синонинг фикрича, бу даврда болага бериладиган тарбиянинг асосий мақсади ва вазифаси бола организмини чиниқтиришдан иборат бўлиши керак. Бу максадни амалга ошириш учун Ибн Сино илмий томондан асосланган бир қанча қоидалар системасини тавсия этади. Жумладан, эндигина туғилган чақалоқнинг териси жуда нозик бўлиб, боланинг баданига теварак-атрофдаги хар қандай нарсалар қаттиқ ва совуқ бўлиб туюлади. Шунинг учун хам энг биринчи галдаги вазифа чақалоқ терисининг қотишини, ташқаридан бўладиган хар қандай таъсирга бардош бера олишини таъминлаш учун нимтатир номакоб суришни маслахат беради. Номакобни суртганда, боланинг оғзи ва бурнига тегмаслигини таъминлаш керак, дейди. Кейинчалик болани тоза ва илиқ сувда чўмилтириш, чўмилтириш пайтида болани тўғри ушлаб туриш, чўмилтирганда боланинг қулоғига сув кириб кетишидан сақлаб қолиш керак деб, маслахат беради. 74 Ибн Сино оналарга болани тўғри йўргаклаш унинг барча органларининг пропорционал ўсишига олиб келадиган бири эканлигини, йўргаклаш вақтида, боланинг органларини мулойимгина силаб қўйиш баданнинг формасини яхшилашга ёрдам беришини оқилони таъкидлайди. Буюк олим уйқунинг киши иш фаолиятида сарф қилган кучини қайта тиклашда ва организмнинг тўла дам олишида жуда катта ахамиятга эга эканлигини алохида уқтиради. Шунинг учун хам соғлом кишиларга маслахат бериб, ухламаслик ёки киши ўзини уйқусизликдан сақлаши керак, чунки булар иккаласи хам мия ва қувватни бўшаштириб юборишга сабабчи бўлади ва натижада киши хар хил касалликларга дучор бўлиши мумкин, хулосага келади. Ибн Сино керагидан ортиқ ухлашнинг хам хосияти йўқ эканлигини уқтиради, айниқса, кундуз куни ухлаш кишининг рангини бузиши, талоқ касаллигини пайдо қилиши, нервларни ишдан чиқариши ва турли хил шиш касалликларига сабаб бўлишини таъминлайди. Уйқудан уйғонгандан кейин ўз ўрнида у ёқ-бу ёкка товланиб ётавериш, айниқса, зарарли эканлигини у кишининг ялқов бўлиб қолишига сабаб бўлиши, иродасини бўшаштириб юбориши мумкинлигини, хусусан ёш болаларнинг хулкига салбий таъсир этиб, уларнинг ўжар бўлишига олиб келиши мумкинлигини алохида кўрсатиб ўтади. Кишининг иш жараёнида сарф қилган кучини қайта тиклаш ва организмининг яхши хордик чиқариши учун мириқиб, давомли ухлаш жуда фойдали эканлигига хозирги замон тиббиёт фани хам жуда катта ахамият беради. Ибн Сино хам бу масалани жуда тўғри тушунган ва асосан у кечки, чуқур давомли уйқунинг фазилатини жуда катта деб тушунган. Ибн Синонинг киши ухлаганда ўнг ён бошини босиб ётиши кераклиги тўғрисидаги тавсияномаси характерлидир. Ибн Сино киши ўнг ён бошини босиб ётганда унинг юрак қон томирлари нормал ишлашини ўқтириб ўтади. Ибн Сино кишининг оч қоринга ухлаши зарарли эканлигини, чунки бунда киши қувватини пасайиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигини, қорин ортиқча тук бўлиб ухлаш эса уйқунинг нотинч бўлишини, кишининг безовталаниши, ланж бўлиши мумкинлигини, шу туфайли, уйқу бузилиши муқаррар эканлигини кўрсатиб ўтади. Шунинг учун хам Ибн Сино ухлаш олдидан нормал овқат ейиш, асрлар оша давом этиб, келаётган халқ анъаналарини назарда тутиб, кечқурун енгил таом ейиш керак деб маслахат беради. “Қадимги одамлар – дейди у, - ўз хаётларида ҳар қандай зарарли нарсаларни истеъмол қилишдан сақланганлар, фақат эрталаб гўшт, кечқурун эса нон истеъмол қилиш билан қаноатланганлар”. Ибн Сино болалар организмининг ўсиш жараёнидаги қонуниятни яхши тушуниб, катта ёшдаги одамларга қараганда ёш болаларга ўз вақтидаги уйқу жуда зарур эканлигини кўрсатади. Аммо уйқу режимга асосланган, ўз вақтида ва бир меъёрда бўлиши тарафдоридир. Бола организмининг нормал ўсиши учун уни хавоси тоза, харорати ўрта даражали уйда ухлатишни, уйга ўткир ёруғлик туширмасликни, тинчлик бўлишини таъминлашни таклиф қилади. Болани йўргаклаб ётқизганда, унинг барча органларининг тўғри туришини таъминлашга эътибор бериш организмнинг, тўғри ўсишига, мустахкам ва соғлом бўлишга олиб келади. Ибн Сино болани ётқизганда, унинг бошқа аъзоларидан бадан туриш керак, қўл-оёқ умуртқа поғонаси ва бўйнини қийшайтириб қўймаслик керак, деб маслахат беради. Уйқудан кейин боланинг 75 тетиклигини ошириш учун чўмилтириш организмни мустахкамлашга катта ёрдам беради, деб уқтиради. Ибн Сино бола организмининг ўсишида ва чиниқишида унга овқатни режим асосида истеъмол қилдириш катта ахамиятга эга эканлигини таъкидлайди. Болани онасига белгили муддатларда эмиздириш, бирданига хаддан ташкари кўп эмизмай, оз- оздан ва лекин, тез-тез эмиздириш кераклигини алохида таъкидлайди. Ибн Сино боланинг янги-янги овқатлар истеъмол қилишга талаб кучли бўлишини тушунади, бинобарин болага тез-тез янги овқатлар бермаслик керак, чунки бундай қилиш бола қорнининг бузилишига сабаб бўлади, бўлади. Буюк мутафаккир, овкат киши организмининг доимий температурасини сақлаб туришда ва барча органларнинг иш фаолиятини бошқариб боришда бирдан-бир манбаидир, дейди. Шунинг учун хам киши ўз вақтида овқатланиши лозимлигини уқтиради. Овқатланишда режим бузилса, айниқса болаларнинг иштахасига салбий таъсир этади, бу эса бола организмини кучсизлантиради, ланжлик, ялқовлик, уйқусизлик, пайдо бўлади, натижада дейди олим – хар хил касалликлар вужудга келиши мумкин. Ибн Сино киши организмини чиниқтиришда табиатнинг табиий кучларидан: хаво, сув, қуёшдан жисмоний машғулотлар билан қўшиб олиб бориш ва фойдаланишга катта эътибор беради. “Тоза хаво ”– дейди Ибн Сино – буғ ва тутун каби ёш нарсалар аралашмаган хаводир. Бу очик жойдаги хаводир. Бундай хаво тоза ва тиниқ бўлиб, унчалик, чуқурлик, чакалакзор, ботқоқ ерлар ва полизлардан, айниқса карам ўсимлиги экилган ерлардан кўтариладиган сув буғлари аралашмаган бўлади. Олимнинг фикрича, киши организмини чиниқтиришнинг бирдан-бир омили соф хавода давомли сайр қилиш, сайрни хар хил харакатлар, жисмоний машқлар билан қушиб олиб борилиши керак. Айниқса ёш болаларга кўпроқ соф хавода хар хил харакатли машқлар қилдирилиши уларнинг организмини чиниқтиришда катта ахамиятга эга эканлигини таъкидлайди. Олимнинг киши организмини чиниқтиришда “Совуқ сувда чўмилиш” ва “Ҳаммада чўмилиш” жуда хам фойдали эканини эслатиб ўтади. Ибн Синонинг ҳаммомда чўмилиши хақида спортчиларга берган маслахати айниқса диққатга сазовордир. Унинг фикрича “Жисмоний машғулот билан шуғулланувчи киши, бутунлай хордиқ чиқармагунча ҳаммомга боришга шошилмаслиги” керак. Ибн Сино сохасидаги бир қанча фикрларида илмий томондан асосланган холда энг яхши, тоза сув истеъмол қилиш кераклиги, унинг меъёри тўғрисида гапиради. У тоза оқадиган дарё сувини ердаги чириндилар аралашмасдан, тошлоқлардан оқадиган сувни тоза сув деб билади. Сувнинг яхши ёмонлигини билиш учун оғирлиги тенг бўлган икки парча латтани ёки икки бўлак пахтани олиб, икки хил сувда хўлланади ва тарозида тортилади, қайси латта парчаси енгил келса, уша латта парчаси ботирилган сув тоза хисобланади. Лекин Ибн Сино сув хар қанча тоза бўлмасин, ундан хар хил юқумли касалликлар ўтиши мумкин, шунинг учун хам сувни қайнатиб, фильтердан ўтказиш керак дейди. Киши организмини чиниқтиришда қуёш нуридан тўғри фойдаланиш катта ахамиятга эгадир. Ибн Сино бу масалага катта эътибор бериб, агар қуёш нуридан тўғри фойдаланилса, организмда мода алмаштиришнинг яхшиланиши ва натижада организмнинг ўсиши ва тараққиёти яхши бўлиши, чиниқиши ва ниҳоят, кишининг тетик бўлишига сабаб бўлади, организмда ортиқча моддаларнинг тўпланиб қолишидан сақлайди, бош оғриғини йўқ қилади ва мияни мустахкамлайди, деб уқтиради. 76 Киши организмини чиниқтиришда массажнинг (уқалашнинг) ахамияти ниҳоятда каттадир. Ибн Сино массажни, бир томондан, даволаш учун, иккинчи томондан, чарчашликка қарши курашиш шартларидан бири деб хисоблайди. Унинг фикрича, массаж кучли ва кучсиз бўлади. Кучли массаж қилиш организмни чиниқтиришга ёрдам беради, кучсиз қилинадиган массаж баданни юмшатади. Ибн Сино қандай массаж қилиш кераклиги масаласига аниқ тўхталиб, жисмоний машк бошланишидан олдин ва машқ тугагандан кейин массаж килиш йўлларини кўрсатади ва тиклаш массажига ажратади. Ибн Синони тавсия қилишича, тайёргарлик массажини жисмоний машғулот бошламасидан илгари қилинади, у барча мускулларни машқ қилишга тайёрлаши керак. Массаж килиш енгилдан бошланиб, машк қилиш олдидан кучайтирилади. Тиклаш массажи жисмоний машқ тугагандан кейин қилиниб, уни Ибн Сино “Тинчлатиш” массажи деб хам атайди. Бу массажнинг мақсади таранглашиб турган мускулларни бўшаштиришдан иборатдир. Тиклаш массажи. Ибн Синонинг кўрсатишича маълум енгил бир сурашда олиб боролиши керак, агар бу хил массаж кучли “Қаттик ва қўпол равишда олиб борилса, айникса…” болаларда усиш тухтаб колиш мумкин. Ибн Сино жисмоний тарбия тугрисидаги фикрларда факат жисмоний машкка таъриф берибгина колмасдан, балки унинг хар хил турмуш борлигини ва улардан кандай килиб фойдаланиш кераклигини хам курсатиб утади. Ибн Сино жисмоний машгулонинг роли хакида гапирар экан, унинг киши организми учун фойдали эканлигини таъкидлайди ва жисмоний машгулотга одамнинг шу жараёнида киладиган харакатлари ва махсус жисмоний машк харакатлари киради, деган фикрни илгари суради. Махсус жисмоний машқлари Ибн Сино қуйидагича килади: “Кичик ёки катта; жуда тез ёки секин, машқлар бўлади.” Тез харакатларга: тортишиш, мушт билан туртишиш, тез юриш, найза отиш, қиличбозлик ва найзабозлик, отда юриш, юқоридаги бир нарсага ирғиб осилиш, бир оёқлаб сакраш, икки қўлни силкитиш, арқонда юриш, оёқ учларида туриб, қўлларни олдга ва орқага чўзиш ва тез харакат қилишларни киритади. Жуда мулойим ва енгил машқларга: арғимчоқларда учиш, қайиқ ёки кемаларда сайр қилишни киритади. Кучли машқларга эса, тош кўтариш, отга ва туяга миниш, араваларда юришни киритади. Ўрта Осиё халқлари орасида, бошқа кўпгина халқлардаги каби қадим замонлардан буён кураш кенг таркалиб келган. Кураш киши организмини чиниқтиришда жуда катта рол ўйнайди. Ибн Сино шунинг учун хам спортнинг бу турига жуда катта ахамият бериб, унинг хар хил турларини ёзиб қолдирган. Масалан: курашнинг бир турини Ибн Сино қуйидагича тасвирлайди: “Курашаётган кишининг бири рақибининг ўнг қўли тагидан ўнг қўлини, чап қўли тагидан чап қўлини ўтказиб, уни қучоқлайди. Кейинчалик рақибини ўзига тортади ва уни ўнг ёки чап томонидан товлай бошлайди. Шу киши ёки букилади ё қаддини ростлайди.” Ибн Сино курашнинг янада бошқа кўпгина хилларини кўрсатадики, булар унинг халқ орасида мавжуд бўлган кураш шаклларини умумлаштириб халқлар орасида ташвиқот ва тарғибот қилган. Ибн Сино кўрсатган кураш усуллари Ўрта Осиё халқлари орасида хозиргача сақланиб келмокда ва улар классик кураш тури билан халқ орасида эътиборга сазовордир. 77 Ибн Сино киши организмидаги хар бир орган ўзига хос хусусиятга эга, шунинг учун хам хар бир органни чиниқтиришда алоҳида машқлар ва ундан фойдаланиш зарур, деб кўрсатади. Жумладан, кўкрак қафаси мускулларни ва нафас олиш органларини чиниқтириш учун паст, гохо баланд товуш чиқариш зарур, бунинг билан фақат кўкрак қафаси ва нафас органларигина эмас, балки оғиз, тил хам харакатга келади, улар хам машқ қилдирилиши натижасида тараккий этиб боради.бундан ташқари, нафас олиш ва нафас чиқариш билан кишининг барча органлари машқ қилади, қон томирлари кенгаяди. Бундан кўринадики, Ибн Сино киши организмидаги барча органлар бир-бири билан мустахкам боғлиқ, алоқадор эканлигини аниқ билган. Ибн Сино киши овозининг бир меъёрда бўлишини таъминлаши учун уни машқ қилдириш зарур деб хисоблайди. Унинг фикрича, бирданига кучли овоз билан узоқ вақт гаплашиш зарарлидир. “Овозни йўқотмаслик, нафас олиш органини ишдан чиқкармаслик учун, аввало, ўқишни паст овоз билан, кейинчалик аста-секин кучайтириш, лекин кучли овоз билан ўқиш хам узоқ давом этмаслиги керак” – деб маслахат беради. Кўриш органи бўлган кўзни чиниқтириш учун майда буюмларга тикилиб қараш, вақти-вақти билан юқоридаги нарсага бир лахза кўз ташлаб олиш керак дейди. Қулоқ эса жуда паст овозларни, баъзан кучли товушларни эшитиш орқали тарбияланади. Ибн Сино жисмоний машғулотларнинг ахамияти ва турлари тўғрисида фикр юритиб қолмасдан, балки у жисмоний машғулотни киши организми қандай холатда бўлганидан бошлаш кераклиги хақида хам қимматли маслахатлар беради. Олимнинг фикрича биринчидан, жисмоний машқни бошлашдан илгари киши танаси тоза бўлиши, иккинчидан, истеъмол қилган овқати хазм бўлган бўлиши керак. Лекин овқат хазм бўлиб, кўп вақт ўтгандан кейин, яъни оч қоринга жисмоний машғулот билан шуғулланиш ярамайди, чунки агар киши хусусан, катта куч талаб қиладиган жисмоний машқ қиладиган бўлса, бундан фақат зарар кўуриш мумкин, …. чунки улар (жисмоний машқ) куч-қувватдан қолдиради – дейди. Ибн Сино жисмоний машқ қилишда маълум бир қоидага риоя қилиш кераклигини таъкидлаб, қуйидаги уч нарсага алохида эътибор бериш шарт, деб кўрсатади: 1) Агар терининг ранги борса харакатларини давом эттира бериши мумкин, агар тер чиқа бошласа, харакатни тўхтатиш керак; 2) жисмоний машғулот давомида киши танаси енгиллигича қолаверса, машқни давом эттира бериши мумкин; 3) агар органлар (аъзолар) буртишда давом этса, машқ давом эттирила бериши мумкин. Агарда шу кўрсатилган белгилар – дейди олим, йўқола борса машқни дархол тўхтатиш керак. Буюк олим фақат сихат-саломат кишиларнинг ўз организмини чиниқтириш учун бажарадиган жисмоний машқ турларини ва ахамиятини кўрсатиб қолмасдан, балки касал, кам қувват кишиларнинг жисмоний машқ қилиш билан касалликдан кутилиш йўлларини хам кўрсатишга харакат қилади. Жумладан “Жисмоний машғулот билан шуғулланувчи киши ўзининг кам қувват органларини, ортиқча харакат қилдиришдан сақлаши лозим” – дейди. Харакатлар - деб изоҳлайди Ибн Сино органларнинг ҳолига қараб турга бўлади. Масалан: оёқ томирининг кенгайиши касаллиги билан оғриган киши оёқнинг кўп харакат қилувчи машқлар билан шуғулланмасдан, балки ҳаракатнинг кўпини гавдани юқори қисмида: бўйин, бош ва қўлларга кўчириши керак. Гавданинг юқори қисмида қилинадиган харакатлар оёқларга кам таъсир қилади. Ибн Сино жисмоний 78 машқларнинг хамма турлари билан барча одамлар бир хил шуғулланиши ярамайди деб уқтиради. Киши албатта ўзининг соғлигига қараб, қурбига яраша машқни танлаб олиши керак деб ҳисоблайди. “Ҳар бир одам – дейди Ибн Сино, ўзига мос харакатларини танлаши керак. Арғамчиларда учиш каби енгил машқ ҳолсизланган кишилар учун харакат қилиш ва ўтиришга қурби етмайдиган кишилар учун мувофиқ”. Бундан ташқари, Ибн Сино яна бир қанча касалликларни даволашда енгил машқлардан фойдаланиш кераклиги тўғрисида аниқ маслахатлар беради. Масалан: агарда одамни охиста тебратилса, уйқуга киради ва бу харакатда атрофга ел таралади. Бу харакат, Ибн Сино фикрича мия касалликлари натижасида келиб чиққан паришонлик, эсарлик холатларидан халос бўлиш хамда иштахани очиш, табиатни уйғотиш учун фойдалидир. Каравотда ётқизиб тебратиш кун ора тутадиган, қорин кунчиш, буйрак касалликларига дучор бўлган кишилар учун фойдали эканлигини таъкидлайди. Ибн Синонинг ҳаётий масалаларга қизиққанлиги ва унга ўз вақтида илмий ва амалий жавоб беришга тайёр эканлиги жисмоний тарбия сохасидаги фикрларда хам кўриниб турибди. Маълумки, Ўрта Осиё халқлари узоқ вақтлардан буён кўпгина мамлакат халқлари билан алоқа қилиб келган. Ибн Сино бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга борадиган кишилар соғлигини сақлаш учун қандай тадбир чоралар кўришлари тўғрисида фикр юритади. “Тиб конунлари” биринчи китобининг махсус бобини “Саёхатчилар режими” деб атайди. Кўрикликда ва денгизда саёхат қилувчи кишиларга соғликни сақлаш, организмни мустахкамлаш, йўлда ўзини қандай тутиб бора билиши кераклиги тўғрисида қимматли маслахатлар беради. Мутафаккирнинг фикрича, киши саёхатга чиқишдан олдин унга тайёгарлик кўриш керак, бунинг учун эса аввало енгил жисмоний машқ билан мунтазам суратда шуғулланиш ва саёхатга зарур бўлган одатни ҳосил қилиш шартидир. Саёхатчи йўлда турли қийинчиликларга учраши мумкин, уни енгиб ўта билиш учун саёхатга чиқишдан олдин оила хаётида ўрганган, одат бўлиб қолган режимни ўзгартиришга тўғри келади. Бунда киши – дейди Ибн Сино ўзини аввало калорияси кучли овқат билан таъминлаши, чарчамаслиги зарурий чоралардан биридир. Ибн Синонинг саёҳатчиларга берган маслахатининг яна бир қимматли томони шундаки, у отда юрадиган киши қорнини хаддан ташқари ортиқча тўйдирмаслиги, очлик ва чарчашни енгиб ўта олишга одатланган бўлиши керак, истеъмол қиладиган овқат кам бўлса хам организм қувватини сақлаб туришга қодир бўлиши кераклигини маслахат беради. Ибн Синонинг саёхатчиларга куннинг иссиқ ва совуқ вақтларида ўзларини қандай тутишлари кераклиги тўғрисидаги кўргазмаси диққатга сазовордир. Олимнинг фикрича, қуёшли иссик кунларда узоқ йўл босадиган саёхат ҳаракат қилишлари керак, бундай саёхатга чиқишдан олдин Ибн Сино саёҳатчига пиёз ва қатиқ истеъмол қилишни тавсия қилади. Агар йўлда жуда хам чанкашлик, ташналик бўлса, оғизни совуқ сув билан чайқаб ташлаш лозим дейди. Хавонинг совуқ кунларида саёхатга чиқадиган олимлар хам бир қанча қоидаларга риоя қилишларини талаб этади. Энг аввало киши оғиз ва бурунга совуқ хаво киришидан сақланиши, агар саёхатчи дам олиш учун бир жойга қўниб, гулхан ёқса, унинг олдига бирданига яқинлашмасдан, балки аста-секин исиниш кераклиги тўғрисидаги маслахати хозирги даврда хам ўз кучини йўқотгани йўқ. 79 Ибн Сино биринчи марта денгизга саёхат қилишга чиқадиган кишининг боши айланиши, кўнгли айниши, хаттоки қусиши мумкин, бунга қарши курашиш учун олма, анор ва бехи истеъмол қилиши керак – дейди. “Тиб конунлари” биринчи китобининг якуний қисмида Ибн Сино қуйидаги еттита фактордан тўғри фойдаланиш соғлиқни сақлайди ва мустахкамлайди, деган хулосага келади. Булардан: 1) мижозни мўътадил тутиш; 2) ейиладиган ва ичиладиган нарсаларни (овқатни) танлаш; 3) баданни туклардан тозалаш; 4) бурунга тортиладиган хавони етарли ва яхши қилиш; 5) қадди-қоматни тўғри тутиш; 6) кийимларни қулай қилиш; 7) жисмоний ва рухий харакатларни нормал қилишдан иборатдир. Ибн Синонинг жисмоний тарбия сохасидаги фикрларининг характерли томони шундаки, бу масалани киши фаолиятининг бошқа томонларидан ажралган холда эмас, балки инсоннинг барча фаолияти билан чамбарчас боғлиқ холда олиб каради. Чунки Ибн Сино жисмоний тарбияни боланинг ёшига, кучига ва хаётий тажрибасига яраша олиб бориш кераклигини, жисмоний машқлар кишининг организмини мустахкамлаш билан бир қаторда, у кишининг рухини шакллантиришга, ақлий қобилиятнинг ўсишига хам катта ёрдам беришини уқтиради. Ўрта аср шароитида бу буюк мутафаккирнинг жисмоний тарбия сохасидаги фикрларини тиббий-илмий томондан асослаб бериши уша даврга нисбатан жуда катта прогрессив ахмиятга эгадир. Лекин уша даврда Ибн Синонинг жисмоний тарбия тўғрисидаги фикрини оддий халқ оммаси ўзининг хаётида қўллай олмаган. Ибн Синонинг жисмоний тарбия тўғрисидаги кўпгина фикрлари хозирги даврда хам ўз кучини йўқотган эмас. Ота-оналар, тарбиячилар ва педагоглар булардан танқидий равишда ўз амалиёт фаолиятларида фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун кенг имкониятлар мавжуддир. Абу Али Ибн Сино хакида Хиндистоннинг буюк давлат арбоби жавохирлар Неру ўзининг “Хиндистоннинг очилиши” деган асарида Ўрта Осиё олимлари, мутафаккирларини тилга олар экан, фан тараққиётига ўзининг салмоқли хиссасини қўшган Ибн Сино номини алоҳида таъкидлаб: “Улардан энг машхури врачлар, подшохи” деган номни олган Бухоролик Ибн Сино (Авицена) дир деган эди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling