1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
Алишер Навоий Навоий тахаллуслари; асл исми Низомиддин Мир Алишер (1441.9.2 – Хирот – 1501.3.1 )– буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Ўтмишда маълум ва машхур бўлган халқпарвар шоир, ёзувчилар ўзларидан фақат қимматли асарлар эмас, балки халққа амалий фойда келтирадиган бинолар (“Даволаш уйи”) қуриб қолдирганлар. Ана шулардан бири, шеърият султони Алишер Навоий эди. У оқиллик, ахлоқийлик, саломатлик хақида фақат шеър битиб қолмасдан, балки халқнинг соғлиги хақида қайғуриб беморларга дори – дармон билан эмас, балки жисмоний машқлар ёрдамида даволаш ва дарс бериш билан шуғулланадиган “Доришифо” (“Даволаш уйи”) ни қурдирди. Буюк бобомиз Навоийнинг: “Одам учун доимо харакатда бўлиш хаётликдан асардир: жонсиз мавжудодлар – тириклик нишонисидан бехабардир”, деган хикматли сўзлари бугунги кунда хам қимматлидир. Дархакикат харакат, инсон хаётининг негизи эканлиги сир эмас. Алишер Навоий дунёвий илмлар билан бирга диний илмларни хам чуқур билган ва айниқса, илму – бадан ёки бадан – илмини ўурганишни хар бир инсон учун у ким бўлишидан қатъий назар, асосий шарт қилиб қўяди. Тан нечоғлик соғ бўлса, кўнгил шунчалик равшан, таъб хушчакчак бўлади. “Кўнгил бадан мулкининг подшохидур” – дейди мутафаккир. Кўнгилнинг саломатлиги; унинг нотоблиги – бунинг хам нотоблиги, яъни: Мулк учун мамлакатни осойишта таъминда тутиб турувчи соғлом подшох керак. Тан учун бадан мулкининг шохи булган аъзо керак. Тан олиш керакки, миллий спортимиз тарихи ва бадантарбия сохасига ҳали жиддий қўл уриб чуқур ўрганилган 82 эмас. Бунинг учун эса кўплаб воқеаномалар, сафарномалар, жангномалар, панд номаларни ўқиб ўрганишимизга тўғри келади. Айникса бобокалонимиз Алишер Навоий асарларида бу тўғрида кўплаб маълумотлар олиш имкони бор: қанчадан – қанча атамалар, ташбехлар, баъзи ўйин ва туркумларнинг тавсифи, лавхалар, инжулардек сочилиб ётибди. Уларни териб тўплаб эгаларига етказиш пайти келди. Чунончи, “Фарход ва Ширин” достонида қуйидаги тасвирланган. Алишер Навоий Фарходнинг харбий машқларининг барчаси билан махсус шугуллангани тугрисида сузлар экан, “Дилворлик” деган атамани ишлатади. Яъни Фарход маънавий билимлар (“улум”)ни узлаштириб булгач, дилворлик санъатларини хам пухта эгаллашга харакат килган. Фарходнинг сохиби кудрат эгаси булиши болалигидаёк маълум эди. Таажуби шуки, уч ёшга кирган бу бола кўринишида ун яшар болани дидини берар эди. Бирок табиатан куч эгаси булган Фарход жисмоний машгулотларга эмас, аввал илмга зур берди. Яъни Фарход умрининг ўн ёшини яшади.Бу вақтига келиб дунёда у эгалламаган, ўрганиб тагига етолмаган бирон илм қолмади. Унинг ёши атиги ўн ёшга етган бўлса хам гавдаси,қадди-қомати, куч куввати йигирма ёш йигитларникидай эди. Унинг учун билим китоблари бир-бир ёпилгач, у энди жанговарлик ярокларини эгаллашга майл қилади. Бу байтлардан келиб чиқадиган хулоса шуки, болага биринчи навбатда билим бериш керак, кейин машғулотларга киришиш мумкин. Фарход қисқа вақтда диловарлик санъатини эгаллайди. Бу ишларга оз фурсатгина мухаббат билан киришганига қарамай нимага майл қилса ушанинг мохир устаси бўлиб чиқди. У осмон камалагига ўхшаган ёйини куч билан отиб, шарқда туриб гарбдаги нишонни урадиган бўлади. Қоронғи кечада кузга зўрға кўринадиган Хулкар тўпидаги хира Сухо юлдузини нишонга олса, у тақдир ўқига нишон бўлар эди. У ўқ отганда кўкнинг жанговар юлдузи Миррих ўзининг қўрқув тугунларни ечиб юборар ва офаринглар айтар эди. Фарход нишонга отиш, найзабозлик, кураш тушиш, қиличбозлик каби машқларда хаммани лол қолдирган. Шарқда туриб мағрибдаги нишонни урган. Қилич билан ер юзида ёриклар пайдо этадиган, тоғларни бурда-бурда қилиб юборадиган. Бу ўринда муболаға бор албатта, бирок бу таъсвирда шоир Фарходнинг нихоятда куч- қудратли, мохир, чаққон, эпчил, мардлик сифатларини кўрсатишга интилган. Навоий тасвирлаган харбий машқларнинг хозирги спортга қандай алкоси бор?,- деган хаклий савол туғилиши табиий. Албатта, Навоий тасвир этган харбий машқлар айнан хозирги спортни ифода этмасада , машқларда учрайдиган унсурлар баъзи спортда акс эттиради. Масалан: “Саддий Искандарий”достонининг бош қахрамони лашкарбоши шох Искандар Бирбери билан Барик Эрон шохи Дарри Хуррам полвонлари ўртасидаги яккама-якка олишувлари фикримизнинг асосидир. Навоий умуман жисмонан кучли одамларни ўз давридаги кенг расм бўлган атамадан фойдаланган холда “Пахлавон” деб курашни касб килиб олган полвонларни “Зургар” деб атаган. “Лисон ут тайр” достонида ажойиб хикоят бўлиб, қуйидаги байт билан бошланади: Бехуларлиги фанидан сохибхунар бор эди пахлавон зургар,. Шоир пахлавон Мухаммадни маънавий камолотда беназир сиймо, қадрдон дўст, мусохиби ва махрами сифатида кўрсатади. “Мажолис ун Нафоис”нинг тўртинчи мажлиси Пахлавон Мухаммаднинг тасвири билан бошланади. Навоий уни мусиқа 83 сохасида нихоятда билимдон эканлигини таърифлаб хатто, унинг бир рубоийси Хусайн Бойқарога ёқиб қолиб унга минг тилло иноят қилгани хақида ёзганди. Аммо пахлавоннинг фазилатлари орасида кураш илми етакчи ўринда туришини алохида қайд этади: “Гушти фани бовужуд улким, анинг андок хақ ва мулкидурким, маълум эмаским харгиз бу фанда андоқ пайдо бўлмиш бўлгай.” Шу ўринда хам янги атамаларга дуч келамиз. Чунончи, “Гуштигири” юқорида тилга олинган “Зургар”га ўхшаб майдонда кураш тушувчи полвон деган маънони билдиради. Бундан ташкари “Гушта фани” деган ибора булиб, кураш илми демакдир. “Гушта” атамаси хам эслатиб ўтканимиздек, “Зури” дегандай гап, яъни курашчи полвонларнинг майдонда беллашувидир. Шоир “Холати Пахлавон Мухаммад” асарида “Кураш ва полвон маъносидаги” «Пуштирн» иборасини ишлатади. Пахлавон Мухаммад Таякхонасида уюшган юзга якин тигирни тилга олар экан, Навоий шундан ўнтаси талабкаси, йигирмага яқин кадаргир ва жалли навхоста бўлиб, барчаси, таърака тутадилар дейди. Демак ўттизга яқин киши малакали пахлавонлар бўлиб, қолганлари шогирдлар, экан. Малакали пуштигирларнинг талабкаш, қадаргир ва навхоста деб уч гурухга ажратилиши хам қизиқ. Талабакаш бу рақибини танлаб беллашувчи қадаргир рақибини тезлик билан йиқитишга харакат қилувчи, навхоста – майдонга яқинда тушган полвон дегани бўлса керак. Баён этилган фикрлар, илк хулосалар чиқаришга асос бўлади. Чунончи, Навоий замонида фақат Хуросонда эмас, балки Моварауннахрда хам бадантарбияга, жисмоний ва рухий соғлом бўлишига етарли эътибор берилиб, машқлар хамда оммавий мусобақалар ўтказиб турилган. Миршаблар, зобитлар, жангчилар орасида махсус дастур асосида харбий машқлар ўтказилган. Қиличбозлик, камон отиш, оғир юк кўтариш, кураш, гурзи ва чукмор ишлатиш ва шулар жумласидандир. Халқ ўртасида чавандозлик мусобақалари (пойга, улоқ, ағдариш, қиз қувди каби) шухрат қозонган махсус майдонда уюштириладиган томошаларда кураш нихоятда севимли бўлган. Куч синаш, беллашув, кураш кўп холларда санъат воситалари билан йўғрилган холда олиб борилгани, натижасида у бошқа майдон томошаларига ўхшаб кетган. Алишер Навоий ижодида хам шатранж мавзусида ўзига хос ўрин эгаллайди. “Лисон ут тайр” асарида шатранжга хикоят бағишланиши Навоийнинг бу ўйинни яхши кўриши ва ўйини махсулидир. Буни эътиборли томони шундаки, унда шатранж доналари ва ўйин қоидалари тўғрисида хам маълумотлар берилган. Бу Навоийнинг олиму уламоларнинг шатранж мажлисларида иштирок этганидан, ўзи хам сехрли ўйин қоидаларидан хабардорлигидан далолатдир. МИЛОДДАН ОЛДИНГА IX-VI АСРЛАРДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. Худудий жиҳатдан Марказий Осиё ҳозирги Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон республикалари ҳамда Қозоғистонниг жанубий вилоятарини қамраб олади. У ғарбдан шарққа-Кисний денгизидан то тян-шандаги Хонтангри музлигигача 2400 км, шимолий жанубий-Қозоғистон чўлларидан Кушкагача 1280 км чўзилиб кетган. Марказий Осиё-олтой чегарасига бўлган худудда яшаган халқлар умумий ном билан скифлар деб аталганлар. Скифлар бошқа-бошқа ном билан халқлар сифатида аталиб, турли тилларда сўзлашганлар. 84 Юнон тарихчиси Херодот берган маълумотларга кўра, Каспий денгизидан шарқдаги тенигликда, яъни Қорақумда,Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимида массагентлар яшаган. Страбоннинг ёзишича хоразмликлар ҳам массагентлар тоифасига кирган. Массагентлардан шарқ томонда соклар яшаганлар. Деҳқончилик билан шуғулланган ўтроқ аҳоли ўзи яшаб турган жойнинг номи билан хоразмситлар, суғдлар, бақтрилликлар ва марғиёналиклар деб аталган. Массагентлар милоддан аввалги VI-V асрларда қабилаларининг йирик иттифоқи бўлган. Бу қабила иттифоқига бир неча сак қабилалари кирган. Грек тарихчиси Эфор (милоддан олдинги 405-330 йиллар), сакларни одалат кўчманчилардан чиққан, ўлжа, бойликка берилмайдилар, бир-бирига одилона муносабатда бўладилар, эркаклар ва аёллар ўртасида тўла тенглик бўлган, аёллар жангларда эркаклар қатори қатнашганлар, аёллар камондан яхши отганлар, улар буни отда туриб қайрилган холда хам уддалай олган, деб ёзган. Юнон сайёҳи Дионисий Пэриэгит саклар тўғрисида: “Суғдиёна ортида Яксарт (Сирдарё) оқими бўйлаб ўқузар, ўқи беҳуда кетмайдиган, дунёдаги энг моҳир ўқчи саклар яшайди”, - деб ёзган эди. Тарихчи Херодотнинг ёзишича, эрамиздан аввалги минг йилликларда ҳозирги Ўзбекистон ерларида яшаган халқлар мис ва темир казиб олишини билганлар. Мис ва темирдан ҳарбий ва меҳнат қуроллари ясаш санъатини ўрганиб олганлар. Улар шунингдек, кулолчилик, тўқимачилик, қуруачилик ва заргарлик хунарларини эгаллаганлар. Марказий Осиё худудларида бундай тахминан 2500-3000 йиллар илгари қулдорлик тузуми вужудга келган деб ҳисоблаш мумкин. Марказий Осиёда ташкил топган давлатлар подшох бошлиқ қабилаларининг иттифоқи эди. шу билан бирга қабилаларнинг ўз сардорлари бўларди, улар ҳарбий юришлар вақтида давлат қўшинларига бошчилик қиларди. Подшоҳ хокимяти наслдан- наслга ўтган бўлсада, аммо иттифоқ кенгаши ва қабила йиғини билан чекланган эди. Подшоҳ оиласи ва унинг аъзолари давлатни бошқаришда асосий вазифани эгаллаб олдилар. Натижада подшоҳ қабила бошлиқларининг демократик ҳуқуқларини чеклаб қуйди. Подшоҳлар ўз хонадонининг хавфсизлигини таъминлаш учун яхши қуролланган гвардия тузганлар. Худди шу гвардияга суяниб, у ўз қарамоғидаги аҳолининг ҳаммасини ўзига итоат эттириб туришга эришган. Бу даврда аҳолининг табақаланиш жараёни юз бераётганди, бунда ҳарбий аристократия, қоҳанлар, жангчилар ва деҳқонлар қатлами ажралиб чиқди. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш вазифасини горвидорлар билан деҳқонлар бошқаришарди. Милоддан олдинги минг йилликнинг ўрталаридан бошлаб Марказий Осиё халқлари форслар, кейинроқ греклар хукмига дучор бўлди. Эски шаҳарлар ва давлатлар вайрон қилинди. Бу халқлар узоқ вақтлар мабойнида ажнабий босқичлари зулми остида яшашга мажбур бўлдилар. Меҳнатдан олдинги VI аср ўрталарида Эрон қабилалари бирлашадилар. Ахмонийлар уруғидан бўлган биринчи хукумдор-Кайхисров (Кир) бўлди. Шундай қилиб, Кайхисров милоддан олдинги 529 йилда Марказий Осиё халқларига бир қанча юришлар қилди. Бироқ Кайхисров Марказий Осиёни босиб олишда ҳар қандай шафқатсизликдан қайтмади. Қуйи Осиё лашкарбоши Гарнаг биронта ҳам тарихжон қолдирмади. Юқорида Осиёни эса Кайхисровнинг ўзи ер билан яксон этди. Кайхисровга қарши хал қилувчи жанг Амударёнинг чап қирғоғида авж олди. Бу вақтда массагентларни эри вафотидан кейин подшоҳ бўлган Тўмарис бошқарар эди. 85 Тарихчи Херадотнинг “Тарих” китобидаги массагентлар малакаси Тўмариснинг эрон шоҳи Кайхисров билан олиб борилган жанг воқиаси авлодлар оша бизгача етиб келган. Тўмарис массагент қабилаларининг бошлиғи хукумрон бўлиб, эл-юртнинг тинчлиги ва осойшталигини кўз қарачиғидан химоя қилади. Бироқ Ахмонийлар подшоси Кайхисров массагентлар осойшталигига хавф солади. Бошда у Тўмарисга ўйланиш йшли билан массагентларни ўзига қарам қилмоқчи бўлади. Тўмарис бу золим подшонинг шум ниятини билиб, унинг таклифини рад этади. Кайхисров уруш очиб, ўз мақсадига эришмоқчи бўлади. Тўмарис урушининг олдини олишга қанчалик интилмасин, у уруш бошлашга қатъий қарор қилган эди. Шундан кейин Тўмарис мардона мудофаа жангига отланиб душманга: “биз биламизки, сен жангчиликни хохламайсан, шу сабабли башорати маслахатчимизга кўнмай, маслахатлар билан тўқанишишни истасанг, кўприк ясайман деб бўлиб ўтирма. Бизга айтсанг, биз сенга халақит бермай, дарёдан уч кунлик йўлга чўзиб кетамиз, бемалол дарёдан ўтасан, ундан сўнг юзма-юз урушамиз. Борди-ю, агар биз билан дарёнинг сен турган қирғоғида урушмоқчи бўлсанг, уни айт, бунга ҳам биз рози, фақат номардлик қилма”,- дейди, Тўмарис мардона курашга шайланади. Кайхисров эса хийла-найранг йўлига ўтади. У Тўмариснинг ўғли Спарганиз бошлиқ бир гуруҳ массагетларни маст қилиб, асир олади. Тўмарис ғазаб билан: “.... Эй қонҳўр Кайхисров, қилган ишинг билан мақтанмай қўяқол!. Сен менинг ўғлимни юзма-юз жангда енгганинг йўқ, уни маккорлик билан шароб ичириб қўлга туширдинг. Энди менинг насихатимга кир, ўғлимни менга топшириб, келган ерингга зиён-заҳматсиз қайтиб кет. Агар сўзимга кирмасанг, массагетлар тангриси-Қуёш номи билан қасамёд қиламанки, мен сендан очкўз юҳони қон билан суғораман”,-дейди. Кайхисров бу сўзларга қулоқ солмайди, уруш давом этади. Тўмарис ьошлиқ массагетлар қаттиқ жангга кириб, Кайхисров қўшинини енгадилар, унинг ўзини ўлдирадилар. Тўмарис Кайхисровнинг бошини қон билан тўлғизган мишга солар экан, ўз курашига якун ясаб: “Эй номард, сен мени- жангда сени хололлик билан енгиб чиққан бир аёлни маккаоралик билан ўғлимдан жудо қилиб, фарзанд доғида қуйдирдинг, сен умрининг бўйи қонга тўймадинг, мен ўз отимга амал қилиб сени қон билан суғардим. Бировнинг гортига зўровонлик билан бостириб кирганларнинг жазоси шу!”, - дейди. Марказий Осиё халқларининг чет эл босқичларига қарши олиб борган кураши ватанпарвар чўнон Широқниг ўлмас қаҳрамонлиги ҳақидаги қиссада ёрқин кўрсатиб берилган. Бу қадимги афсонани биринчи марта милоддан аввалги II асрда яшаган грек тарихчиси Полиэн ўзининг “ҳарбий хийлалар” деган асарида келтирган. “Тўмарис” афсонаси каби “Широқ” афсонасининг ҳам асл нусхаси сақланмаган. У Полиэн асарларида бундай ҳикоя қилинади: Сак қабиласининг тинчлиги ва мустахкамлиги хавф остида қолади. Ёзув нияти Доро яқинлашиб келмоқда. Сак хукумронлари Омарг, Саксфар, Самирис душманга қарши кураш режасини тузаётган пайтда чўнон Широқ пайдо бўлади. У душманни енгиш режасини уйлаган. Бу режа сак қабилаларини Доронинг қуллиги хавфидан қутқаради, душманли халокатга олиб боради. Широқ Доро кўшинини “кўчиб кетган” сакларнинг йўлини 7 кун деганда “кесиб олиб чиқувчи йўлга” бошлайди. Широқ душманни бепоён чўлу биёбанга олиб боради. Душманнинг очилик ва сувсизликдан ҳалок бўлиши муқаррар. Еттинчи куни ҳам саклардан дарак тополмаган Доронинг қўшини бошлиғи Раносбат Широқнинг калласини чопиб ташлайди. Широқ: “Мен енгдим, ёлғиз ўзим бутун бошли бир қўшинни енгдим, жонажон қабилам саклар ва онатупроғим бошига тушган ёки келган балони даф қилиб, босқинчи Доро 86 лашкарларини ҳалокатга олиб келдим, тўрт томониинг ҳар қайсиси етти кунлик йўл, истаган тарафингизга кетаверинг. Барибир боргангиз очлик ва ташник емириб нобуд қилади. Менинг қоним эса шу ерга тўкилади”-деб ўлимни шодлик қахқахаси билан кутиб олади ва мардлик кўрсатди. Шундай қилиб, Доро I милоддан олдинги 513 йилда сакларни тормор қилишга эриши олмади, уларнинг мустақилликка бўлган иродасини бука олмади. Марказий Осиё халқларининг юнон македон босқичларига қарши мустақиллик учун кураш. Ҳозирги Югаславия тартибидагитаркибидаги Македолия мелддан олдинги 1 минг йиллик ўртасида грек дунёсининг алоҳида бир қисми эди. Бу ерда ҳам удди Марказий Осиёдагидек қулчилиги ва шаҳар ҳаёти хали ривожланмаган эди. Макидония ахолиси асосан эркин деҳқончилик ҳамда чорвадорлардан иборат эди. Мелоддан аввалги Vасрдан бошлаб Макидонияни юирлаштириш бошланди. У фақат Филип II (милоддан олдинги 359-336 йиллар) ҳарбий жиҳатдан қудратли давлатга айланиб,Осиёни босиб олишга ўз олдига мақсад қилиб қуйади. Мелоддан олдинги 336 йилда Макидония қўшининг илғор қисми Галлспонт (Дарданел) бўғосидан кечиб ўтади, аммо эронликлар томонидан қўллаб қувватлаган фитни туфайли Филип II ўлдирилади. Мелоддан олинги 336 йилда туғилган 20 яшар ўғли Александр Макеонски (Макеониялик Искандар) унинг вориси бўлди. Александр Филипни иккинчи хотини Олимпиададан туғилган эди. Александр маълумотига Арастун (Аристотель) мураббийлигига ҳарбий тайёргарликни эса ўз отаси Филип раҳбарлигида олди. 16 ёшдан бошлаб отаси томонидан борилган барча жангларда қатнашди. 18 ёшида эса Херон ёшидаги жангда грек қўшинларининг сўл қаласига қўмонлик қилиб бу жангда ўзининг жасурлиги ва мардлиги билан шухрат қозонди. Александр Макеонски ўзининг бутут онгли ҳаётини жанг-жадалларда ўтказди. Искандар Марказий Осиёга бостириб киришда бу ердаги ҳалқларни “фақат кул қилишдан бошқа нарсага ярамайдиган варварлар”деб атаб, уларни писнд қилмаган эди. Броқ, узоқ Марказий Осиё кўрган-кичирганлари искндарнинг “варварлар” ҳақидаги тасаввурни чиппакка чиқарди. Лекин Искандар Самарқанд босиб олгач, у ерда ўзининг бир гарнизонини қолдириб, Фарғона водийси томон ҳаракат қилади ва Хўжандга яқинлашади. Бу ерда Искандар Киронолнинг тоғли аҳолисига дуч келади. Киронолликлар Искандарни тоғлар тўхтатишга ҳаракат қиладилар. Бу ердаги жангда Искандар яраланади. Лекин Барбар тепаликни эгаллашга муяссар бўлади. Тепаликни эгаллашда Макендониялик жангчиларни бир қисми қоялардан қулаб тушган бўлса. Тоғликлар эса асир тушмаслик учун атайлаб ўзларидан қоялардан ташлаб, халок этишди. Қатор мамлакатларни тиз чўктирган жаҳогир бу ерда тоғли “вахшийлар” нинг иродасига, эътиқодига ва юрт мустақиллиги учун кўрсатган жасоратига ўлим келтиради. Аррионнинг берган маълумотига қараганда, бу жанга золим кишидан 8 минг кишигина омон қолган холос. Айни шу пайтда Зарафшон водийсида йирик қўзғолон кўтарилди. 3 йилга давом этган қўзғолон маркази Суғдиёна эди. кўп ўтмай бу қўзғолонга Бактерия аҳолиси ҳам қўшилди. Грек македонияларга қарши энди ўтроқ аҳоли ҳам бош кўтаради. Халқни қўзғолонга отлантирган Суғд ҳарбий саркардаси Марказий Осиё халқларининг чинакам қаҳрамони, мард, пойтахти Самарқандда бошланди. Қўзғолончилар грек қўшинларининг гарпизонини қуршаб олдилар. 87 Вазиятни жиддийлигини сезган Искандар Сирдарё ортадаги саклар билан битим тузишга мажбур бўлади ва унда кучини қўзғолонни бостиришга қаратади. Лекин Спитамен доимо ўзини ҳеч ким кутмаган жойда пайдо бўларди. Спитамен ўзини кичрайиб қолган отряди билан Бақтарияда пайдо бўлади. У кичик бир қаълада жойлашиб олган грек-македон горнизонини тор-мор этиб, грекларнинг Зарисасидаги қишки қарорғоҳига яқинлашди. Бу ердаги пистирмага олиб келади ва у ерда барчасини қириб ташлайди. Бу ғалабадан сўнг Спитаменнинг обрў-эътибори кўчага борди ва унинг отрядига янгидан-янги кучлар келиб қўшила бошлайди. Спитаменни пойлаб турган греклар билан катта жанг бўлади. Бироқ Искандар билан яширинча тил бирктириб олган кўчманчилар совга қоладилар. Бу эса Спитаменни жасорати эди. Искандар вафотидан сўнг Бақтарияни қисқа муддатига Александр Селевек давлати таркибига, сўнгра эса грек Бактрия подшолиги таркибига киради. Манбаларда эрамизгача бўлган II-I асрларда юэ-чжи хукумдорлиги отига кичик мустақил князлик сифатида қайд этилган. Ана эн-чжилар бошчилигида Кушоклар пошдшолиги вужудга келди ва у аста-секин ўз чегараларини кенгайтириб, ягона хукумат тузиш сиёсатини юрита бошлади. Эрамизнинг I- III-асрларида Қўшон давлати хозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон шунингдек Афғонистон ва Хиндистоннинг катта қисми эгаллаб олади ҳамда Рим, Парфия, Хитой хонликлари билан тенглашиб, антиқ дарёнинг йирик империяларидан бирига айланди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling