1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Таълим ва тарбияга доир асарларда жисмоний тарбия масалалари


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

Таълим ва тарбияга доир асарларда жисмоний тарбия масалалари
Махмуд Кошгарий 
XI асрда яшаб ижод этган Махмуд Қошғарий номи билан машхур бўлган 
ватандошимиз Махмуд Ибн Мухаммад Кошгарий бундан 900 йил илгариги қадимги 
туркман, ўғузлар, яғмолар, қирғиз халқларининг шахару қўрғонларини, қишлоғу 
яйловларини кезиб чиқиб, уларнинг Сўз ва атамалари тўғрисида луғат – қомус тузиш 
нияти билан туркий уруғларнинг сўзларини тўплабди. Олим турли хил сўз 
маъноларини ўрганди, уларни муайян бир тартибга, солиб “Девону Луғатит - турк”, 
яъни туркий сўзлар девонини қарийб олти йил давомида ёзди. Бу девонда 
Туркистондан то Термиз шахригача ва Каспий Орол сохилларидан Тяншан тоғи 
этакларигача бўлган худудда яшаган халқлар ота - боболарининг тарихи, ўлкамиз 
географияси, уруғ, қабила, элатларнинг тил хусусиятларини ёзма ва оғзаки 
адабиётинин кўчманчи туяқушлар, йилқичилар, чўпонлар, ўтроқ дехконлар, боғбон ва 
косибларининг тирикчилик усуллари, сўз талаффузлари ва турли сўз атамаларини ўз 
даврига нисбатан мукаммал ва ақлан лол қолдирадиган даражада зукколик билан 
ўрганиб чиқди. 
Махмуд Қошғарий ўзининг “Девону Луғатит - турк” асарида сувда чўмилиш, 
сув кечиш, сувда қувиш, шунғиш мусобақалари Ўрта Осиё элатлари ўртасида кенг 
тарқалганлиги тўғрисида маълумотлар беради. 
Махмуд Қошгарий девонининг яна бир мухим хусусияти шундаки, юқорида 
таъкидлаб кўрсатилган сохалардан ташқари, унда халк ўйинларининг 150га яқин 
турлари тилга олинади ва шундан 20га яқин ўйинларга таъриф берилади. Олим ўйин 
турлари, ўйинларнинг бола ва катталарнинг ёш хусусиятларига нисбатан тақсимоти, 
машғулот, мусобақа турларини баён қилади. Махмуд Қошгарий баёнида ўйинлар 
нафакат жисмоний, балки ақлий машғулотларга хам бўлинадики, улар диққат билан 
ўрганилишга лойиқ. Биз девондан хозирги спортнинг (агар шундай атама билан аташ 
жоиз бўлса) деярли кўп сохаси, шу жумладан кураш хам уша даврларда, яъни XI 
асрда мавжудлигини билиб олмиз. 
Ўрта Осиёда байрам вақтларида ўтказиладиган харбий жисмоний машқлар 
орасида қўлда махсус таёқ – сулжон билан от чопиб ўйналадиган човгон (тўп) ўйини 
айниқса машхур бўлган. Минган отларнинг ранги билан бир-бирларидан ажралиб 
турадиган рақиблар икки гурухга бўлинган. Хар бир чавандознинг кўлида учи 
қайрилган узун таёқ бўларди. Ўйинчилар тўпни ана шу таёқ билан бир – бирларига 
ошириб ошиб, майдоннинг икки чеккасига ўрнатилган рақиб дарвозасига олиб бориб 
киритишга харакат қилишарди. Чавгон катта амалий ахамиятга эга бўлган ўйиндир. У 
матонатлик, тез пайкай олиш, характерни тез координациялай билиш, жасорат, ғалаба 


71 
ишонч, оғир шароитда хам тўғри ва тез йўналиш ола билиш хусусиятларини 
тарбиялашда ёрдам беради. 
Чавгон ўйини шу қадар оммабоп ва машхур ўлгани, бу ўйинга оддий 
чавандоз – навкарларгина эмас, балки лашкарбошилар, шохлар хам фаол 
қатнашганлар. “Ғолибларга соврун сифатида хамма камчилик берилган. 
Хозирда биз “Спорт мусобақалари” – деб қўллаб юрган ибора, Махмуд 
Қошғарий девонида “Бахс” атамаси билан берилган. Бундай “бахслар” нинг турлари 
кўп бўлган. Масалан: мерганликда бахс қилмоқ, ўқ ёй отиб, қуш ва хайвонларни 
овламок, шунингдек, арқон тахтали сопқонларда тош отмок, баландга илиб қўйилган 
қовоқни мўлжалга олиб отмоқ бахси. Буни “Олтин қовоқ” ўйини деб атаганлар. 
Девонда бундай бахсларнинг қоида ва шартлари, хиллари, ғолибларга бериладиган 
совринлар, асбоб анжомларнинг номлари батафсил баён этилган. Кураш бахси хам 
турлича бўлган, чунончи, боғдоди, чалиш, енг силкиш, бўйин қайтариш, (хозирги 
француз курашини кўз олдига келтирайлик), балиқ ови, овчилик бахслари шулар 
жумласидандир. 
Юқоридагилардан маълум бўлдики, ўрта асрнинг буюк олими, мутафаккири 
Махмуд Қошғарийдан жисмоний тарбия ва спорт сохаси бўйича хам муайян даражада 
фойдаланмоғимиз ва халқимизни, уни ёш авлодини жисмоний, маънавий жихатдан 
мукаммал тарбиялаш ишимизда самарали натижаларга эришмоғимиз зарур. 
Ўрта Осиёда уй хайвонларини ўргатишда, отдан улов сифатида, мехнатни 
енгиллаштирувчи восита сифатида энг қадим вақтлардан фойдаланиб келинган. 
Шунинг учун Ўрта Осиё халқларини от (уй хайвони, улов) сиз тасаввур қилиши 
қийин. Бинобарин халқнинг кўп удумларида тўй томошалари, “Қиз кувди”, “Етиб ол”,
улоқ каби ўйин томошаларида от доимо улар хамрохи бўлиб келган. Шунингдек, отда 
юриб ов килиш, от устида туриб камон тортиш, от устида кураш тушиш, от пойгаси, 
кўп кари сингари ўйинлар Ўрта Осиё халқлари орасида энг қадимдан пайдо бўлган ва 
улар такомиллашиб, кейинчалик бошка халқлар ўртасида хам кенг таркалган деб 
қараш хакикатга яқинрокдир. Чунончи, Ўрта Осиё халқларининг харакатдаги миллий 
ўйинларининг кўпчилиги от билан амалга оширилган. Демак, яхши чавандоз, мохир 
мерган, кучли пахлавон, алп баходир деган тушунчалар хам мана шундай, миллат 
ўйинлар натижаси улароқ юзага келган, дейиш мумкин. Шунинг учун халкимиз 
ўртасида кенг ривожланган ўйинларидан бири – курашдир.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling