1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
Жадвали
№ Республикалар Эгаллаган ўринлари, йиллари 1934 йил Тошкен т 1943 йил Олмота 1944 йил Тошкен т 1945 йил Фрунзе 1948 йил Душан бе 1950 йил Олмота 1952 йил Ашхоб од 1954 йил Тошкен т 1957 йил Фрунзе 1 Ўзбекистон ССР I II I I II I I I I 2 Қозоғистон ССР Конк ташқар и I II II II I II II II 3 Қирғизистон ССР II III III III III III III IV III 4 Тожикистон ССР IV V V IV IV IV IV IV IV 5 Туркманистон ССР III IV IV IV IV Қатнаш Мади V III V 6 Қ Қ А ССР V V V V V V V V V Кўриниб турибдики, 1934 йилда 1957 йилга қадар Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари спортакиадалари 9 март (1943 ва 1950 йилларида) биринчиликка Қозоғистон жамоасига бериб қуйганлар. Урушдан кейинги йилларида Ўзбекистон спортчилари жуда катта шахсий ютуқларга ҳам эришдилар, масалан стендли отишдан, баландликка сакрашдан ўсмирлар ўртасида 1946 йилда Мамлакат чемпиони бўлдилар. 1947 йилда оғир атлетикадан, Л.Кашаев чемпион белди. Округ Офицерлар Ўйининг футбол командаси 1947 йилда СССР биринчилиги “Б” классида Ўзбекистон номидан қатнашиб биринчи бўлиб республикамизга бронза медал олиб келди. 1948 йилда эса ССР Қуролли Кучлари чемпиони бўлди. 120 Ўзбекистон енгил атлетикачилари ҳам катта натижаларга эришидилар. Масалан, 1949 йилги СССР биринчилигида республика енгил атлетикачилар командаси 9- умумий ўринни эгаллади. Ўзбекистон спортчилари 1944 йилда республиканинг 25 йиллик юбилейининг яхши натижалар билан нишонладилар. Улар Ўзбекистон рекордлари жадвалига 209 та тузатиш киритдилар. 1946 йилда Тошкентда, кейинчалик республиканинг барча шаҳарларида ҳам ёшлар спорт мактаблари очилиши билан республикада гимнастика тағин ҳам кучлироқ ривожлана бошлади. Ўша йили Ўзбекистон бирнчилиги ҳам ўтказилди. Унда икки авлод гимнастикачилари қатнашиб, ёшлар ғалаба қозонди. Тошкентлик гимнастикачилардан А.Березин билан К.Богдонава (Коконова) республика чемпионлари бўлишди. Республиканинг ёш гимнастикачиларидан тузилган терма жамоа СССР бирнчилигида қатнашди. Тошкентлик мактаб ўқувчиси Г.Кашарина (Шамрай) халқларда машқ бажаришдан 17-18 яшар қизлар ўртасида СССР чемпиони номини олди. Кейинги йилларда Ўзбекистон гимнастика спортининг энг оммавий тури бўлиб қолди. Янгидан-янги қобилятли ёшлар қатори кекса авлоднинг маҳорати ҳам ўса борди. Маҳаллий миллат ёшлари орасида ҳам бир қатор разрядли гимнастикасига К.Жўраев Совет Иттифоқининг энг кучли гимнастикачилари таркибида Прагода ўтказилган XI умумсокольск слётида қатнашди. 1947 йилда Ўзбекистон гимнастикачилари жамоаси мамлакат биринчилигида қатнашиб, команда ҳисобида 6-ўринни эгаллади. 1948 йилда Ўзбекистон гимнастикачилари Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари спотакиадасида қатнашиб ўз гуруҳларида 1-ўрин эгалладилар. 1949 йилда мамлакат биринчилигида 10-ўринни кўлга киритдилар. 1950 йилда Галина Шамрай катта мувоффақият қозонди. У 17-18 ёшлар ўртасида Қозон шаҳрида ўтказилган СССР бирнчилигида қатнашиб, қизлар гуруҳида СССР абсолют чемпиони ноини олди. XV-олимпиада ўйинларида ҳам қатнашиб, олинган медал олиб Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди. 1950 ва 1952 йилда Ўзбекистон гимнастикачилар Олмота ва Ашхобод шаҳрида ўтказилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари спортакиадаси дастурида мувоффақиятли қатнашиб, биринчи ўринни олдилар. 1953 йилда Ўзбекистон ёш гимнастикачилар маҳорати тез юксала бошлагани билан характерли бўлди. Т.Каримов, И.Кричмар, П.Понкратьев, С.Чуксеева ва бошқа қабилятли ёшлар таниқли спортчилар сафидан ўрин олди. Ўзбекистон гимнастикачиларининг маҳорати тинмай юкасала борди. Аммо, улар республикада гимнастика тараққиёти оммавий тусга кирмади. Кўпгина спорт жамиятлари спорт гимнастика соҳасида жамики ишларни ва бутун эътиборни асосан бир гуруҳигина еттинчи гимнастикачиларга қаратиб, физкультура жамоаларида, корхона ва муассасаларда гимнастикани ривожлантириш ишларига яхши раҳбарлик қилмадилар. 1954-1955 йилларда тренировка методларини такомиллаштириш асосида Ўзбекистон гимнастикачиларининг спорт маҳорати анча юксалди. Улар кўпгина мусобақаларда қатнашдилар. Мамлакатимизнинг энг кучли спортчилари қаторидан ўрин солган кўпгина қобилиятли ёш гимнастикачилар пайдо бўлди. В.Хримпач, А.Тарсова ва бошқалар ана шулар жумласига киради . |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling